Тўққиз жонга жон қўшган онам.
Энг суюгим, суянчим – кабир!
Бало йўлин шаҳд тўсган отам!
Кетди бир бир, кутмай навбатин,
Ўрин бериб ёлғиз ўзингга.
Онам меҳрин, отам савлатин,
Шаҳд қўшдириб ҳар бир сўзингга!
Яхши, ёмон кунларга ҳамдард,
Яхшиям сен борсан укажон!
Бошгинангга қўнмасин ҳеч гард,
Керак бўлса берайин мен жон.
Сен отамдан қолган ёлғизим,
Онам кўзи қароғидирсан.
Ардоқлайди ўғил, ҳам қизим,
Ҳар кунига яроғидирсан..
Кўкси қалқон, нигоҳи умид!
Давраларнинг кўркисан албат!
Кўкда шодон ота – онамиз
Сен билан мен кўрмаймиз фақат!
Сенинг меҳринг таскиндир асли,
Кўзларингда отам қувончи!
Кел, қилайлик оқибат сайли..
Бу ҳам асли кўнгил овунчи.
Узоқ яша,кўрмагин алам,
Ардоқласин бахт ила шодлик.
Ёзаверсам йиғлайди қалам,
Мен қаламга бўламан шерик!
Укажоним, саккиз опа сингилнинг эркатойи, узоқ яшагин, кам бўлма сира! Аллоҳим сени барча балою қазолардан ўзи асрасин, рисқинг улуғ бўлсин илоҳим!
14.06.2019 й Zahro Shamsiyya
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 16
Тилим ожиз суз тополмайман