✅1. Суннат уйқу. Офтоб кўтарилиб то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради.
✅2. Бидъат уйқу. Пешин намози вақтидаги уйқу.
✅3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу. Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.
✅4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу. Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади.
✅5. Одатий уйқу. Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу.
✅6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу. Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.
✅7. Ғафлат уйқу. Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қизлари Фотимага (розийаллоҳу анҳо): "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади.
✅8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу. Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади.
✅9. Ғаромат (зиён) уйқу. Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади.
✅10. Роҳат уйқу. Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади.
✅11. Ибодат уйқу. Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.
✅12. Каромат уйқу. Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш".
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев