Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар зикр қилинади: «Кавсар жаннатдаги дарё бўлиб, унинг икки қирғоғи олтиндан, ўзани дуру ёқутдан, тупроғи мискдан хушбўй, суви асалдан ширин, қордан оқдир. Ким ундан бир ичса, кейин абадий чанқамайди».
Имом Муслим ва имом Термизий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда эса, шундай дейилади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимизда турган эдилар, бир оз жим туриб қолдилар-да, сўнг табассум-ла бошларини кўтардилар. Биз:
«Сизни нима кулдирди, эй, Аллоҳнинг Расули?»–дедик.
«Менга ҳозиргина бир сура туширилди», деб, «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Иннаа аътойнака ал-Кавсар» сурасини қироат қилдилар. Сўнгра:
«Кавсар нималигини биласизларми?»–дедилар.
«Аллоҳ ва Унинг Расули билувчидирлар», дедик.
«У, Роббим азза ва жалла менга ваъда қилган наҳрдир. Унда кўп яхшилик бордир. У, қиёмат куни умматим келиб ҳузуримда сув ичадиган ҳовуздир. Унинг идишлари юлдузлар ададича. Улар ичидан бир бандани суғуриб олинади. Мен, у менинг умматимдан, дейман. Шунда, бу сендан кейин нима қилганини билмайсан, дейилади».
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Кавсар–кўп яхшилик» деган. Шу маънода Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, бу дунёда берилган: нубувват, Қуръон, илм, умматнинг кўплиги, душманларга ғолиблик, фатҳларнинг кўплиги ва у дунёда берилган: шафоат, ҳавз, мақоми маҳмуд кабилар ҳаммаси кавсардан ҳисобланади, деганлар.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Комментарии 3