|
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Агар сизлардан бирортангиз тушида қўрққан бўлса, у ҳолда: “Аллоҳ Таолонинг мукаммал сўзлари билан Унинг ғазабидан, азобидан ва бандаларининг ёмонлигидан, шайтонларнинг васвасасидан ва уларнинг менга яқинлашиб қолишидан паноҳ тилайман!” десин! ,- ва бу унга зарар келтирмайди."
|
Ибн Сунний ривоятида эса шундай дейлади:
|
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, уйқусида қўрққанидан шикоят қилди. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
|
“Ётоғинга уҳлшага ётганингдан сўнг айт: “Аллоҳнинг Комил Сўзларининг паноҳига, Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан шайтонларнинг фитнасидан ва менга уларни яқинлашишидан қочаман". У бу сўзларни айтди ва қўрқуви ундан ўтиб кетди.
|
Аҳмад 2/181, Абу Довуд 3893, Термизий 3528, Насоий “Амали йавум вал-лайла” 765 ва 766, Ибн Сунний: “Амали йавум вал-лайла” 746, Ҳоким 1/548, Байҳақий “Асма ва Сифат” 241-бет, Имом Доримий “Роддиятул жаҳмийя” 314 -315, Бухорий “Халқул афъал ал-ибод” 440" да ривоят қилган. Шайҳ Альбоний саҳиҳ деган. Қаранг: "Силсила ас саҳиҳа" 3893.
|
Арабчаси: أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ غَضَبِهِ ، وَعِقَابِهِ ، وَمِنْ شَرِّ عِبَادِهِ وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ ، وَأَنْ يَحْضُرُونِ
|
Аьузуби калиматиллаҳи-т-тааммати мин ғазабиҳи, ва-шарри ьибадиҳи, ва мин ҳамзати-ш-шайатини ва ан йахдуруни.
|
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев