Автобусдаги эълон: "Муҳтарам
йўловчилар!
Пистани чаққандан сўнг
пўчоғини ҳам енг,
ичимлигингизнинг
баклажкасини ҳам ютиб
юборинг!”
* * * Институтдаги эълон:
"Муҳтарам талабалар!
Хорижий автоуловларингизни
бино ортига
қўйсангиз. Ўқитувчиларнинг
велосипедларига
халал бермоқда”.
* * *
Эълон: "Вентилятор сотаман!
Шамол ёрдамида ишлайди”.
* * *
Эълон: "Абадий двигател
сотаман! Кафолат
муддати 2 йил”.
* * *
Эълон: "Пулга тўла чемодан
йўқотдим. Ҳеч бўлмаса пулини
қайтаринг!”
* * *
Лифтдаги эълон: "Лифт
ишламайди! Ишлаётган
энг яқин лифт қўшни
подъездда”.
* * *
Ҳайвонот боғи маймунлар
бўлимидаги жиддий эълон
(ҳазил эмас): "Бегоналар
кириши ман
этилади”.
* * *
Эълон: "Суваракка қарши
самарали восита
сотиб оламан ёки чидамли
суваракларни
улгуржи нархда сотаман!” * * *
Тиш шифохонасидаги эълон:
"Бизда 33-тиш
бепул олинади!”
* * *
Эълон: "Йирик овчи итларни
тайёрловчи
корхонага ҳар ой камида 3-4 та
ит ўргатувчилар зарур”.
* * *
Дафн маросими бюросидаги
эълон: Сиз
ўлсангиз бас. Буёғини бизга
қўйиб беринг!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев