Кўп мункар иш қилдик билиниб қолдик,
Тиғ текган тарвуздек тилиниб қолдик,
Дунёвий ҳирсларга илиниб қолдик,
Эл ичра соф Ислом ариган пайтлар.
Бир куфрий ҳокимдан тиладик нонни,
Арвоҳлар, жинларга атадик қонни,
Хор қилдик Исломда яшаган жонни,
Исломий инсонлар қариган пайтлар.
Қул қилди жам қилган молимиз бизни,
Жоҳилдир ўсмир, ҳам чолимиз бизни,
Чанқоқдан танг бўлди ҳолимиз бизни,
Хилофат дарёси қуриган пайтлар.
Улғайдик дахрийлар қўшиғин тинглай,
Энди на ҳақ сўзни оламиз англай,
Тош қотди зулматда қуриган манглай,
Жойнамоз меҳробда чириган пайтлар.
Бугун у ўтмишдан бўламиз дилҳун,
Надомат афсусдан турамиз маҳзун,
Қон йиғлаб биз қайга борамиз у кун,
Одамлар дўзаҳда эриган пайтлар.
Қайтайлик мўминлик йўлига илдам,
Ҳасратда қолмайлик эгилиб биз ҳам,
Жаннатда яйрайлик севиниб ҳуррам,
Мўминлар осмони ёриган пайтлар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев