19-асрнинг охири ва 20-асрнинг бошларида Шарқий Европа ва Россияда яҳудийларга нисбатан кучли антисемитизм ва таъқиблар кузатилган. Германияда Гитлер бошчилигидаги фашистик тузумнинг ҳукуматга келишидан аввал эди.
1903 йилда Британиянинг мустамлакачилик ишлари котиби Жозеф Чемберлен Шарқий Европа ва Россиядаги таъқибга учраётган яҳудийлар учун хавфсиз бошпана сифатида Шарқий Африканинг бир қисмини тақдим этиш ғоясини илгари сурди. Бу таклиф "Уганда режаси" номи билан машҳур бўлиб, ўша даврда Усмонийлар мулки бўлган Фаластин ўлкасида яҳудийлар учун давлати барпо этиш бўйича ғаразли режага муқобил ечим сифатида таклиф этилган эди.
Бу таклиф яҳудийларнинг етакчиси Теодор Герцл томонидан вақтинчалик чора сифатида қабул қилинди, чунки у вақтда яҳудийлар учун Фаластинда ватан барпо этиш имкони йўқ эди. Британия Шарқий Африкадаги ҳозирги Кения ва Уганда ҳудудларини бу мақсад учун ажратишга тайёр эди.
Бироқ, "Уганда режаси" яҳудийлар ҳаракати ичида кўплаб баҳсларга сабаб бўлди, чунки кўпчилик яҳудийлар ватани айнан Фаластинда ташкил этилишини ёқлаб чиқди. 1905 йилда Яҳудийлар Конгресси бу режани рад этиб, Фаластин диёрини эгаллаб олишга қаратилган ҳаракатларни давом эттиришга қарор қилди.
Шундай қилиб, Уганда режаси амалга ошмай қолди. Бу ҳам хайрликкадир, иншааллоҳ.
Зеро, “Роббинингиз фил эгаларини нима қилганини кўрмадингизми? Уларнинг макру ҳийласини барбод этмадими?!”
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1