Предыдущая публикация
Сени дедим, Вафо этагидан тут,
Шодмонликда юргин, гинани унут,
Бор ҳаётим, жоним садқа, Сен учун,
Ўтинчим,шул хаста кўнгилни овут..
Сен-ла бу юрагим , яхлит , билсанг, гар,
Жонсиз бўлиб қолгум ,тарк этсанг агар,
Ёргинам , борлиғим ҳадядир сенга..
Ишонгил , бу севгим , муқим тоғ қадар..
Танлаганим ўзинг, ошиқлар ичра,
Сенсиз ҳашаматли қасрим ҳам, ҳужра,
О , ёрим, сени дер,бу мажнун юрак..
Ёнимда бўл, учгум шу кенглик ўзра..
Борлигинг, кўнглимни этар нурафшон,
Зулмат оламимни айлаб чароғон,
Дунёю-меҳримни пойинга тўшай,
Қароғимга нурсан, Сен танамга жоn.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев