Предыдущая публикация
Сенсизликнинг сукути оғир..
Сен ўзгалар билан оввора,
Йиғлаётир ҳувиллаб бағир.
Тунни тонгга улаш эҳ азоб,
Оралиқда сарсона хаёл..
Билмайсанда қайдадир шу тоб,
Номинг куйлар тинмай бир аёл!
Мулки ишқда талмовсирар сўз,
Бўғиз тўла оҳу фарёдлар!
Кел, меҳр ла қўлларингни чўз!
Ҳасадларда доғлансин ётлар!
Яна минг йил ўтса ҳам такрор,
Туғилсам гар яна бир бора.
Кўнглингга мен ягона хуштор!
Сен мен учун бир умрлик ёр!
К Е Л!!!!
20.06.2019 й Zahro Shamsiyya
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1