Умрнинг ярмига юз тутиб қўйдик ...
Совуқ НАФРАТларга бироз ёндошиб ...
Мехр мухаббатни УНУТИБ қўйдик .
Кўз ёшлар майини сипқориб ичдик ...
Дўст тутиб БЕОРЛАРЧА кўзларни ўйдик ..
Донодек бу ДУНЁ мисолин ечиб ...
Бориш-келишликни УНУТИБ қўйдик.
Кимга ЗАР ё кимга ФАЛСАФА дунё бу ...
Оқибатдан бунча биз эрта тўйдик ...
Майли бегонани қўя тур "КЎНГЛИМ"..
Мехрибон Онамиз УНУТИБ қўйдик .
Шошилма важларни РЎКАЧ қилгани .
Ёрни оилани жон қадар суйдик ...
Фарзандлик мухаббат ва бурчинг қани...
Кекса Отамизни УНУТИБ қўйдик .
Дунё яралибди ўшандай АЗАЛ ...
ВИЖДОНни ямламай хом ютиб қўйдик...
Жигарлардан зарлар бўлдими АФЗАЛ ...
Нахот кимлигимиз УНУТИБ қўйдик .
Кимдир куйиб яшар МЕҲР қасдида ...
Кўнгилларни тиғсиз беаёв сўйдик...
Кетамиз бир куни ернинг остига...
Мехр Мухаббатни УНУТИБ қўйдик!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев