Бедана ривояти
Унвон-ул баён китобида шундай зарбулмасал бор
Бир бедана болалари учирма бўлганидан кейин болаларини ёнига чақириб
Болаларим ўзиларинг котта бўлиб қолдиларинг энди онамиз оғзида дон олиб келади деб кутманглар
Ризқи-насибаларингни ўзларинг топиб енглар борига шукр қилинглар йўғига қаноат қилинглар лекин сизларга битта насихатим
Бир жойга кўўўп дон сепиб қўйилган бўлса у ерга борманглар
Одамзот деган бир тойифа бор
Бир жойга кўўўп дон сепиб қўяди ёнида суви бўлади агар у дондан еб сувидан ичсангиз тузоққа тушиб қоласиз
Тузоққа тушиб қолсангиз
Ё ўзингизга ўхшаган бирор бедана билан уруштириб маза қилади
Ё кафасга солиб қўйиб бир умр йиғлашингизни эшитади
Ёки сўйиб шурва қилиб ичиб юборади деди
Бу мусоффо осмонда учиб узоқ умр кўрай десангиз минг алхазар минг алхазар у ерга борманглар деди
Деса
Бир полопони у ёқдан бу ёққа учиб юриб кўп дон сепилган жойга келиб қолди
Бундай қараса ёнида суви хам бор
Билди
Онам айтган тузоқ шу бўлса керак деди
Нафси устин келиб
Битта чўқийман деди
Битта чўқиганимда тузоққа тушиб қолмасам керак деб битта чўқиганди ўзинг қийналиб топиб еб юрган донидан ҳам ширинроқ экан татиб кетди
Иккинчи учинчига қараб кетувди топ этиб тузоққа тушиб қолди
Буни ўзоқдан бир беданавоз кўриб турган экан
Келиб қўлига олганди
Вой мени беамаллигим қурисин бошимга битган бало бўлди деб додлаётган эди
Беданавоз бундай қараб
Иии сен гапирадиган беданамисан деди
Ха мен сизларга ўхшаб гапирадиган беданаман деди
Нима бўлди девди беданавоз
Онам
Одамзод деган бир тоифа бор
Бир жойга кўўўп дон сепадида ёнига сув хам қўйиб қўйишади бориб ўша дондан есаларинг тузоққа тушиб қоласилар девди
Онамни насихатига амал қилмай сени тузоғинга тушиб қолдим деди
Энди ўзимга ўхшаган бедана билан уруштириб маза қиласан
Ё қафасга солиб қўйиб бир умр йиғлашимни эшитасан
Ёки сўйиб шурва қилиб ичиб юборасан шу учтасидан биттаси бўладида деди
Ёки учта насихатим бор эшитасанми деди
Ха айт насихатингни деди
Биринчи насихатимни
Қўлингни шундоқ очиб турасан кафтингда туриб айтаман
Иккинчи насихатимни
Хууу анау дарахтда туриб айтаман
Учинчи насихатимни
Учиб кетаётиб айтаман деди
Беданавоз
Бедананинг тухимига қахат келибдими
Хаа энди эшитсам эшитибманда
Айт насихатингни деб қўлини очувди
Бедана ҳам бир силкиниб ўзига келиб олдида
Биринчи насихатим
Қўлингдан кетган баҳтга пушоймон бўлмагин
Қайтараман деб овора ҳам бўлма
Худога солиб сабр қилиб юрсанг
Худо ўзи қайтариб беради
Кўпчилик одамлар қўлидан кетган баҳтни қайтараман деб
Ўзини ўтга уради чўғга уради қийналиб азобланиб бир касалликни топиб оладида шу касаллик орқасидан бир умр азоб чекиб ўтади
Сен ўзингни эхтиёт қилиб Худога солиб сабр қилиб юргин Худо қайтариб беради
Тушундингми девди
Тушундим деди
Пииир этиб учдида дарахтга қўниб
Иккинчи насихатим
Эшитган нарсанга ишониб кетаверма
Худо сизларни ақилли қилиб яратган
Ўйлаб кўр
Эшитган нарсанг Қуронга Хадисга Ривоятга туғри келадими йўқми аввал шуни бил
Хукиз туғибди деса ишониб кетаверма
Хукиз икки дунёда ҳам туғмайди
Дўстинг сени шунақа дебди деса
Бориб жанжаллашиб уришиб кетма
Аввал бил
Дўстинг шу гапни айтганми йўқми
Айтган бўлса ҳам нима мақсадда айтган
Дунёда гаплар кўп
Тайини йўқ бетаний гаплар бор
Кўпчилик одамлар эшитган нарсасига ишониб ака-укалари қардош-уруғлари дўсти биродарлари билан уришиб юз кўрмас бўлиб кетишади
Эл орасида уятга қолиб шарманда бўлишади
Сен ўйлаб ишқил
Тушундингми девди
Тушундим деди
Бедана бироз шухроқ экан
Хозир шунга иккита насихат қилдим
Қулоғига олдимикин йўқмикин бир синаб кўрай дедида
Беданавозга қараб
Эй беданавоз
Сен мени бекор қўйвординг
Агар қўйвормай сўйиб қорнимни ёрганингда ичимда тухмдай бўлган гавхарим бор эди
Бу гавхарни пулига бутун бир шахарни сотиб олсанг бўларди деди
Деса
Беданвоз
Насихатчи қўриб сен қолибмидинг келиб келиб сени насихатинга қулоқ соламанми
Шундоқ қўлимда тургандинг
Ушлаб сўймайманми
Қорнингни ёрмайманми
Ичингдаги гавхарни олиб сотмайманми
Бола-чақам билан мазза қилиб ётмайманми деб
Ўзини-ўзи уриб сўкиб сочини юлиб ярим соат йиғлабди
Келиб
Ха майли нима бўлса бўлди
Учинчи насихатингни айтақол девди
Йўқ- деди бедана
Мен онамнинг битта насихатига амал қилмай сени тузоғингдан зўрға қочиб қутилдим
Сен хозир кўз олдимда иккита насихатга амал қилмадинг
Биринчиси
Қўлингдан кетган баҳтга пушаймон бўлмагин десам
Ўзингни-ўзинг ўриб сўкиб ярим соат йиғладинг
Иккинчиси
Мен бир оддий бедана бўлсам
Мени ичимда тухмдай бўлган гавхар нима иш қарайди
Шу нарса ақлинга келмадими нодон
Беамалга гап зое
Беамалга сўз зое дия бедана учиб кетди
Фозил Қори Ёсин ўғли ривоятларидан
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев