8-қисм.
Дедиктив қисса
XIV БОБ
Солиҳ ака қизи Гулҳаёни узатган кундан
бери ўзини айбдор деб ҳисоблар, қилган хатоси
учун сиқиларди. «Тўғри, Муниса аёллигига бориб, уни тезроқ узатиш кўйига тушди. Мен-чи,
мен қизимга ишонардим-ку, унинг ҳеч қачон
юзимизни ерга қаратмаслигини билардим-ку.
Уни онасининг қаршилигига қарамай чет элга
ўқишга юборсам, олам гулистон эди. Мени ўзи
нима жин урди? Ҳамиша маслаҳатларига қулоқ соладиган Худоёр амакимнинг гапига ҳам
кирмадим-а. Амаким Гулҳаёни узатишимга
кескин қаршилик билдиргандилар. Мен аҳмоқ
хотинларнинг гапига лаққа тушиб, ўша ифлос
оилани яхшилаб суриштиришга ҳам шошилиб, қўшқўллаб шўрлик қизимни қандайдир
бир ярамасга бериб, хўрлатиб қўйдим. Энди
қўлимдан ҳеч нарса келмайди», деган хаёллар
билан сиқиларди.
Гулҳаё эри билан қонуний ажрашганидан
сўнг эса тирик етим иккита невараси, йигирмаетти ёшида бева бўлиб қолган бечора қизига қараб эзилар, ўзини кечиролмай қийналарди.
Ўша кечаси Жаъфарнинг нотариусда айтган
гапларини ўғлидан эшитганида юрагига пичоқ
ургандек бўлди. Қизига шунча йил азоб бергани
етмагандек, энди унинг шаънига доғ туширмоқчими? Гулҳаё шунга лойиқми? Бунга асло йўл
қўймайман, ўйлади Солиҳ ака, гарчи хотинига
ва ўғлига сир бой бермаса-да, ич-ичидан зил
кетди.
У ўша куни хонасига кириб ётмади, ётоқхонасига қўшни хонада хаёлларини жамлаш ниятида кўрпачага чўзилди. У бошқаларни ташвишлантирмаслик учун хона чироғини ўчириб, ўзини ухлаганга солиб ётди.
Солиҳ ака Гулҳаёнинг кўп жиҳатларини ўзига ўхшатарди. «У ҳам юрагидаги кўп гаплари-
ни дастурхон қилиб юрмасдан ичига ютади.
Ҳамма нарсани ақл тарозисига солиб, кейин
гапиради. Қизим менинг бир оғиз гапимни
ҳеч қачон икки қилмаган. Ҳатто ота розилигини деб, ўзи ёқтирмаган, ёмон кўрган одамга
турмушга чиқди. Шунча қийналган бўлса ҳам,
дада, ойи, сизларнинг айбингиз билан мен
бахтиқаро бўлдим ёки шунга яқин бирор нима
демаган. Етти йилдан бери унинг ич-этини ****
юрганини биламан.
Жаъфар пасткаш, «агар болалар мендан бўл-
ганида онаси билан кетмасди...» деган гапни
қандай айтди экан? Қизим шўрлик ундан энди
қутулдим деганида, бундай туҳматга қандай чидайди? У бу гапни ҳозир эшитмаса ҳам, қачонлардир бировдан эшитиб қолиши аниқ. Гулҳаёкалтакларга, ҳақоратларга чидади, бироқ у бу
бўҳтонга чидай олмайди. Қизим ўзини бир нима
қилиб қўйса-я!»
Солиҳ ака хаёлига келган бу гапдан қўрқиб
кетди. У ўрнидан туриб ўтирди. «Нима қилсам,
қизимга ёрдам бера оламан? Ўйлашим керак,
ахир уни шу аҳволга солган ўзимман-ку». Солиҳ
аканинг кўзларидан ёш чиқиб кетди. Қанча ўйласа ҳам, Гулҳаёнинг яна илгаригидек бахтли
бўлишига ҳеч қандай чора тополмасди. «Бечра қизим, мени деб қай кўйларга тушди, бироқ
мен унга ҳеч қандай ёрдам беролмасам. Қандай
ношуд отаман, энди буёғига қандай яшайман?
Ўша ярамаснинг дастидан шўрликнинг кунданкунга аҳволи ёмонлашиб бораётганини кўриб, ҳеч
нима билмагандек юравераманми?»
Солиҳ ака яна кўрпачага чўзилди. У кўз ёшларини артди. «Оҳ-воҳ чекиб, кўз ёши тўкиб ётганим билан бирор нимага эришаманми? Бу
билан ҳеч нарсани ўзгартиролмайман. Мен миямни ишлатиб, унга яхши бўладиган бир нарса
ўйлашим керак. Акс ҳолда ўн гулидан бир гули
очилмаган фарзандимдан айрилиб қолишим мумкин», деб у яна туриб ўтирди.
«Уни ўлдиришим керак! Ўлдирганда ҳам бурда-бурда қилиб ташлайман! Ўлдира олишимга
ишонаман. Мен жонли жонзотлардан ҳеч қайсисини ўлдиролмайман, ҳатто чумолини ҳам бехосдан босиб қўйсам, қанчалик ачинаман. Лекин ўша ит эмганни ўлдираман, чунки у одам
эмас. Жаъфар ҳар қандай ҳайвондан ҳам тубан махлуқ. У пок аёлни ҳақоратлаб, шаънига бўҳтон ёғдириб, ўз пушти камаридан бўлган
фарзандларини тан олмай ҳаммасини ароққаалмаштириб юборган. Ярамаснинг яшашга ҳаққи йўқ. Бу ишни орқага суриб юрмаслигим керак. Қанча тез бажарсам, шунча яхши. Ҳозироқ бориб унинг бошига бир болта ураман, тамом-вассалом...
Солиҳ ака бу қароридан нимагадир енгил тортгандек бўлди. У ўрнидан туриб, соатига қаради – тўрт бўляпти. Ётоқхона чироғи ёнганида
қия очиқ эшикдан секин қаради. Хотини дори
ичаётганини кўриб, унга ачиниб кетди. Шўрлик
унга ҳам қийин бўлди, ҳалигача ухламай, сиқилиб ётибди. Дорисини ичяпти, юраги безовта
қиляпти, шекилли. Аёл киши кўз ёши тўкишдан
бошқа нима ҳам қила оларди? Бориб аҳволини
сўрасаммикин? Йўқ, ҳадемай тонг отиб қолади, яхшиси ҳамма ишни бажариб келганимдан
сўнг ёнига кираман, деб ўйлаб, Солиҳ ака оёқ
товушини чиқармай ташқарига чиқиб кетди.
У йўл-йўлакай курткаси билан кроссовкасини
қўлига олиб, ташқарида кийди ва кўп ўйланиб
турмай, ёзги ошхонада шкафнинг пастида турадиган ўткир болтани қўлига олди. Болтанинг
дастаси унга нимагадир илиқ туйилди. Дарвозанинг қулфланмаганини кўриб, кечаги гаплардан
кейин ҳаммамиз сиқилганимиздан қулфлашни
унутибмиз, деб ўйлади. У буларга унча аҳамият
бермай, тонг отишдан олдинги тушадиган қоронғиликда тез-тез юриб, зулмат қўйнига чўмиб
кетди.
Ярамаснинг ҳар куни ичиши маълум, қотиб
ухлаб ётган бўлса керак. Бир муаммо, эшикни
қандай очаман?! Болта билан синдириб очаман.
Очаману, унинг бошини эзаман, раҳмим кел-
майди. Оиламизнинг обрўси, қизимнинг шаъниучун қотилликка қўл ураман. Кейин қамашса
ҳам майли. Ҳеч ким мени нотўғри иш қилибди,
демаслиги аниқ.
Солиҳ ака шундай хаёллар билан бир пайтлар
қуда бўлиб кирган уйига етиб келди. Уйнинг бир
хонасида чироқ ёниб турарди.
– Бу айни муддао, чироқни ёқиб ухлаб қолибди. Ҳозир кириб чопиб ташлайман, – деб шивирлади у.
Солиҳ ака ташқари эшикнинг ланг очиқ турганини кўриб ҳайрон бўлди. Ичиб келиб бекитишга ҳам мадори қолмаган чоғи, деб ўйлаб, ичкарига қараб юрди. У ёруғ хонага қаради. Полда
ухлаб ётган иккита одамни кўриб, синчиклаб
тикилди. Улардан бири Жаъфар, иккинчиси аёл
киши эди.
Аллақандай сассиқ ҳиддан Солиҳ аканинг
димоғи ачишиб, кутилмаганда аксириб юбормоқчи бўлди. У шошиб чўнтагидан рўмолчаси-
ни олиб, овози чиқмаслиги учун оғзи-бурнига
босди. Шунда рўмолча билан бирга тароғи ҳам
ўралишиб чиқиб, пастга тушиб кетди. Қоронғида тароғини излаганнинг фойдаси йўқ, барибир
тополмайман, деб ўйлаб уни қидирмади.
Энди нима қиламан, бу аёлни ҳам ўлдирсаммикин? Бошқа иложим йўқ, ўша хотин бўлса
керак. Иккаласи ҳам бир гўр... Солиҳ ака бутун
вужуди титраётганини сезиб ажабланди. Менга
нима бўляпти, ахир бу ерда қўрқадиган нарсанинг ўзи йўқ-ку, нега қалтираяпман? У тураверса фикридан қайтиб қолишини сезиб, болтани
кўтарганича хонага югуриб кирди.
Жаъфар хуррак отарди, аёл эса вишилларди.
Уларнинг ётишига бирпас разм солиб турган Солиҳ ака, инсон ҳам шунчалик жирканч бўладими, деб бошини чайқади. У болтани кўтариб
Жаъфарнинг тепасига келди. Ҳозир болта билан уни чопиб, бурдалаб ташлайман, деб ўйлади
ва шу ҳолат кўз олдига келиб, кўнгли айниди.
Унга ҳаво етишмай терга ботиб кетди, кимдир
томоғидан бўғаётгандек бўлди ва у жон ҳолатда
ташқарига югурди.
Солиҳ ака кўчага чиққач, нафас олиши равонлашди. У ўпкасини тўлдириб чуқур нафас
олди ва ўзини яхши сеза бошлади. «Яратганга
шукр, вақтида ўзимни тўхтатиб қолдим. Нималар қилмоқчи эдим-а? Қандай даҳшат! Қонга беланган қўллар билан қандай яшаш мумкин? Қотилликка қўл уриб, икки дунё азобини елкамга
ортишимга сал қолди. Бу ердан тезроқ кетишим
керак», ўйлади Солиҳ ака.
У болтани курткаси ичига яшириб, келган
йўлидан орқасига қайтиб кетди. Тонг ёриша
бошлаган эди. Қоронғида туртилиб-суртилиб
келган йўли энди ғира-шира ёруғда кўриниб,
бемалол қадам ташларди. Солиҳ ака маҳалла бўйлаб кетаркан, унинг димоғига баҳорда гуллаган, янги куртак ёзаётган дарахтларнинг
ифори урилиб, тоза ҳаводан ютоқиб-ютоқиб
нафас оларди. У уйига яқинлашиб қолганида
ҳамма ёқ ёруғ бўлиб қолди. Кўчага чиқиб турган қўшниси Шермат ака Солиҳ аканинг саломиги алик олиб:
– Эрта тонгда қаердан келяпсиз, Солиҳбой? –
деди.
– Ёмон туш кўриб уйқум қочганди, шунинг
учун кўчаларни бир айланиб қайтдим.Сизга айтсам, ука, тушга мутлақо эътибор
берманг, тушга нималар кирмайди, душман нималар демайди, деб бекорга айтишмаган.
– Тўғри айтасиз, Шермат ака, умуман олганда, эрталаб икки соатча пиёда юриш бизнинг
ёшимизда кони фойда деганлари тўғрига ўхшайди. Мана, мен чиқиб кетаётганимда худди
оёқларимга тош боғлангандек оғир эдим, ҳозир қушдек енгилман, ўзимни жуда яхши ҳис
қиляпман.
– Агар юрсанг пиёда, умринг бўлар зиёда, деб
жуда тўғри айтишган. Мен ҳам эрталаб юрмаган куним худди касалга ўхшаб қоламан, – деб
Шермат ака узоқлашди.
– Майли, Шермат ака, чиқинг, – деди Солиҳ
ака ва уйига кирди.
У ечиниб уйга кириши билан ювиниш хонасига қараб юрди. Жаъфарникидан чиққанида
унинг ҳамма ёғига уйнинг ислари, жирканч қоракуя ўралашиб қолгандек туйилаётганди. Тезроқ булардан қутилиш учун душ қабул қилди.
Сийраклашган оппоқ сочларини ҳамиша орқага
силлиқ қилиб тараб юришга одатланган Солиҳ
ака ваннахонада ойнага қараб сочларини тараётиб, Жаъфарникида тушиб кетган тароғини
эслади. У ванна халатини кийиб, Муниса опанинг ёнига кирди. Гулҳаё унинг оёқларини уқалаётганди. Солиҳ ака хомуш ўтирган қизининг
саломига алик олиб:
– Ойингга нима бўлди? – деди.
– Иситмалари кўтарилиб кетибди, оёғим тортиб оғрияпти, деяптилар. Акам Шафоат кеннойини айтиб келишга чиқиб кетдилар, – деди
Гулҳаё. Дадаси, уйғондингизми? Қаранг, мазам қочиб қолди, – деди кўзини аранг очиб Муниса опа.
Солиҳ ака унга раҳми келиб:
– Ҳамма гапни ўзингга олма-да, онаси. Худо
хоҳласа кўрмагандек бўлиб кетасан, – деди.
– Ҳа, тўғри...
XV БОБ
Собиржон Солиҳ аканинг сўзларини диққат
билан эшитар, Фарҳод эса ёзиб оларди. У гапини
тамомлаганидан сўнг Собиржон:
– Сиз жиноят жойидан топилган тароқни ўзингизники эканини тан олдингиз, тўғрими? – деди.
– Тўғри, меники.
– Турдиев Жаъфарни ким ўлдирганини биласизми?
– Гапнинг пўсткалласи, мен ўлдирилишидан
бир кун олдин уникига бориб, ўлдириш ниятидан қайтиб, уйга келганимни ҳозиргина айтиб
бердим. Ким ўлдирганини билмайман.
– Эртаси куни тунги соат бир-иккиларда қаерда эдингиз?
– Уйда эдим.
– Сиз иккинчи апрелдан учинчи апрелга ўтар
кечаси тунги соат бир-иккиларда уйда бўлганингизни қандай исботлайсиз?
– Ўша куни кундузи ҳам, тунда ҳам Мунисанинг аҳволи ёмон эди. Врач қўшнимиз Шафоат
унинг ёнидан жилмади. Болалар, ҳаммамиз уйда
ундан хавотир олиб, ухламасдан ўтириб чиқдик.
Тонгда иситмаси тушиб, ухлаб қолди. Эрталаб
Жаъфар воқеасини эшитиб, Мунисани уйғотиб
унга айтдим. Ўғлингиз-чи, ўша тунда у ҳам туни билан уйдамиди?
– Ҳа, ҳеч қаёққа жилмади.
– Қизингиз қаерда эди?
– Менимча, у ҳам онасининг ёнида эди...
– Аниқроғи-чи?
– Куни билан онасининг ёнидан жилмаган Гулҳаё кечаси кўринмади, мен унинг қаердалигини
кеннойисидан сўрасам, тоби бўлмаётганди, хонасида ётгандир, деди. Мен хавотир олиб, кейинроқ унинг хонасига бордим, қарасам кўрпага
бурканиб, дағ-дағ титраб ётибди. Сенга нима
бўлди, десам, совқотяпман, деди. Шафоатга ундан хабар олишини илтимос қилдим. Врач унинг
ҳам иссиғи кўтарилиб кетганини айтди.
– Айта олмайсизми, сиз қизингиздан хабар олганингизда тахминан соат неча эди?
– Соат нечалигини билмайман-у, эндигина тонг
ёришган эди, ҳа, тонг ёриша бошлаган пайт эди...
– Демак, сиз уни кечаси билан хонасида иситмалаб ётган деб ўйлайсиз?
– Ҳа, ҳамма онаси билан бўлиб, бечорадан ҳеч
ким хабар олмаган. Тушунмаяпман, Гулҳаёга кечаси нима бўлганига нега қизиқяпсиз? – деди
Солиҳ ака таажжубланиб.
– Жобиров, ҳаммасини билиш бу бизнинг вазифамиз, – деди Собиржон ўйга толиб.
Фарҳод унга тегишли ҳужжатларга имзо чектириб, кетавериши мумкинлигини айтганидан
сўнг ҳам кетмасдан турганига ҳайрон бўлиб, Собиржон:
– Бир нимани айтиш эсингиздан чиқибдими,
кетишга шошилмаяпсиз? – деб сўради. Ҳа... йўқ, гапнинг пўсткалласи, сизларга бир
илтимосим бор эди. Буни қандай айтишни билмай туриб қолдим, – деди Солиҳ ака ўнғайсиз-
ланиб.
– Нима экан? – деди Собиржон.
– Агар иложи бўлса, гапнинг пўсткалласи, менинг Жаъфарни ўлдириш мақсадида уникига
борганимни ҳеч кимга айтмасанглар. Ўтиниб
сўрайман, менинг шундай жирканч, гуноҳ иш – қотилликка қўл уришимга озгина қолганини оиламдагилар билиб, мендан ҳазар қилишларини
истамасдим...
– Биз бунга ваъда беролмаймиз, терговнинг
боришига қараб йўл тутишимиз керак. Агар оилангиздагиларнинг терговда берган кўрсатмалари ичида ёлғони бўлмаса, ҳаммангиз рўй-рост
гапирган бўлсангизлар, илтимосингизни бажа-
ришга ҳаракат қиламиз, – деди Собиржон.
– Майли, ўғлим, айбга буюрмайсиз, узр, – деб
Солиҳ ака чиқиб кетди.
Фарҳод ўрнидан туриб, қўлларини ёйганча, ўз
ҳайратини намойиш қила бошлади:
– Буни қаранг-а, хотинининг илтимосини эри
ҳам такрорлаяпти! Собиржон ака, бир нима десангиз-чи. Ҳеч бўлмаса уларнинг келишиб олга-
нига ишончингиз комиллигини айтинг.
– Нега ёлғон гапиришимни сўраяпсиз? – деди
Собиржон иш материаларини варақларкан Фарҳоднинг гапларига унчалик аҳамият бермай.
– Нима, улар келишиб олганига ишонмаяпсизми?
– Бу ҳақда ҳозирча бир нима деёлмайман.
– Мен эса, улар ғирт ёлғон гапиряптилар, қотилликни биргалашиб қилиб, терговда ҳар кимнималарни сўзлаб беришларини қатъиян белгилаб олишган, деб ўйлайман.
– Хўш-хўш, нимага асосан?
– Ўзингизга маълум, тинтув пайтида марҳумнинг уйидан Жобировлар оиласи аъзоларининг
ҳар бирига тегишли бўлган ашёвий далиллар топилган. Топилган буюмлар ўзлариники эканини
тан олмасдан асло иложлари йўқ эканини яхши
билишади. Улар қийин вазиятдан чиқишнинг
айёрона йўлини топиб, усталик билан бизни алдашяпти.
– Оқилона фалсафий фикрларингизга тан бермай иложим йўқ, – деди кулиб Собиржон.
– Мен ҳаммасидан ҳам уларнинг артистлик
маҳоратига қойил қолдим. Эркагу аёлнинг кўз
ёш тўкишларига гап йўқ.
– Ҳали терговни тугатмадик, Фарҳод. Бошқаларни ҳам сўроқ қилаверайлик-чи, балки вазият
бутунлай бошқача тус олар. Фикрингизнинг ўзгарувчанлиги фақат менга эмас, ўзингизга ҳам
маълум. Шундай экан, балки кутилмаганда гумондорлар ҳақидаги фикрларингиз ўзгарар?
– Ким билади, балки...
Давоми бор...
ЗУЛАЙҲО МАШАРИПОВА.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев