«Бир-бирларингизга ҳадялар беринглар. Чунки ҳадя қалб ғашини кетказади»
Имом Термизий ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизлардан бирингиз ўзи учун яхши кўрган нарсасини биродари учун ҳам яхши кўрмагунича мўмин бўла олмайди»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Анас (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мусулмон мусулмон кишининг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди ва биродарини душманига топшириб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатида бўлса, Аллоҳ ҳам унинг ҳожатида бўлади. Кимки мусулмондан ғам-ташвишни кетказса, Аллоҳ таоло Қиёмат ғам-ташвишларидан уни халос этади. Кимки мусулмоннинг (айбини) беркитса, Аллоҳ таоло Қиёмат кунида унинг ҳам (айбини) беркитади»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ибн Умар (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мусулмоннинг бошқа бир мусулмон устида бешта ҳаққи бордир:
1.Саломига алик олиш.
2.Касал бўлса, бориб кўриш.
3.Ўлса, жанозасига қатнашиш.
4.Таом ёки бирор нарсага чақирса, бориш.
5.Акса уриб «Алҳамдулиллаҳ», деса, «Ярҳамукаллоҳ», деб жавоб бериш»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Соқоли оқарган мусулмонни, Қуръонга амал қилиб, уни доим тиловат қилиб юрувчи қорини ҳамда одил подшоҳни ҳурмат қилиш билан Аллоҳни ҳурмат қилган бўлади»
Абу Довуд ривояти
(Абу Мусо (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: «Яхши инсон бўлдинг, юришинг ҳам яхши бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг», деб нидо қилади»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Фақат мўминлар билан суҳбатда бўл. Ва таомингни фақат тақводорларгина есин»
Имом Термизий ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло: «Менинг азаматим учун бир-бирларини дўст тутгувчиларга нурдан бўлган минбарлар берилади. Уни кўрган набийлар ва шаҳидлар ҳавас қилишади», деди»
Имом Термизий ривояти
(Муоз (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Осон қилинглар, қийин қилиб қўйманглар. Хурсандлик хабарини беринглар, қочириб юборманглар»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Анас (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ мусофирдан рўзани ва намознинг ярмини, ҳомиладор ва эмизикли аёлдан рўзани кечди»
Имом Термизий ривояти
(Анас (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Агар ихтилофни кўрсангиз, ўзингизга кўпчилик томонини лозим тутинг»
Ибн Можа ривояти
Расулуллоҳ ﷺ «Ноўрин қаттиқлик қилиб, чуқур кетувчилар ҳалок бўлишди», деб уч марта айтдилар»
Муслим ривояти
(Ибн Масъуд (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дан, қандоқ амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир?» деб сўралди. У зот ﷺ «Агар оз бўлса ҳам давомлиси», дедилар»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Оиша (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта дин осондир. Бирор киши дин билан тортишса уни енгиб қўяди. Бас, шундай экан, ўрта ҳол бўлган тўғри йўлни лозим тутиб, мўътадилига яқин бўлинглар..»
Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев