Имом Термизий ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У манъ қилувчи ва нажот берувчидир, қабр азобидан нажот беради», деганлар.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида марҳамат қиладиларки: «Албатта, Аллоҳнинг китобида бир сура бор, унинг оятлари ўттизта холос, кишига қиёмат куни шафоат қилади. Уни дўзахдан чиқариб, жаннатга киритади. У «Таборак» сурасидир».
Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: «Маййит қабрга қўйилгандан сўнг (азоб фаришталари) оёқлари тарафдан келсалар, оёқлар: «Сизнинг бунинг олдига келишингизга йўл йўқ, чунки у биз билан туриб кечасидаги намозда «Мулк» сураси ўқирди», дейдилар. Агар бош тарафдан келсалар, тили: «Сизнинг бунинг олдига келишингизга йўл йўқ. Чунки, у мен билан «Мулк» сурасини ўқирди, дейди», дейилган.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Комментарии 5
тем боле киш булса
муминларни терими хозир