Хоби ғафлатдин уёнди, мен уёнмасман ҳануз.
Тавбаи тавфиқ билан йиғлаб турарлар зор-зор,
Охират аъмолин айтиб мен қутулмасман ҳануз.
Бандаларким, лутфинга ҳар дам суяниб ўлтурур,
Бедаво нафсимни излаб мен суянмасман ҳануз.
Орифу содиқ ҳама панду насиҳат олдилар,
Барча пандинг олдилар, пандингни олмасман ҳануз.
Бандалик қилсанг такаббур қилма, шайтон феълидур,
Мен такаббурдин замоне холий эрмасман ҳануз.
Бандалик қилмай Азозил бўлди саркаш? амрига,
Рондаи' даргоҳ бўлди, менки ёнмасман ҳануз.
Дунёни кўп йиғди Қорун кетти ул ер қаъриға,
Дунёдин бир дам замон кўнгул узолмасман ҳануз.
Банда бўлсанг, Машрабо, кечкил ҳавойи ҳирсдин,
Кечди барча ҳирсдин, ҳаргиз кечoлмасман ҳануз.
P.S: Men ham Mashrabning,, Hanuz '' jumlasidek qolganman....
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев