@@@@@
Сиз мени севмайсиз,
Мен сизни севмайман,
Келишиб олганмиз,
Эътироз билдирманг....
Айрилди йўлимиз,
Кетдингиз кутмасдан,
Тутмадик қўлимиз,
Кўз кўзга тушмасдан...
Эҳтирос, ҳаяжон,
Бизларга бегона,
Севгимиз чалажон,
Ўзимиз бевафо...
Бағрингиз тўлдириб,
Қилмадим эркалик,
Нафсингиз ўлдириб,
Афзалдир эркаклик...
Биргина биз билган,
Умидлар ўлмади,
Шунчаки севгидан,
Кўнгиллар тўлмади...
Бошимда айланар,
Минг битта хаёллар,
Не учун қийналар,
Биргина аёллар....
Ёлғизлик азобдир,
Оллоҳга омонат,
Орзулар саробдир,
Қилурлар хиёнат....
Ишқ ўлса туғилмай,
Мен нега йиғлайин,
Қалбимни тушинмай,
Пичоқсиз тиғлайин...
Сиз мени севмайсиз,
Мен сизни севмайман,
Келишиб олганмиз,
Эътироз билдирманг.....
РАЪНО.15.10.20
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев