Гўзал ўлкам қизларга бой,
Бири юлдуз,бирлари ой,
Юрагимдан олибди жой,
Ўзбегимнинг гул қизлари,
Чаман юртим ,ҳур қизлари.
Бошда рўмол ҳаёси бор,
Кўзида бир балоси бор,
Жиндаккина хавоси бор,
Водийимнинг қув қизлари,
Кундайин нурли юзлари.
Ховва,ховва галинг дейди,
Аға бағим гўринг дейди,
Тўйимда сиз дуринг,дейди,
Хоразмнинг шўҳ қизлари,
Лазгига жўр овозлари.
Қошлари ўсмасиз қора,
Кўзга сурма на даркора,
Бегона қилмас Бухоро,
Ўзининг нағз қизларин,
Буғдойранг мағиз қизларин.
Самарқандим сайқаллари,
Ўзбегим тож маҳаллари,
Нозик жуда кўнгиллари,
Сарвибўй малак қизлари,
Оламда танҳо ўзлари.
Қашқадарё,Сурхандарё,
Париларга тўла дунё,
Юзларида яшнар зиё,
Шаҳрисабзнинг нозанлари,
Бойсунимнинг асаллари.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев