ОНАМ ЙЎҚ АММО
Кенг фалакнинг тун ҳукмдори,
Иҳтиҳзоли кулар моҳитоб.
Кимга керак зуҳронинг зори,
Кимга айтай ,дилда изтироб,
Ой ҳам танҳо,зухро ҳам танҳо,
Мен ҳам танҳо,онам йўқ аммо.
Кўзларимга келмайди уйқу,
Узилдия гавҳар шодаси.
Армон тўла аянчли туйғу,
Куртак тугмас кўнгил навдаси.
Кўз ўнгимда маюс бир сиймо,
Мен борману,онам йўқ аммо.
Қўшиқ айтар ҳаёлим олиб,
Шўҳ шаббода,ўйнар капалак.
Ўтаяпман ўйларга толиб,
Менга нима чиқса камалак.
Отмас бўлди тонгларим асло,
Мен борману,онам йўқ аммо.
Баҳил қисмат кўп кўрди менга,
Сўнги видо бўлди насия.
Мен йиқилдим кирмайин жангга ,
Не фойда бор,айтсанг таъзия.
Совуқ юзин кўрди ер,само,
Мен кўрмадим,кўрмадим аммо.
Армон тақиб кетти гулчанбар,
Тошдай қотти кўзларимдан ёш.
Рўмолида у ҳиди анбар,
Қандай юрак бердия бардош,
Ҳотирамдан кетмайди асло,
Қайтиб келмас эҳ онам аммо.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев