сўнгги куни” 17-
ҚИСМ !!!
Ниҳоят, гуруҳ тўлиқ йиғилди.
1. Санжар
2. Ҳабиб
3. Камила.
4. Серхио.
Федер эса гуруҳни ташлаб Нью-
Йоркга кетди. Аслида шундай ҳам
бўлиши керак эди. Павел ҳамма
гуруҳ аъзоларини Россиядан чиқиб
кетишлари учун хужжат қилиб
берди. Гуруҳ Парижга учиб кетди.
Россияда уларга ҳамрохлик қилган
Павел тушдан сўнг шаҳар
марказидаги кўп қаватли уйдаги
хонадони томон йўл олди. Эшикни
очиб кириб, ўзини юмшоқ диванига
ташлади. “Хайрият, ишни битти”
деди ичида. Лекин юраги нимагадир
ғаш. Шу пайт нимадир тириқ
этгандек бўлди. У энди ўрнидан
тўрмоқчи эди. Эшик олдида Федер
пайдо бўлди, қўлида тўппонча...
- Тинчликми Федер ? Ақшга
кетмадингми... Нега тўппонча
кўтариб олдинг..
- Мени кечир Павел. Тўғрис, сен
яхши йигитсан. Аммо бизга гувоҳлар
керак эмас. Буйруқ шунақа.
- Йўқ !
Қора чиройли тўппончадан чиққан
учта ўқ, Павелнинг тинчиши учун
етарлича бўлди. Федер эса воқеа
жойидан қочиб қолди.
Франция. Ҳа улар етиб келишди !
Гуруҳни Самир исмли келишган,
француз йигити кутиб олди.
- Менинг исмим Самир. Франция хуш
келибсизлар !
Гуруҳ меҳмонхонага жойлашди.
Санжар худди ёш болалардек
Серхиога эргашиб юрарди холос.
Бошқа нарса эмас. Тушликдан сўнг
Самир Серхиони меҳмонхона ёнидаги
кафега чақирди.
- Аввало жаноб Серхио сизга омад
тилайман.
- Рахмат.
Самир стол устига бир талай
суратларни ташлади.
- Бу Жабала ! У сизнинг биринчи
ўлжангиз. Икки кун ичида мен унинг
ўлими ҳақида “юқори”га маълумот
беришим керак. У Мисрнинг энг
катта “дорифуруш”ларидан бири
ҳисобланади. Ҳозир Парижда дам
оляпти.
- Яхши. У учун икки кун кўп эмасми, -
Серхио таббасум қилди.
- Менга фарқи йўқ. Иш вақтида
битиши керак. Кечроқ бу шаҳс
ҳақидаги барча маълумоларни сизга
тақдим этаман.
- Тушундим.
- Омад !
Самир кетди. Серхио эса юқорига
кўтарилиб биринчи топшириқ
ҳақида гуруҳга айтди.
- Мисрлик бизнесмен экан. Исми,
Жабала. Аввало бир нарсани айтиб
ўтмоқиман. Тўғриси бизга ким, нима
мақсадда топшириқлар беряпти ?
Сизларга қандай вадалар бериб
гуруҳга қўшишган буниси менга
қорунғу. Лекин юқоримизда “анча
катта”лар тургани аниқ .
- Парижга нега келган экан ? –
Ҳабиб.
- Дам олгани. Ҳафта охирига қадар
шу ерда бўлади. Тез орада у
ҳақидаги биринчи маълумотларни
қабул қиламиз. Ҳозир ҳаммага
рухсат. Шаҳар айланиб, Париж
кўчаларин ўрганинглар. Санжар сен
мен билан қол, гап бор. Ҳамма
тарқалсин.
Улар хонада ёлғиз қолишди.
- Санжар, шу кунларда сен билан
бир иккита ишлар қилишимиз керак.
Бизга берилган топшириқлар асосий
ноқонуний ҳисобланади. Хуллас, мен
айтган ҳамма ишни қиласан !
Санжар худди робот мисоли эди.
Олдинги хаётидан хеч нимани эслай
олмасди. Ниҳоят, у тилга кирди.
- Мен нима қилишим керак ?
- Сен билан шунчаки одам
ўлдирамиз. Бор гап шу.
- Кимни ?
- Жуда кўпчиликни ҳозир бизда
биринчи қурбон номи аниқ.
- Тушундим.
Серхио Санжар билан анча суҳбат
қилиб ўтириб, ишлари ҳақида
гапирди. Гуруҳ эса кўп ўтмай яна
йиғилди. Бу пайтга келиб эса
Серхионинг қўлига Жабала
тўғрисдаги маълумотлар етиб келди.
Серхио гап бошлади.
- Жабала Носир. Бизнесмен.
Маълумотларга қараганда, у кўнгил-
хушликни жуда ҳам ёқтиради. Шу
қатори қизларни ҳам. Унинг
атрофидаги “итлари” жуда хавфли.
Буни ҳам инобатга олиш керак. Агар
кимдир операция вақтида қўлга
тушса, биз бир-биримизга бегонамиз.
Ҳабиб бошла !
Ҳабиб кичик нотбукдаги тасвирлари
катта экранга чиқарди ва экранда
турли хил маълумотлар акс этишни
бошлади. Ҳабиб баланд овозда,
маруза қилди:
- Жабала айни пайтда истиқомат
қилиб турган меҳмонхона, қатарлик
шайҳларга тегишли. Жабала
меҳмонхонанинг энг юқори қисмини
маълум бир вақтга сотиб олган. У
қисмга чиқишнинг имкони йўқ. Хатто
меҳмонхона ҳодимлари ҳам қаттиқ
назорат остида, у ерга киришади.
10лаб камералар барчасини кузатиб
туради. Тўғриси айтиш керак, биз
борадиган жой – бу деярли ўлим
остонаси демакдир. Агар кимдир хато
қилиб қўйса, хаммаси у учун тугайди.
Жабала жуда ифлос одам.
Душманлари уни “олов” деб
аташади. Сўнгги икки ҳафта ичида,
17 ҳодимини ёқиб ўлдирган.
- Нима учун ? - Камила.
- Бу бизга қоронғу. Балки хиёнатдир
бунинг сабаби. Хуллас, умумий қилиб
айтганда хатто унинг яқинига
йўллашнинг ҳам имкони.
Ўртада бироз жимлик чўмди. Сўнг
Серхио:
- У бугун оқшом қаёрда бўлади ?
- Меҳмонхона барида.
- Жуда яхши. Бу ишни эртага
қолдирмаймиз. Тайёрланинглар !
Йўлга чиқамиз...
ДАВОМИ КЕЛАСИ ҚИСМ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2