Қайтса уйлар қурмок бўлиб,
Давру даврон сурмоқ бўлиб,
Бориб тўйлар қилмоқ бўлиб,
Режа тузар мусофирлар...!
Сабр санғин тишламоққа,
Шу юртларда қишламоққа,
Бахоргача ишламоққа,
Таҳмин чизар мусофирлар...!
Соғинч йўллаб оиласига,
Хам Отаю- Онасига,
Симсиз гўшак оинасига,
Мактуб ёзар мусофирлар...!
Тақдирда шу экан, дея,
Вақтнинг ўзи хакам дея,
"ВАТАН ТИНЧМИ, АКАМ" дея,
Бағрим эзар мусофирлар....!
Асли дунё бир кам дейди,
Умрим ўтсин бекам дейди,
Оилам, болам, чақам дейди,
Кун ўтказар мусофирлар...!
Ушбу шеърим бир қасида,
Тирикчилик ўлкасида,
Рўзғор қопи елкасида,
Дунё кезар мусофирлар...!
Лутфи тушмас ҳеч тилидан,
Иймон кетмас ул дилидан,
Айтинг кандоқ ўз элидан,
Умид узар мусофирлар...!
Бир Хақ учун сиғиндим, деб,
Узга юртда оғриндим, деб,
Ватанимни соғиндим, деб,
Кўнгил бузар мусофирлар...!
Хам сабру, хам сина бирлан,
Гохи дарду-гина бирлан,
Билсак агар игна бирлан,
Кудук казар мусофирлар...!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев