Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу
Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи
васалламнинг шундай деганларини
эшитдим деган:
Аллоҳ таоло: "Менинг ризом йўлида
севишганлар учун набийлар ва
шаҳидларнинг ҳаваси келадигар
даражада нурдан минбарлар
бордир",— деб буюрмиш.
(Ҳадисни Термизий ривоят эгпиб,
ҳадис ҳасандир, саҳиҳдир, деган)
Савбон разяллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Аллоҳ менга ерни "жамлаб” берди - мен унинг машриқлари ва мағрибларини кўрдим. Умматимнинг ҳукмронлиги ернинг менга "тўплаб” кўрсатилган нуқтасигача етади. Менга икки - қизил ва оқ - хазина берилди*.
Мен Раббимдан умматимни оммавий қаҳатчилик билан ҳалок қилмаслигини ваулар устидан уларнинг илдизларини қурита оладиган ўзларидан бошқа бирор душманни ҳукмрон қилиб қўймаслигини сўрадим.
Раббим менга деди: "Эй Муҳаммад, агар Мен бирор нарсага ҳукм қилсам, бас у асло рад этилмас. Мен сизнинг умматингизга уларни оммавий қаҳатчилик билан ҳалок қилмаслик ва - агар ўзлари бир-бирларини ҳалок қилмасалар ва бир-бирларини асирга олмасалар - ернинг ҳамма бурчакларидан йиғилиб келганда ҳам уларнинг илдизларини қурита оладиган, ўзларидан бошқа бирор душманни улар устидан ҳукмрон қилиб қўймасликни ато қилдим”. (Муслим)
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ривоят қилишига кўра Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратимиз шундай деганлар:
Азиз ва Жалил Аллоҳ буюрдики:
"Мен қулимнинг заннига (эътиқодига) мувофиқман. Мени зикр этгани ерда Мен у билан биргаман. Раҳматим. тавафиқ ва иноятим у билан биргадир)".
Бухорий ва Муслим ривояти.
Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар; «Одам фарзанди килган рўзадан бошка барча амал ўзи учун. Рўза эса мен учун ва мен унга мукофот бераман»» (Хадис кудсий. Имом Ахмад, имом Муслим ва имом Насоий ривоятлари).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ таоло айтади: Мен бандамнинг Мен ҳақидаги ўйидаман. Мени эслаган чоғида у билан биргаман. Агар у мени ичида зикр қилса, Мен ҳам ичимда зикр қиламан. Агар бир жамоатда зикр қилса, Мен уни улардан яхшироқ жамоатда зикр қиламан. Бандам менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир зироъ яқинлашаман (60-70 см бир билакка тенг). Агар менга бир зироъ яқинлашса, Мен унга бир баъ-қулоч яқинлашаман. Агар у Мен томон юриб келса, Мен у томон югуриб бораман» (Бухорий: 7405, Муслим: 2675).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Аллоҳ таоло айтади: Мен шерикларнинг шерикликдан энг беҳожат бўлганидирман. Ким бирон амал қилиб, унда Менга бошқани шерик қилса, Мен уни ҳам, шерик қилган нарсасини ҳам тарк қиламан» (Имом Муслим ривояти).
390/1. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим алайҳиссалом ҳақларидаги Аллоҳнинг: «Парвардигорим, у бутлар кўпдан-кўп одамларни йўлдан оздирдилар. Бас, ким менга эргашса, ўша мендандир» ояти ва Исо алайҳиссалом ҳақларидаги: «Агар уларни азобласанг, улар Сенинг ожиз бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта Сен Ўзинг қудрат, ҳикмат эгасидирсан» оятларини тиловат қилиб қўлларини кўтардилар-да, «Аллоҳим умматим, умматим», деб йиғладилар. Аллоҳ таоло: «Эй Жаброил! Муҳаммад алайҳиссалом ҳузурларига боринг. Раббингиз у кишининг ҳолларини билувчи бўлса ҳам, сўранг-чи, у зотни нима йиғлатмоқда экан?» деганида, Жаброил алайҳиссалом бориб сўраганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ билган нарсанинг хабарини бердилар. Шунда Аллоҳ: «Эй Жаброил, Муҳаммад олдиларига бориб: «Биз умматингиз ҳақидаги нарсада рози этамиз, хафа қилиб қўймаймиз», деб айтинг», деди.
Имом Муслим ривояти
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Убай ибн Каъбга: “Аллоҳ менга сенга Қуръон ўқиб беришимни буюрди” дедилар. У зот: “Аллоҳ сизга менинг исмимни айтиб шундай дедими?” дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа” дедилар. Шунда Убай ибн Каъб: “Оламлар Роббисининг ҳузурида зикр қилинибманда?” дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа, шундай” дедилар. Убай ибн Каъбнинг кўзларидан ёш оқа бошлади”. Бир ривоятда: “У зот йиғлай бошладилар” дейилган. Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳ таоло деди: “ Мен Қиёмат куни уч кишининг – Менинг номимни ўртага қўйиб (бирон нарса) олиб, сўнг хиёнат қилган кишининг, ҳур-озод одамни сотиб, сўнгра пулини еган кишининг ва мардикорни ижарага олиб ишлатиб, ҳаққини тўлиқ бермаган кишининг душманидирман”. (Имом Бухорий)
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан Расули Акрамнинг шундай деганлари ривоят қилинади:
Аллоҳ таоло қиёмат куни қулларига бундай дейди:
— Эй фарзанди одам! Мен хаста бўлганимда ҳолимни сўрмадинг.
Ё Раббий! Сен оламларнинг Раббисан. Сени қандай қилиб зиёрат эта олардим, ахир?
— Билмайсанми? Фалончи қулим хаста бўлиб ётгани. уни зиёрат этмадинг: агар ундан хабар олсайдинг, Менинг лутфу эҳсонимга) ўша ерда эришар эдинг. Эй фарзанди одам! Сендан емак истаганимда Менга ҳеч нарса бермадинг.
Ё Раббий! Сенга қандоқ қилиб ҳам таом бера оламан, Сен Раббил-оламинсан-ку!
Фалон кулим емак истаган эди, агар уни едирсанг эдинг, унинг ажрини Биздан олардинг. Эй фарзанди одам чанқаганимда сув ҳам бермадинг.
Ё Раббий! Сенга кандок килиб ҳам сув бера оламан? Сен бутун оламларнинг Раббисан-ку!
Фалончи кулим сувсаганида сув бермадинг. Агар бер-ганингда унинг мукофотига Бизнинг ҳузуримизда эришар эдинг.
(Ҳадисни Муслим ривоят этган)
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоятига кўра, Аллоҳ таоло шундай деб буюрган:
"Қулим бирор яхшилик қилмоққа азм этсаю, бир монеълик туфайли уни амалга ошира олмаса, унга бир ҳасана ёзгайман.
Азм этган яхшилигини кила олса, унга ўн ҳасанадан етти юзга қадар савоб ёзгайман.
Бир ёмонлик қилишга ташаббус этса-ю, уни амалга оширмаса, унга ҳеч нарса ёзмагайман. Агар қасд қилган ёмонлигини амалга оширса, унга фақат битта гуноҳ ёзгайман".
(Ҳадисни Бухорий, Муслим, Термизий ривоят этганлар)
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деётганларини эшитдим: "Аллоҳ таоло айтади:
"Эй Одам боласи, мадомики, Менга дуо қилиб, Мендан умид қилар экансан, айбу гуноҳларингга парво қилмай, сени мағфират қилурман.
Эй Одам боласи, гарчи гуноҳларинг осмондаги булутларгача етган бўлса ҳам, агар мендан мағфират тиласанг, уларга парво қилмай, сени мағфират қилурман.
Эй Одам боласи, агар сен ҳузуримга ер юзини қоплайдиган даражада кўп хато-гуноҳлар билан келиб, сўнг бирон нарсани шерик қилмаган ҳолда Менга йўлиқсанг, Мен сени ер юзини қоплайдиган мағфират ила қарши олурман."
Термизий ривояти
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Комментарии 15
Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи
васалламнинг шундай деганларини
эшитдим деган:
Аллоҳ таоло: "Менинг ризом йўлида
севишганлар учун набийлар ва
шаҳидларнинг ҳаваси келадигар
даражада нурдан минбарлар
бордир",— деб буюрмиш.
(Ҳадисни Термизий ривоят эгпиб,
ҳадис ҳасандир, саҳиҳдир, деган)
Мен Раббимдан умматимни оммавий қаҳатчилик билан ҳалок қилмаслигини ваулар устидан уларнинг илдизларини қурита оладиган ўзларидан бошқа бирор душманни ҳукмрон қилиб қўймаслигини сўрадим.
Раббим менга деди: "Эй Муҳаммад, агар Мен бирор нарсага ҳукм қилсам, бас у асло рад этилмас. Мен сизнинг умматингизга уларни оммавий қаҳатчилик билан ҳалок қилмаслик ва - агар ўзлари бир-бирларини ҳалок қилмасалар ва бир-бирларини асирга олмасалар - ернинг ҳамма бурчакларидан йиғилиб келганда ҳам уларнинг илдизларини қурита оладиган, ўзларидан бошқа бирор душманни улар устидан ҳукмрон қилиб қўймасликни ато қилдим”. (Муслим)
Азиз ва Жалил Аллоҳ буюрдики:
"Мен қулимнинг заннига (эътиқодига) мувофиқман. Мени зикр этгани ерда Мен у билан биргаман. Раҳматим. тавафиқ ва иноятим у билан биргадир)".
Бухорий ва Муслим ривояти.
Имом Муслим ривояти
Аллоҳ таоло қиёмат куни қулларига бундай дейди:
— Эй фарзанди одам! Мен хаста бўлганимда ҳолимни сўрмадинг.
Ё Раббий! Сен оламларнинг Раббисан. Сени қандай қилиб зиёрат эта олардим, ахир?
— Билмайсанми? Фалончи қулим хаста бўлиб ётгани. уни зиёрат этмадинг: агар ундан хабар олсайдинг, Менинг лутфу эҳсонимга) ўша ерда эришар эдинг. Эй фарзанди одам! Сендан емак истаганимда Менга ҳеч нарса бермадинг.
Ё Раббий! Сенга қандоқ қилиб ҳам таом бера оламан, Сен Раббил-оламинсан-ку!
Фалон кулим емак истаган эди, агар уни едирсанг эдинг, унинг ажрини Биздан олардинг. Эй фарзанди одам чанқаганимда сув ҳам бермадинг.
Ё Раббий! Сенга кандок килиб ҳам сув бера оламан? Сен бутун оламларнинг Раббисан-ку!
Фалончи кулим сувсаганида сув бермадинг. Агар бер-ганингда унинг мукофотига Бизнинг ҳузуримизда эришар эдинг.
(Ҳадисни Муслим ривоят этган)
"Қулим бирор яхшилик қилмоққа азм этсаю, бир монеълик туфайли уни амалга ошира олмаса, унга бир ҳасана ёзгайман.
Азм этган яхшилигини кила олса, унга ўн ҳасанадан етти юзга қадар савоб ёзгайман.
Бир ёмонлик қилишга ташаббус этса-ю, уни амалга оширмаса, унга ҳеч нарса ёзмагайман. Агар қасд қилган ёмонлигини амалга оширса, унга фақат битта гуноҳ ёзгайман".
(Ҳадисни Бухорий, Муслим, Термизий ривоят этганлар)
"Эй Одам боласи, мадомики, Менга дуо қилиб, Мендан умид қилар экансан, айбу гуноҳларингга парво қилмай, сени мағфират қилурман.
Эй Одам боласи, гарчи гуноҳларинг осмондаги булутларгача етган бўлса ҳам, агар мендан мағфират тиласанг, уларга парво қилмай, сени мағфират қилурман.
Эй Одам боласи, агар сен ҳузуримга ер юзини қоплайдиган даражада кўп хато-гуноҳлар билан келиб, сўнг бирон нарсани шерик қилмаган ҳолда Менга йўлиқсанг, Мен сени ер юзини қоплайдиган мағфират ила қарши олурман."
Термизий ривояти
Аллоҳ таоло айтади: «Намозни Ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандам нимани сўраса, бераман. Агар у (банда): «Алҳамду лиллаҳи роббил аъламин» деса, Аллоҳ: бандам менга ҳамд-шукр айтди», дейди.
Банда: «ар-Роҳманир Роҳийм», деса,
Аллоҳ: «Бандам менга сано–мақтов айтди», дейди.
Банда: «Малики явмиддийн», деса,
Аллоҳ: «Бандам мени улуғлади», дейди.
Банда: «Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн», деса,
Аллоҳ: «Бу мен билан бандам орасидаги нарса, бандам нимани сўраса, бераман», дейди.
Агар банда: «Иҳдинас сиротал мустақийм, сироталлазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағзуби ъалайҳим ва лаззооллийн», деса,
Аллоҳ: «Бу бандамга хос, сўраганини бердим», дейди.
Насаий ривояти