Предыдущая публикация
Ўғил кўрсак хурсанд бўламиз,
Қувончларга тошиб тўламиз.
Кетар чоғи сокин ўламиз,
Ўғлимизни қори қилайлик...!
Қуръон ўқиб, элни ийдирар,
Эл~у юртга бизни суйдирар.
Қиёматда тожни кийдирар,
Ўғлимизни қори қилайлик...!
Фарзанд тождир, қутлуғ давлатдир,
Бебаҳо дур, гавҳар, савлатдир...
Шижоатдир, ғайратдир, марддир,
Ўғлимизни қори қилайлик...!
Қад~қомати адл бўлади,
Дўс~душманга ДАДИЛ бўлади...
Йўли ёруғ қандил бўлади,
Ўғлимизни қори қилайлик...!
Илм олса, буюк хазина,
АЛЛОХ берар унга насиба...
Охиратга катта заҳира,
Ўғлимизни қори қилайлик...!
Кўзингизнинг нури шу тойчоқ,
Унинг билан ободдир қучоқ...
Ортингиздан ёққувчи чироқ,
Ўғлимизни қори қилайлик...!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев