сўнгги куни” 13-
ҚИСМ !!!
ҲУЖУМ.
Ғор атрофида юзга яқин хабрийлар
душманни ўққа тутиш учун тайёр
туришарди. Лекин ичкаридаги рақиб
қандай куч ва қуролга эга эканлиги
номаълум. Тезкор гуруҳ раҳбари
Азам Носиров ва Ҳожиакбар ҳужум
режасини тузишни бошлаб
юборишди.
- Азамжон, махаллий аҳолини
айтишига қараганда улар кўпчилик
эмас. Аммо уларни қуролларга ҳолда
кўришган.
- Хар холда улар яхши одамга
ўхшамаяпти.
- Ғорга бостириб кирсак нима
дейсиз ?
- Йўқ, хавфли бостириб кириш. Мен
қурбонлар бўлишини истамайман.
Биринчи бўлиб ғорда одам борми
ёки йўқми шуни билишимиз керак.
Балки улар бу ерни тарк этишган
бўлсачи йўқ, верталёт бўлмаса бу
ерда нима қилади. Ҳа, ғорда
аминманки, кимдир ёки кимлардир
бор !
- Ғор ичидагиларни қайта-қайта
таслим бўлишга чорласам ҳам
улардан садо йўқ.
- Охириги йўл. Бостириб кирамиз
Ҳожиакбар. Сиз гуруҳингиз билан
бизни пана қилиб турасиз. Мен эса
йигитлар билан ғорга яқинлашиб
заҳарловчи газ ташлаймиз.
- Яхши Носиров, фақат эхтиёт
бўлинг.
- Омад дўстим.
Шундан сўнг Азам Носиров 60та
аскар билан ғорга яқинлаша
бошлади. Ҳамма хавотирди.
Ҳожиакбарнинг йигитлари эса
автомат нишонини ғорга
қаратишганди. Носиров гуруҳи
верталётнинг олдига етиб боришди.
Хеч ким йўқ. Носиров икки йигитга,
“верталётни текшир” деб имо
қилган эди.
- Хайрли кун жаноблар !
Испаниялик Серхио Алонсо ғор
оғзида пайдо бўлди.
- Қўлингни кўтар ! – Носиров
бақирди.
- Яхши-яхши. Фақат верталётга
тегманглар, унда мен учун керакли
нарсалар бор, ахир бировни
нарсасига тегиш уят эмаси - Серхио
худди харбийларни устидан
кулаётгандек гапирарди.
Йўқ. Унинг гапига қулоқ солишмади.
Топшириқ олган икки йигит
верталётга чиқиб уни титкилай
бошлашди ва кутилмаганда қаттиқ
бақиришди:
- Ҳамма ётсин ! Бомба !!!
Дум ! Верталёт портлади. Ҳаммаёқ
одам кўриб бўлмайдиган даражада
тутун бўлиб кетди. Портлаш
натижасида харбийларнинг
яримидан кўп қисми қирилиб кетди.
Шу қатори Азам Носиров ҳам парча-
парча бўлди. Чунки уларнинг асосий
қисми верталётнинг шундоқ ёнида
туришганди. Ҳожиакбар ва унинг
йигитларни ғорга қарата саросима
билан ўқ ўза бошлади. Серхио
аллақачон ичкарига ўзини олиб
қочганди. Катта отишма бошлади.
Серхио, Федер ва Камила жуда
мерган эдилар. Улар отган беш ўқдан
деярли учтаси аниқ тегарди. Ҳеч ким
асосий базага хабар беришга
улгурмади. Серхио ва унинг
шериклари ҳамма харбийларни
қириб ташлашди. Ҳожиакбар ва
унинг бешта шериги Серхио асирига
айланишди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1