У биринчи дўсти билан жуда ҳам иноқ ва уни
жуда ҳам яхши кўрар экан.Кунига энг камида
5-6 марта кўришмаса бўлмас экан. Хатто у
ёнида бўлмаса, кўчага чиққиси ҳам келмас
экан. Баъзи кунлар ухлаш олдидан ва хатто
ярим тунда уйғониб кетса ҳам, у дўсти ҳақида
ўй сураркан.
Иккинчи дўсти билан эса унчалик иноқ
бўлмаса ҳам, кунига 1-2 марта кўришиб
тураркан. Айрим пайтларда, икки кунда бир,
баъзан хафтада бир кўришишга ҳам тўғри
келаркан. Бу дўсти ҳақида ҳам ўй сурар, аммо
биринчи дўсти ҳақидек эмасди.
Бу кишининг яна бир дўсти бор эди..
Агар шуни ҳам дўст деб аташ жоиз бўлса.
Учинчи дўсти билан аҳён-аҳёнда, ойда бир ёки
икки ойда бир, баъзида йилда икки ёки уч
марта учрашиб турарди. Бу дўсти ҳақида
деярли ўйламасди ҳам.
Бир куни уйига Шоҳнинг ҳабарчилари келиб,
мактуб ташлаб кетишибди.
Мактубда Шоҳ уни Ўз саройига
чақирган..ундан бир қанча катта жиноятларда
гумон қилинаётгани ва агар айбсизлигини
исботлай олса, унга зарар бермаслиги, акс
ҳолда энг олий жазога маҳкум эканлиги
битилган эди..
Узоқ ўйлаб, ғамга инсон энг суянган ва энг
қалин биринчи дўстига борибди.
Вазиятни билгач, дўсти саросимага тушиб
қолибди, у билан бирга боролмаслигини айтиб,
узр сўрабди ва хатто остонасидан чиқиб
кузатиб ҳам қўймабди...
Ҳиёнатдан зарба еган киши, иккинчи дўстига
арз-дод қилибди:
Иккинчи дўсти эса, дардингга шерикман, аммо
сен билан то Сарой эшигигача бора оламан, у
ёғига танҳо борасан дебди...
Аммо бу унга таскин бермади.Умидсизликка
тушиб бир жойда ўтирганида, тасодиф, у кам
эслайдиган ва кам учрашадиган учинчи дўсти
келиб қолибди. Дўсти ҳол-аҳвол сўраса,
айтишни ҳам хоҳлаб-хоҳламай ҳикоя қилибди.
Кутилмаганда, у умид ҳам қилмаган дўсти: «
Тур ўрнингдан, Шоҳ ҳузурига бирга борамиз,
мен сени айбсиз эканлигингга вакил ўтаман, -
дебди...
БИРИНЧИ ДЎСТИМИЗ~бизнинг пулимиз, мол-
дунёмиз. У сиз кўчада ҳам юролмаймиз, ўй-
ҳаёлимиз доимо унда. Агар бизга ўлим келса
( Шоҳ ҳузурига чақирганда ), остона ҳатлаб
кузатмайди ҳам (ҳамён, чўнтак ва
аллақаерларда қолиб кетади ).
ИККИНЧИ ДЎСТИМИЗ~ахлимиз,
фарзандларимиз. Уларни эрталаб бир,
кечқурун бир кўрамиз. Баъзида эрталаб
кетгунча ҳали уйғонишмаган, қайтганда эса
ухлаб қолишган бўлади.
Шоҳ ҳузурига чақирганда, улар бизни ғамгин
ҳолда Шоҳ дарвозаси ( Қабр )гача олиб бориб,
қайтадилар.
УЧИНЧИ ДЎСТИМИЗ~биз ойда, йилда бир
қиладиган солиҳ ва савобли ҳайр
амалларимиздир. Биз у билан жуда яқин дўст
бўлмасакда, бизга вакил бўладиган ва биз
билан бирга кўтариладиган СОЛИҲ
амалларимиздир.
Азизлар, учинчи вафоли дўстимиз билан
иноқроқ бўлайлик!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев