* * * *
Мадриднинг «Реал» клуби ва Уэльс терма жамоаси яримҳимоячиси Гарет Бэйл жамоасини фақат бир шарт билан тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Daily Еxpress нашри хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, бунинг учун футболчига харидор бўлган жамоа 120 миллион евро тўлаши керак бўлад. Футболчини сотиб олиш учун даъвогар бўлган клублар орасида «Челси», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенҳэм» жамоалари бор.
28 ёшли футболчининг ўзи «Реал» президенти Флорентино Перес билан гаплашиб олган. Жамоа раҳбари уни айнан мадридликларни қониқтирадиган нархдаги таклиф бўлсагина қўйиб юборишга тайёрлигини билдириб ўтган.
Бэйл мадридликлар сафига 2013 йилнинг сентябррида 100 миллион евро эвазига келиб қўшилганди. Бу давр мобайнида у 119 учрашув ўтказиб, 63 голга муаллифлик қилди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев