ЗАНЖИНА
(давоми)
Мен аёлнинг юзига қарадиму турган еримда михлангандай туриб қолдим. Ич--ичимдан отилиб келаётган йиғини тўхтатишга уринганим билан кучим етмади. Фарёдимни бўғзимда тутиб қолганим билан кўз ёшимни тўхтатолмадим.Қаршимда Василийга ниҳоятда ўхшаган чеҳрани кўриб турардим. Оқ оралаган сочларини чиройли турмаклаб дид билан кийинган аёлнинг олдига келиб унга ўз одатимизга хос таъзим қилдим.Элликдан ошган бўлса ҳам гўзаллик тарк этмаган, шамшоддек тик қоматли хонимнинг ёш тўла кўзларида меҳр бор эди.
---Хуш келибсиз малика! Мен Адашева Елена Матвеевнамаман. Шоҳ Иван Грознийнинг таъқибидан қочган князь Адашевнинг невараси Василий Макар Адашевнинг ўғли Адашев Мирослав Васильевичнинг рафиқаси, марҳум Адашев Василий Мирославовичнинг онасиман. Зодагон аёлларга хос назокат акс этган чиройли чеҳрадаги мовий ранг кўзларда чуқур қайғу ётган бўлса ҳам мени жилмайиш ўзига куч топа олди.
---Ўғлимнинг юксак дидига ҳеч қачон шубҳа қилмаганман. Сиз жудаям гўзалсиз малика!---деди у елкамдан қучиб.
Бурк хоним тамомила ўзгариб менга тавозе қила бошлаган эди. Ичкарига кирдик. Холлда бизни лакей қарши олди ва залга бошлади. Елена Матвеевна юз бичими, бўй басти Василийга ўхшаган одам билан таништирди.
---Мирослав, Ангола маликаси келинимиз Адеза! Адеза, азизам бу эса Василийнинг отаси, қайнотанг бўлади.
Мирослав Васильевич ҳам кўзи тўла ёш бўлсада илтифот билан жилмайди.
---Ўғлимга бахт ва муҳаббат берганингиз ва уни севгингиз билан хушнуд этганингиз учун Сизни Аллоҳ ёрлақасин малика Адеза!
Василийнинг шахсий буюмлари, кийимларини топширдим. Ҳеч қачон бўйнидан ечмайдиган олтин занжирга илинган кулонни очди Елена Матвеевна. Унинг икки палласида ота--онасининг к жойлаштирган экан Василий.
Кейин ўтириб чой ичдик. Уларга Анголага кетишим ҳаққида айтдим.
---Шу ерда биз билан қолинг Адеза. Васянинг руҳи шод бўлади. Сиз келинимиз Сиз ахир.--таклиф қилди Мирослав Васильевич. Мен эса рад қилдим. Бурк хоним билан бу ерга келаётганда биз чиққан экипаж (ичи юмшоқ ўриндиқ билан жиҳозланиб деворларига гулқоғоз ёки мато қопланган соябонли ёки ёпиқ арава)нинг аравакаши менга худди ер ости ёки осмон қаъридан тушган жонзотга қарагандек қизиқиш билан қараганини кўрган эдим. Бу мамлакатда қора танлиларга фақат қул ва хизматкор сифатида қарашларини ҳам билар эдим. Менинг малика эканлигим бу қарашни заррача ўзгартиролмаслигини ҳам тушунардим. Қолаверса Василийсиз бу ерда қолишимда мантиқ йўқ эди. Яшаш, ҳаёт деганлари энди ман учун мазмунсиз ҳам эди.
---Унда кетгунингча бизникида қол Адеза.--- Елена Матвеевна мулойим кулимсираб кўзимга боқди. Бажонудил қабул қилдим.
Икки ой севимли инсонимнинг болалиги, ўсмирлиги, Анголага кетгунича ҳар куни ўтган файзли уйда уни эслаб, уни соғиниб, уни қўмсаб яшадим.Елена Матвеевна ҳам, Мирослав Васильевич ҳам ниҳоятда эътиборли бўлишди менга. Уларни ҳеч қандай унутмайман ва бир умр қалбимнинг тўрида асрайман.
Ва ниҳоят кетар пайтим бўлди.Мени кемагача кузатиб келишди. Ҳатто Бурк хоним ҳам келибти. Менга эсдалик совға ва эрига мактубни топшираётиб истиҳола билан пичирлади:
---Мени кечир Адеза. Мен Африкаликлар орасида бунақа маданиятли ва онги етуклар бор деб хаёлимга ҳам келтирмаган эканман.
Мен индамадим. Фақат илтифот юзасидан табассум қилиб қўйдим. Кўнглим ғаш эди. Кема суза бошлаганда бу ғашлик тарқалар деб ўйладим. Қайтанга тобора сиқилиб дунёга сиғмай борардим. Ўзимдаги бу ҳолатни Василийнинг ўсган уйи, унинг ота онаси билан хайралашувим, уни яна қайта йўқотгандай бўлаётганим билан боғладим. Ўзимни овутиш учун каютага кириб Елена Матвеевна совға қилган Василийнинг кундалигини ўқишга тутиндим.Қачон ухлаб қолганимни билмайман, уйғонганимда кучли шамол турган ва тўлқинлар гувиллаши кучайган эди. Палуба чиқдим. Мен океан бўйида туғилиб ўсганман. Кучли тўфон кутилаётганини кўрдим. Ботфорд шкаласи бўйича (кема бортида шамол тезлигини аниқлаш шкаласи) тезлиги йигирма километрдан ошадиган шамол эса бошлаган ва осмондаги булутларнинг ҳолати тез тез ўзгараётган эди. Ҳавода намлик пасайиб дим бўлиб бораётганди.Шамол кучая бошлади. Кўзимни булутлардан узмай кузатяпман. Варақ варақ қатлари очилиб қизғиш тус ола бошлашди. Тўлқинлар ўркачида эса оппоқ--оппоқ кўпиклар тобора кўпайиб борарди... Кўриш қийинлашган бўлса ҳам шаррос ёмғир пардаси ортида биз томонга яқинлашиб келаётган кеманинг шарпасини илғадим.Унинг ёни,бурнига чизилган рамзини кўриш учун кўзимни қисиброқ тикилдим.Эй Санго!Ошу Ориа!Бу ғазабингизми яна менга?!Мен қизил қум соат,бош чаноғи ва чалишган икки суякни кўрдим.Қароқчилар! Ортимдан овоз эшитилди.
---Хоним! Каютангизга киринг, бу қароқчилар кемаси. Қароқчилар тўфон пайтида камдан кам ҳужум қилишади. Демак уларнинг кемаси талофот кўрган ва улар жон сақлаш мақсадида келишяпти.Жон ҳолатда каютамга қараб чопдим.Қароқчилар жуда жасур бўлишади.Бариси моҳир қиличбоз,қўл жанги устаси ва зўр акробатик машқларни бажара олишади. Юрак ютиб туморимни муштимда зич қисиб Сангога илтижо қила бошладим. Кутганимдай зум ўтмай кемада қиёмат қойим бошланди....
Қароқчилар сардори менга бошдан оёқ разм солиб атрофимда айланиб бир сўз демай томоша қилди.
---Кемада аёл бу ҳалокат! Капитан, уни океанга улоқтириш керак!--қичқирди кимдир.
---Эшитяпсанми?--дарғазаб шивирлади сардор.--Буларга қолса сени ҳозирроқ балиқларга тушлик қилиб океанга улоқтиришади.
---Яшашимдан маъно йўқ. Улоқтиравер.---бамайлихотир жавоб бердим мен.
Сардор кўзи совуқ йилтираб юзини юзимга ёпиштиргудай яқин келтириб деди:
---Яшашингнинг маъноси йўқлигини дугонангга айтасан! Сен менинг иккита энг жасур ва моҳир матросимни ярадор қилдинг, биттасини ўлдирдинг. Буларни тўлашинг керак.
Қароқчилар сардори туморимга ишора қилиб еч дегандек имо қилди.Мен эса юзи жанг жадал, олишувлардан қолган чандиқларга тўла бу сардорнинг мард инсонлигини кўзларидан уқиб бўлган эдим. Шу сабаб ундан илтимос қилишга ботиндим.
---Агар қўлингдан келса туморимни олма.Мен минг йиллик удумларимизни бузганим учун Худолар қаҳрига учраган Ангола маликасиман.Ҳеч бўлмаса ватанимдан ёдгорлик бўлиб шу қолсин.
Сардор бироз ўйланиб розилик маъносида бош қимирлатди.
---Аёлларга хос бўлмаган мардлик ва қўрқмай олишганингни ҳурмат қиламан. Шунинг учун ҳам ҳаётингни сақлаб қоламан.--деди у ва ортига бурилиб қарорини эълон қилди. Қароқчилар уни осмонга ўқ узиб уни ва унинг мардлигини олқишлашди.
Қароқчилар ҳар қандай инсон бўлишидан қатъий назар овга чиққан пайтида уларни энг гўзал аёл ҳам хаёлини чалғитолмайди. Мабодо битта яримтасида бу заифлик сезилса ўзлари уни кемадан улоқтиришади. Шу сабабли мен қирғоққа етгунча номусимга тажовуз қилинишидан хотиржам эдим ҳар тугул.
Мени кема тубидаги каютага туширишди. Ёлғизлик, кўз ёшлар, соғинч....
Мени сотиб олган қулфуруш сардорга яхши пул тўлади. Бу қулфуруш мени мени Эронга олиб келди. Эрондан эса Туркман орқали Хива қул бозорига олиб келиндим. У ердан эса Аркка келтирилдим.Ҳар турли одамни кўрган Арк Ҳарам аҳлининг бари мени томоша қилиш учун келди десам хато бўлмайди.Теримга бўёқ суртилмаганмикан деб ушлаб,қўл теккизиб кўришарди.
Занжина деб ким қачон ном берганини эслолмайман.Лекин Занжина бўлиб бунга ўзим кўникиб ҳам кетдим. Беш йил давомида мен бир мартагина Амирнинг назарига тушдим.Ҳарамдаги қизлар орзу қилган Ҳаловат тунини мен йиғлаб қабул қилдим.Чунки Василийни қаттиқ севганим сабаб ундан бошқа билан тўшакда ётиш у ёқда турсин ҳатто бу мавзуда эшитишни ҳам хоҳламасдим.Менинг совуқ ёндошганимни Амир сезди.
---Сен маликасан.Жориядан малика яратиш мумкин. Маликадан жория чиқмайди.---деди кулимсираб ва пешонамдан ўпиб қўлимга билак узук тақди.Қайта уни кўрмадим. Лекин унинг Рус севгилиси княгиня Ольга Александровна Романова билан шахсан яқинлашиш шарафига муяссар бўлдим. Ситорайи Моҳи Хосадаги унинг шарафига қурилган қасрда унинг хизматида бўлдим. Княгиня менга Елена Матвеевнани топишда ёрдам беришини айтди. Уларнинг яшаш манзилини сўраб билиб мактуб ёзишга ваъда берди. Лекин охирги бўлиб ўтган нотинчликлар сабаб княгиня Бухорога келмади.У билан алоқа узилиб қолди. Шунақа...
Сиз бошқа элат, бошқа миллатсиз. Лекин ман бутун башариятнинг қизларига бир нарсани тушунтиргим, уқтиргим келади. Ўз ватанинг, ўз эллатинг, ўз миллатингдан ўзга ердан бахт излаш бу бахтсизликни излаш дегани.
Занжина ҳикоясини тугатганда тун ярмидан оғиб қолган эди. Эшон биби ҳайрат билан бош тебратди.
---Қиз бола палахмон тоши дейишади. Тақдир палахмони сизларни шунчалик йироққа отибти қизларим. Майли, энди бу ёғи пешонадан.Пича мизғиб олиб сўнг тақдир тайёрлаган ризқу қисматни қаршилаймиз.
Эрталабки нонушта пайтида эса Ҳавли Берундан нохуш хабар келди. Бир ҳафта уйма уй юриб тинтишармиш Шўролар.
---Бобойи Эшон тайинладилар. Қизлар ҳам, ўзингиз ҳам қўрқмангиз, Шўроларнинг халққа азият етказмасликка ваъдаси бор дедилар.
Нозанин бегимнинг овозидаги ишонч ҳаммани тинчлантирди.
Шўролар кўп ҳам куттиришмади. Эртасига пешинда бу ва бир неча хонадон аҳлини қон қақшатишди. Азият етказмасликка ваъда эсланмади эмас, хабари ҳам йўқдай эди бу одам суратли махлуқларнинг.
Эркакча ҳарбий кийим кийган иккита аёл Ҳавли дурунга кирган эди ҳамки уларга кўзи тушган Биби Эшон пешонасига бир уриб бош чайқади.
---ВО АФСУС, АФСУС! БОЛТАНИНГ СОПИ ЎЗИМИЗДАН ЭКАН!
На салом алик, на бошқа сўз демай бу аёллар эса кира солиб буйруқ беришди:
---Бори тақинчоқ, зеб зийнатингизни ечиб яшириб қўйганингизни ҳам чиқаринг!
Ҳеч ким ўрнидан жилмади. Улардан бири яқинроқ келиб Биби Эшоннинг қўлоғига қўл узатди.
---Торт қўлингни!
Узатилган қўли ҳавода муаллақ қолиб важоҳатли овоздан таққа тўхтаб қолган ҳам, бошқалар ҳам ҳайрон бўлиб қарашди. Бу Занжина эди.
---Торт қўлингни онамдан деяпман!---такрорлади у яна.
Ҳарбий аёлнинг юзида заҳарханда пайдо бўлди ва Занжинанинг олдига келиб тўхтади. Унинг бўйнидаги туморга қизиқсиниб қаради. Юқори сифатли олтиндан ясалган занжирда платинадан тайёрланиб олтин нақш билан безатилган айлана шаклдаги туморда бош бармоқ катталигидаги олмос порлаб турарди.
давоми бор.
Муаллиф: Зейл Лейла Мустафасаяр.
#Занжина.
https://www.youtube.com/watch?v=FRAJzZsLybY
https://www.youtube.com/watch?v=DWkLTzKaWDA
https://www.youtube.com/watch?v=Rmgk4uks_jY #mudofaa #mudofaavazirligi #armiya #armiyauzbekistan #askar #harbiy
...Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев