🌙 Кимга берсам экан, кимга? Ёлғизгина қизимни кимга турмушга берсамикан? Подшоҳ ҳар куни кечаси тахти устида сукут қилиб, узоқ вақт тафаккур қиларди. Қизимнинг келажаги, унга муносиб бўлган йигит, менинг азиз куёвим... Бир кеча вазирни чақирди. Унга бугун тунда масжидга бориб уйқудан ибодат ва муножотни устун қўядиган бирор йигит бўлса топиб келишини буюради..... Ишлари юришмаган бир ўғри шу кеча қасд қилиб масжиддан бирор жўяли нарса ўғирлагани киради. Ўғри масжидни қулфланганини кўриб, девордан ошиб ичкарига киради. Қўлга илинадиган нарса топаман деб қўли билан пайпаслаётган бир вақтда кимдир эшикни очаётганини эшитиб қолади. Энди нима қилади. Ҳайрон бўлиб қолди. Ўзини гўё намоз ўқиётган қилиб кўрсатди. Вазир ёрдамчилари билан эшикни очишди. Қарасалар бир йигит намоз ўқияпти. Буни қарангга! СубҳанАллоҳ! Намозга бўлган муҳаббатнинг кучлилигидан, эшикни берклигини кўриб бу йигит девордан ошиб ўтибди. Ўғри қўрққанидан намозни тугатиб, янгисини бошларди. Уни кузатиб турганлар эса йигитнинг тақвоси, ибодатига лол қолиб, тасаннолар айтишарди. Охири намозни тугатгач уни саройга олиб кетдилар. Ўғри нималар бўлаётганига тушунмади. Хаёлида уни кимдир кузатиб қабиҳ ишидан хабар топган, деб ўйлади. Саройга етиб боришгач, вазир бўлган ишларни ҳаммасини подшоҳга етказди. Йигитни қизи ва подшоҳлигига муносиб деб билди. Подшоҳ режасини йигитга баён қилди. Йигит қулоқларига ишонмади. Наҳотки эшитганлари рост бўлса.. Бошини қуйи солди. Хижолат бўлди. Ичида ўзига - ўзи: «Эй Аллоҳ! Ёлғондан, сохта ўқиган намозим сабабидан мени валиаҳд қилдинг, подшоҳнинг қизини насиб қилдинг. Агар намозимни иймон, ишонч, ихлос билан ўқисам қандай мукофотларкинсан...»😢☝🏻🌙
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев