Қўлларинг асрадим гул тиконидан,
Дилинг авайладим ғам илонидан,
Нега ранжидинг сен? Мен билолмадим
Айбим соғинганим, айбим севганим?!
Умидим саболар учирмасин деб,
Ўзга дилга сени кўчирмасин деб,
Рашким тизза қучиб ўтирмасин деб,
Айбим соғинганим, айбим севганим?!
Ҳеч ким эмас мен деб нозларинг бўлак,
Мен эмас гулларга розларинг бўлак,
Менга ташвишларинг, озоринг-тилак,
Айбим соғинганим, айбим севганим?!
Бироз ночорлигим айтчи хатоми?
Мухаббатнинг софи айтчи адоми?
Сенга факат бойнинг ишки атоми?
Айбим соғинганим , айбим севганим.
Сендан ўзгасини кўрмасди кузлар,
Номинг дан бошланиб битилган сўзлар
Нега ажратмокчи айт каро кўзлар?!
Айбим соғинганим, айбим севганим,
Айт ёрим, айт қанча жазоларинг бор?
Хажрдан бошимга атоларинг бор
ЭХ, АНВАР шўл қадар хатоларинг бор,
Айбим соғинганим, айбим севганим
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев