Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Мунофиқнинг белгиси учтадир: гапирса ёлғон гапиради, ваъда берса, сўзида турмайди ва омонатга хиёнат қилади», деганлар.
Абу Убайд ривоят қилишларича: «Бир одам намозда Бақара ва Оли Имрон сураларини ўқибди. Намозини тугатганидан кейин ҳазрати Каъб розияллоҳу анҳу унга: «Бақара билан Оли Имронни ўқидингми?» дебдилар. У, ҳа, дебди. Шунда у киши: «Менинг жоним қудрат қўлида бўлган зот билан қасамки, бу икковида у билан дуо қилса мустажоб бўладиган Аллоҳнинг исми бор», дедилар. Ҳалиги одам: «Менга ўргатиб қўйинг», дедилар. Ҳазрати Каъб: «Йўқ, ўргатмайман, унинг хабарини сенга айтсам, ўзингни ҳам, мени ҳам ҳалок қиладиган дуо қилиб қўймагин», дедилар.
Имом Бухорий ривоят қиладилар: «Усайд ибн Ҳузайр розияллоҳу анҳу кечаси Бақара сурасини ўқиётган эди. Яқинида оти боғлиқ турар эди. Бирдан от типирчилаб қолди. Қироатдан тўхтаган эди, от ҳам яна тўхтади. Яна ўқиган эди, от ҳам типирчилади. Ўғли Яҳъё яқинида ухлаб ётарди. От босиб олмасин, деб бориб уни қўлига олди ва бошини осмонга кўтарди. Тонг отгандан сўнг ҳодисани Пайғамбар алайҳиссаломга сўзлаб берди. У киши: «Ўқи, эй Ибн Ҳузайр», дедилар. У бўлса, «Эй Аллоҳнинг Расули, Яҳъёни босиб олмасин, деб қўрқдим, уни яқинида эди. Бошимни кўтариб, унинг олдига бирдим. Осмонга қарасам, булутга ўхшаш нарса, ичида чироққа ўхшаган нарсалар ҳам бор. Уларни кўрмай деб чиқиб кетдим», деди. Пайғамбар алайҳиссалом: «У нималигини биласанми?» дедилар. У: «Йўқ», деди. У зоти бобаракот: «Улар сенинг овозингга келган фаришталар, агар тонг отгунча ўқийверганингда, одамлар уларга назар солса бўларди. Улар бекинмасдилар», дедилар.
Имом Насаий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича, Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир жойга кўп сонли кишиларни юборишдан аввал уларга Қуръон ўқитиб кўрдилар. Улардан ҳар бири Қуръонни қанча билса, шуни ўқиди. Уларнинг ичида энг ёш йигитнинг олдига келиб, «Эй фалончи, сен Қуръондан қанча биласан?» дедилар. У: «Фалон, фалон сураларни ва Бақара сурасини биламан», деди. У зоти бобаракот: «Бақара» сурасини биласанми?» деб сўрадилар.
Йигит: «Ҳа», деди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Боравер, сен уларга амирсан», дедилар...
Имом Доримий ривоят қиладиларки, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳума: «Ким сураи Бақарадан ўн оятни–аввалидан тўрт оят, оятул курсий ва ундан кейинги икки оят ва охиридан уч оятни кечаси ўқиса, ўша уйга шу кечаси шайтон кирмайди», деганлар
Имом Ибн Ҳиббон Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қиладиларки, Пайғамбар алайҳиссалом: «Ҳар нарсанинг саноми–кўзга кўринган жойи бўлади. «Бақара» сураси Қуръоннинг саномидир. Ким уни ўз уйида кечаси ўқиса, уч кеча шайтон кирмайди. Ким уни кундузи ўқиса уч кун шайтон кирмайди», деганлар.
Имом Аҳмад Абу Умомадан ривоят қиладиларки, у киши айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қуръонни қироат қилинглар, у қиёмат куни ўз аҳлига шафоатчидир, икки нурни сочувчини–«Бақара» ва «Оли Имрон»ни ўқинг, улар қиёмат куни бошга соя солувчи булут бўлиб келадилар. «Бақара»ни ўқинглар, уни олмоқлик баракадир, уни тарк қилмоқлик ҳасратдир. Сеҳргарлар унга қодир бўла олмайдилар», деганларини эшитдим.
Имом Бухорий Ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Тўрт нарса бор, кимда улар бўлса, тўлиқ мунофиқ бўлади. Кимда улардан бир хислат бўлса, уни ташлагунча, нифоқнинг хислатларидан бири у кишида туради. У омонатга хиёнат қилади, ёлғон гапиради, аҳд қилса, алдайди ва тортишса, фожирлик қилади», дейилган.
Имом Муслим ибн Ҳажжож раҳматуллоҳи алайҳи Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қиладиларки: «Расулуллоҳ алайҳиссалом Ҳажарул Асвадни истилом қилиб, уч марта тез (паҳлавон юриш билан) ва тўрт марта оддий юриш билан тавоф қилдилар. Сўнгра мақоми Иброҳимга ўтиб, «Ваттахизуу мим-мақоми Иброҳима мусалло»ни ўқидилар ва у жойни ўзлари билан Каъбанинг орасида қолдириб намоз ўқидилар»
Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қиладиларки, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: «Аллоҳ таоло, одам боласи мени ёлғончи қилди, шуни қилмаса бўларди. Одам боласи мени сўкди, шуни қилмаса бўларди. Мени ёлғончи қилгани–уни қандай бўлса шундай қилиб қайта тирилтира олмайди, деб ўйлайди. Мени сўккани–боласи бор, дейиши. Мен хотин ёки бола олишдан покдирман, деб айтди», деганлар.
Имом Бухорий ва Имом Муслим ҳазрати Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисда у киши Пайғамбар алайҳиссаломдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, қайси амал энг афзалдир?» деб сўраганларида, у зоти бобаракот: «Ўз вақтида ўқилган намоз», деб жавоб берган эканлар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Кам эътибор бериладиган кичик гуноҳлардан эҳтиёт бўлинглар, чунки улар бир одамда тўпланса, уни ҳалок қилади», деганлар.
Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом: «Яҳудийлар қилган ишни сизлар қилманглар, Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳар хил ҳийлалар билан ҳалол ҳисобламанглар», дейдилар.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Комментарии 75
«Эй Аллоҳнинг Расули, биз Қуръонни ўқиб бир нарсани орзу қиламиз, яна Қуръонни ўқиб ноумид бўлгандек бўламиз», дедилар. Пайғамбар алайҳиссалом:
«Сизларга жаннат аҳили ва дўзах аҳлининг хабарини берайми?» дедилар. Саҳобалар:
«Ҳа», дедилар. Шунда у зоти бобаракот:
«Алиф. Лом, Мим...» дан «...муфлиҳуун»гача ўқидилар-да: «Булар аҳли жаннатлар», дедилар. Саҳобалар:
«Биз улардан бўламиз деган умиддамиз», дейишди. Сўнгра Пайғамбар алайҳиссалом «Инналлазийна кафаруу...» дан то «азабун азийма»гача ўқидилар ва:
«Мана булар аҳли дўзахлар», дедилар. Саҳобалар:
«Бизлармас-а?» дейишган эди, Пайғамбар алайҳиссалом:
«Ҳа!» дедилар.
«Мен учун халойиқнинг ичида иймони ажойиби сизлардан кейин, саҳифалардаги китобга иймон келтирган қавмлардир», дедилар.
Йигит: «Ҳа», деди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Боравер, сен уларга амирсан», дедилар...
«Расулуллоҳ алайҳиссалом Ҳажарул Асвадни истилом қилиб, уч марта тез (паҳлавон юриш билан) ва тўрт марта оддий юриш билан тавоф қилдилар. Сўнгра мақоми Иброҳимга ўтиб, «Ваттахизуу мим-мақоми Иброҳима мусалло»ни ўқидилар ва у жойни ўзлари билан Каъбанинг орасида қолдириб намоз ўқидилар»