Бир мўмин кечқурун хуфтонга чиқишга тайёргарлик кўрибди. Ташкарида ёмғир ёғаётган экан, ёмғирга карамай уйидан чиқибди. Озгинадан кейин сирғаниб йиқилиб тушибди. Хаммаёғи лой бўлган, масжидга бора олмайдиган даражада. Уйига шошиб, кийимларини алмаштириб яна масжидга қараб йўл олибди.
Жамоатга улгуришим керак деб шошилган экан яна йиқилибди. "Алхамдулиллах" деб уйига шошиб кириб, кийимларини яна алмаштириб кўчага чиқса эшикни олдида бир киши шамчироқ билан турибди.
- Қани биродар эхтиёт бўлиб юринг, мана буёқдан юринг, сирғаниб кетманг, тош бор экан қоқилиб кетманг ... деб масжидгача олиб бориб орқасига ўгирилибди.
Мўмин хайрон бўлиб: - Биродар масжидга кирмайсизми? - деб сўрабди.
- Йўқ кирмайман - дебди. - Нега? - Чунки мен Шайтонман. - Менга нега ёрдам бердинг ундай бўлса?
Шайтон - Мени сенга ёрдам бериш ниятим йўқ эди, уйиндан биринчи марта ёмғир ёғишига карамай чиққанингда Аллох сени гунохларингни кечириб юборди.
Сен ўрнингдан туриб уйингдан бошқаттан чиқганингда Аллох бу амалинга ахли оилангни гунохларини кечирди. Иккинчи бор сен яна йиқилдинг, уйга кириб яна қайтиб чиққанингда Аллох бу амалинга бутун шахар мўминларни гунохларини кечирди.
Учинчи марта чиққанингда йиқилсангу сен яна чиқсанг Аллох бутун Ер юзидаги мўминларни гунохларини кечириб юборишидан қўрқдим - деган экан...
Янги очилган “Диний савол жавоблар “, яъни динда саволим бор гурухимизга таклиф киламиз https://ok.ru/group/58757613486114
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3