Яноғидан оқар тинмай кўзин ёши.
Бағрин эзар ёлғизликнинг совуқ тоши, Тақдир, унга кенг дунёни тор этмагин,
Аёлни ҳеч ёлғизликка ёр этмагин.
Дарди, дилин тилар,кимга айтсин ахир,
Ҳар висолсиз ўтган туни аччиқ, тахир.
Тақдир, сен ҳам у шўрликка булма бахил.
Қайтсин ёри,висолига зор этмагин,
Аёлни ҳеч ёлғизликка ёр этмагин. Рўзғор юкин кўтармоққа нозик қўллар,
Ўйлар, қачон бахтга элтар дея йўллар.
Ғам ёмғири тинар, деса ёғар дуллар, Тақдир, унга бир боқиб қўй, ор этмагин,
Аёлни ҳеч ёлғизликка ёр этмагин.
Ҳали татиб улгурмаган ишқ таъмини,
Бир жонига минг айлама дард, ғамини,
Тақдир, эрта сўндирмагин бахт шамини, Кафт тегмаган қора сочин қор этмагин,
Аёлни ҳеч ёлғизликка ёр этмагин.!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев