"
|
Абу Усмон Наҳдий айтдилар:
|
“Бир куни Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу Каъбани йиғлаган ҳолда тавоф қилар экан шундай дуо қилди:
|
أَللَّهُمَّ إِنْ كُنْتَ كَتَبْتَنِي فِي أَهْلِ السَّعَادَة فَأَثْبِتْنِي فِيهَا، وَإِنْ كُنْتَ كَتَبْتَ عَلَيَّ الذَّنْب وَالشِّقْوَة
فَامْحُنِي وَأَثْبِتْنِي فِي أَهْلِ السَّعَادَة
|
“Аллоҳим, агар мени бахтиёрлар қаторига ёзган бўлсанг, мени уларнинг орасида собит қилгин, агар менга бахтсизлик ва гуноҳларни ёзиб қўйган бўлсанг, уни ўчириб ташла ва мени бахтлилар қаторига собит қилгин!”
|
/Аллоҳумма ин кунта катабтани фи аҳли-с-саьада фа-асбитни фийха, ва ин кунта катабта ʼалаййа-з-занб ва-ш-шиқва фамхуни ва асбитни фий аҳли-с-саъада/
|
Табарий “ат-Тафсир”да (13/167), Байҳақий “ал-Қозо вал-қодар”да (189), аФақиҳий “Ахбару Макка”да (1/229) ривоят қилган.
|
Асарни саҳиҳ эканини Ҳайсамий, Ибн Касир ва аАлбоний тасдиқлаган. Қаранг: “Мажмаъу-з-завоид” (10/185), “Муснад форуқ" (841), “Силсила ад-заъифа” (11/763).
|
Бундан ташқари ҳудди шу дуо Ибн Масъуд ва Ибн Аббос роўиёллоҳу анҳу каби бошқа саҳобалардан ҳам ривоят қилинади. Қаранг: “Тафсир Табарий” (13/168), Ибн Абу Шайбнинг “ал-Мусаннаф” (29530), “Ахбару Макка” (1017).
|
Аллоҳ Таоло айтади:
“Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани ўчиради ва тасдиқлайди ва Китобнинг онаси Унинг ҳузуридадир” (Раъд, 39).
|
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев