Мен бой-бадавлат оиланинг фарзандиман. Отам нефть компаниясини рахбарларидан бири эди. Жуда бой, такводор одам эди. Нуфузли олийгохда ўқир эдим. Ва аъло бахоларга битирсам отам менга ўзим хохлаган русумдаги автомобильни олиб беришини хохлар эдим. Гохида салонга кириб уни куриб чиқар эдим.
Ва ниҳоят битирув онлари яқинлашгач мен бу фикримни отамга билдирдим. Отам жилмайиб қўйди. Индамади.
Битирув кечаси хам бўлиб ўтди. Мен уйимизни зиналаридан чиқар эканман. Шу совғани тасаввур қилар эдим.
Отам кабинетини очдим. Рўпарамда кўзлари қувончга тўла отам турар эди. Мени табриклади. Ва қўлидаги олтин гилофли "ҚУРЪОН" китобини менга узатди.
Хафсалам пир булди. Мен отамга:
- Наҳотки сиздай бой одам, менга фақат шуни илинган бўлсангиз.
Ахир якка ўғлингизман. Тилагимни бажариш шунчалар қийинмиди? - дедимда китобни ташлаб чиқиб кетдим.
Узоқ вақт отамга бўлган аразим тарқамади.
Орадан йиллар ўтди. Уйландим, фарзандларим кўпайди. Мени бошқа давлатга ишга қўйишди.
Бир куни менга хат келди. Отам вафот этиб бор мулкини менга расмилаштириб қолдирибди.
Уйга кирдим. Коридордан отам хонасига кирар эканман бўғзимда йиғи қотди.
Отам сейфини очдим. Қиммат бахо акциялар ва бошқалар устида ўша олтин ғилофли
"ҚУРЪОН" китоби турар эди.
Варақладим ва не кўз билан қарайки ичида ўша давримда номимга расмийлаштирилган, мен хохлаган русумдаги автомашина калити ва хужжати турар эди...
« ... Аллох инсонларга яхшилик хохлайди. Лекин инсон ожиздир... »
Одамзод фақат ўзи ақли етган йўлдан бахтни кутади.
Аллохни эса йўллари кўп.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев