«Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларига, Уфайр номли эшакда мингашиб борар эдим. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй, Муоз, Аллоҳнинг бандаларидаги ҳаққи нимаю, банданинг Аллоҳдаги ҳаққи нима эканини биласанми?» дедилар.
«Аллоҳ ва Унинг Расули билувчилар», дедим.
У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳнинг бандаларидаги ҳаққи, уларнинг Аллоҳга ибодат қилишлари, Унга бирор нарсани ширк келтирмасликларидир. Бандаларнинг Аллоҳдаги ҳаққи эса, ким Унга бирор нарсани ширк келтирмаса ўшани азобланмаслигидир», дедилар.
«Эй, Аллоҳнинг Расули, одамларга башорат берайми?» дедим.
У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам:
«Уларга башорат берма, яна, суяниб қолмасинлар», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилган
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирса, намозни тўкис адо этса ва Рамазон рўзасини тутса, Аллоҳ йўлида жиҳод қиладими ёки ўз туғилган ерида ўтирадими, уни жаннатга киритиш Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақ бўлади»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а) .дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, элчиларига, Охират кунига, қадарни яхшиси ва ёмонига ишониш иймондир»
Имом Муслим ривояти
(Умар (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Банда тўрт нарсага иймон келтирмагунича мўмин бўла олмайди;
1. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига
2 Мен Аллоҳнинг Расулиману, У зот мени ҳақ ила юборганига шаҳодат беради.
3.Ўлгандан кейин қайта тирилишга иймон келтиради.
4.Қадарга иймон келтиради»
Имом Термизий ривояти
(Али (р.а) .дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кўли билан ва тили билан ўзгаларга озор бермаган киши мусулмондир»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ҳаё ва иймон бир-бирларига яқиндирлар. Агар уларнинг бири кетса, иккинчиси ҳам кетади»
Ҳоким ва Тобароний ривояти
(Ибн Умар (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўминларнинг иймони комилроғи уларнинг хулқи гўзалроғидир»
Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а) .дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Поклик иймоннинг ярмидир»
Имом Муслим ривояти
(Абу Молик ал-Ашъарий (р.а)дан)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев