"Муттафақун алайҳ" сўзининг маъноси нима?
Жавоб:
Алҳамдулиллаҳ!
Имом Бухорий ва Муслим “иттифоқ қилган” ёки “муттафақун алайҳ ҳадис”, деб икки имом бир саҳобийдан ривоят қилган ҳадисга айтилади. Ушбу ҳадиснинг матни бир хил бўлиши шарт эмас. Балки, ҳадис маъноси бирдек бўлса кифоя. Масалан: Имом Бухорий ва Муслим Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан бирон ҳадисни ривоят қилиб, имом Муслим Бухорий зикр қилмаган баъзи сўзларни қўшиб ривоят қилса, “муттафақун алайҳ” дейилаверади. Аммо имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадиснинг матни бир хил, бироқ унинг ровийси бошқа-бошқа саҳобий бўлса, “муттафақун алайҳ” деб айтилмайди. Масалан: Имом Бухорий Ибн Умардан, Муслим эса Абу Ҳурайрадан матни бир хил ҳадисни ривоят қилса, “муттафақун алайҳ” саналмайди, валлоҳу аълам.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев