Предыдущая публикация
Сочларимга қўнганда қиров.
Хайратдаман эдимку сергак,
Кулмоғи бор эшитса биров.
Эшигимни қоқди мухаббат
Сохта эмас ёнгандим чиндан,,
Унитибман буткул кимлигим.
Хафамасман асло хеч кимдан,
Ишқдан хали ўлмаган хеч ким.
Сочга қиров тақди муҳаббат.
Такдир экан борин кўрар кўз,
Ўтар қувонч ўтиб кетар бахт.
Тун гувоҳдир соқов ой, юлдуз,
Ногох неъмат аросатда аҳд,
Мени қайдан топди муҳаббат.
Тақдиримга туҳфа ё армон,
Ширин гуноҳ меҳр истакми.
Хаёлларда мен унга ёрман,
Қалби етар висол керакми.
Кўнгил сенга чопди муҳаббат
Кўз ёшига ювилган ёстик,
Рости қўл йўқ ёшим артмоққа .
Яшаш керак арзирмикин ишқ,
Бир юрак деб ғамга ботмоққа.
Бу кун эшик ёпди муҳаббат.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев