Тошкентда ҳар йилнинг октябрида Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ўтказилади.
Тошкентда ҳар йили октябрь ойида Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ўтказилади. Ўзбекистон Президенти 1 июнь куни шу ҳақдаги қарорни имзолади (Қарор матни Lex.uz сайтида мавжуд).
Ҳужжатда қайд этилишича, ярмаркани ташкил этишдан мақсад Ўзбекистонда етиштириладиган, ноёб истеъмолбоп хусусиятларга эга сабзавот, мева, узум ва полиз маҳсулотлари билан хорижий ҳамкорларни кенг таништириш, қайта ишловчилар ва етказиб берувчилар ўртасида замонавий бозор механизмлари воситасида узоқ муддатли барқарор кооперацион алоқалар ўрнатишдан иборат. Бу эса янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларининг ҳажмини ошириш ҳамда экспортга етказиб бериладиган турларини кенгайтириш, янги бозорларни ўзлаштиришга хизмат қилади, дея қайд этилади қарорда.
Илк навбатдан ташқари ярмарка пойтахтдаги «Ўзэкспомарказ»да 12-14 июль кунлари бўлиб ўтади. Тадбирни ўтказиш ва уни ривожлантириш масалалари билан «Ўзагроэкспорт» янги ва қайта ишланган мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси (апрелда ташкил этилган) таркибида ташкил этиладиган Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси Ташкилий қўмитаси шуғулланади.
Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси Ташкилий қўмитасига бош вазир Шавкат Мирзиёев раҳбарлик қилади.
Манба: Газета.uz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев