Меҳрингиз бирдек барчага бўлсин,
Қалбингиз иймон нурига тўлсин,
Кунингиз доимо қувончла ўтсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
САЙЙИДДУЛ АЙЁМ ЖУМЪА ТОНГИ МУБОРАК БУ'ЛСИН!
ОМОНАТ ДУНЁДА ОМОНМИСИЗ АЗИЗИМ! " >>>>>>>>>>
Жаннат боғларидан бир ҳаво келди,
Жоме масжидидан хуш садо келди,
Одамлар юзида қувонч жонсарак,
Азиз дўстларим, ЖУМЪА муборак!
______________________
/// Тўрт кишидан ҳеч қачон аразламанг:
.... ~ Отадан;
......... ~ Онадан;
............... ~ Ака-укадан;
........................ ~ Опа-сингилдан!
__ /// Тўрт нарсадан Аллоҳ таолонинг паноҳини тиланг:
.... ~ Ғамдан;
.......... ~ Маҳзунликдан;
................. ~ Ожизликдан;
...................... ~ Бахилликдан!
__ /// Тўрт кишига бағритошлик қилманг:
.... ~ Етимга;
.......... ~ Мискингга;
............... ~ Фақирга;
................... ~ Беморга!
___ /// Тўрт нарсани тақинчоқ каби тақиб олинг:
.... ~ Сабрни;
......... ~ Ҳалимликни;
............... ~ Илмни;
...................... ~ Саҳийликни!
__ /// Тўрт кишига яқин юринг:
.... ~ Мухлисга;
.......... ~ Вафодорга;
................ ~ Очиқ кўнгилга;
......................... ~ Содиққа!
__ /// Тўрт кишидан узоқ юринг:
.... ~ Оиланггиза кўз олайтирадиган фосиқдан;
........ ~ Миллат хоинидан;
.............. ~ Мусулмонларнинг хатосини излаб, шарманда қилиш учун уринадиган «қулоқ»дан;
..... ~ Душманга хизмат қиладиган пасткаш «дўст»дан!
__ /// Тўрт кишига ишонманг;
.... ~ Каззобга;
......... ~ Ўғрига;
............. ~ Ҳасадгўйга;
.................. ~ Манманга!
__ /// Тўрт кишидан меҳрингни дариғ тутманг:
.... ~ Жуфтларинггиздан;
........... ~ Фарзандларингиздан;
................. ~ Оиланггиздан;
......................... ~ Содиқ дўстларинггиздан!
__ /// Тўрт нарсани камайтиринг:
.... ~ Ейишни:
......... ~ Ухлашни;
............ ~ Дангасаликни;
............... ~ Каломни (гапиришни)!
__ /// Тўрт нарсадан ҳеч қачон алоқангизни узманг:
..... ~ Намоздан;
........ ~ Қуръондан;
.............. ~ Зикрдан
.................... ~ Қариндошлик алоқасидан!
_________________________
Қуръони карим "доимий" саволларга жавоб беради.
1. Нега мен имтихон қилинаман?
Қуръони карим жавоб беради:
"Одамлар "иймон келтирдик" дейишлари ила имтиҳон қилинмай, тарк этилишларини ўйладиларми? Ва, батаҳқиқ, Биз улардан олдингиларни ҳам имтиҳондан ўтказганмиз. Бас, Аллоҳ, албатта, содиқ бўлганларни ҳам билажак, ёлғончиларни ҳам билажак" Анкабут сураси, 2-3.
2. Нега истаган нарсам доим бўлавермайди?
Қуръони карим жавоб беради:
"Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва шоядки ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ билади, сиз билмайсиз" (Бақара сураси, 216).
3. Нега бу оғир юк менинг бошимга тушди?
Қуръони карим жавоб беради:
"Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас. Фойдаси ҳам касбидан, зарари ҳам касбидан" Бақара сураси, 286.
"Бас, албатта, бир қийинчилик билан осончилик бордир. Албатта, бир қийинчилик билан осончилик бордир" Шарҳ сураси, 5-6.
4. Умид қолмаса, нима қилиш керак?
Қуръони карим жавоб беради:
"Бўшашманглар! Хафа бўлманглар! Сизлар, агар мўмин бўлсаларингиз, устунсизлар" Оли Имрон сураси, 139.
5. Буларга қандай чидайман?
Қуръони карим жавоб беради:
"Эй иймон келтирганлар! Сабр қилинг. Сабр ила ғолиб келинг. Курашга бел боғлаб туринг. Аллоҳга тақво қилинг. Шоядки ютуққа эришсангиз" Оли Имрон сураси, 200.
"Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва, албатта, у нафси синиқлардан бошқаларга жуда катта ишдир" Бақара сураси, 45.
6. Бундан қандай фойда кўраман?
Қуръони карим жавоб беради:
"Албатта, Аллоҳ мўминлардан уларнинг жонлари ва молларини жаннат эвазига сотиб олди" Тавба сураси, 111.
7. Кимга суянаман?
Қуръони карим жавоб беради:
"Бас, юз ўгириб кетсалар, сен: «Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ, Унга таваккал қилдим, У улуғ аршнинг Роббисидир», дегин" Тавба сураси, 129.
8. Мен ортиқча тоқат қила олмайман?!
Қуръони карим жавоб беради:
"...Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Ҳақиқатда Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмларгина ноумид бўлурлар" Юсуф сураси, 87.
"Эй ўз жонларига исроф (жабр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, унинг ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир" Зумар сураси, 53.
___________________
Ривоят қиладиларки,
Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ йўлда кетаётиб бир олма ўғирлаётган одамни учратибдилар.
Ўғри олмани ўғирлаб, уни ўзи емай, садақа қилиб юборибди.
Бу ишдан таажжубланган имом:
"Нега ўзинг емасанг ўғирладинг," деб сўрабди.
"Мен Роббим билан савдо қиляпман, дебди ўғри, мен битта олма ўғирлайман, менга битта гуноҳ ёзилади, кейин уни садақа қиламан, менга 10 та савоб ёзилади, 1-10 ҳисобда фойда кўраман.
Ё ҳисобни билмайсизми?"
Шунда Имоми Аъзам жавоб қилган эканлар:
"Сен битта олма ўғирлайсан, сенга бир гуноҳ ёзилади.
Кейин уни садақа қиласан, Аллоҳ садақангни қабул қилмайди. Зеро, Аллоҳ покдир, фақат пок нарсаларни қабул қилади. Натижада бир гуноҳ ва ҳеч қандай савобсиз қоласан. Ҳисобни билмайсанми?!"
Маҳмуд Усмон.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 11
Тавба ва истиғфор нафақат банданинг гуноҳлардан тозаланишига, балки унга неъматларнинг кўпроқ нозил бўлишига ҳам сабаб бўлади.
Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом айтганларидек, қавм истиғфор айтса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечиради. Аллоҳ таоло гуноҳларни кечирганидан кейин нима бўлади? Ёмғир ёғади, барака бўлади, фарзандлар туғилади, боғу роғлар бўлади ва ҳоказо. Бу ҳақда Аллоҳ таолонинг ваъдаси бор. Ҳасан Басрий розияллоҳу анҳу ана шу оятни далил қилиб, келганларнинг ҳаммасига муолажани бир хил қилиб берганлар.
Имом Насафий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Биз буни тажрибада кўп синадик. Масалан, бефарзанд одамлар истиғфорни кўп айтганларида Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уларга фарзанд берди». Кўриниб турибдики, иншааллоҳ карим, истиғфор кўп яхшиликларга сабаб бўлар экан, кўп муаммоларга ечим бўлар экан – дардларга ҳам, камбағалликка ҳам, бефарзандликка ҳам, бошқа мушкулотларга ҳам. Уларнинг барчасининг муолажаси шу – истиғфорни вазифа қилиб олиб, кунига неча юз минг марта бўлса ҳам ис...ЕщёСаййидул истиғфор.
Тавба ва истиғфор нафақат банданинг гуноҳлардан тозаланишига, балки унга неъматларнинг кўпроқ нозил бўлишига ҳам сабаб бўлади.
Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом айтганларидек, қавм истиғфор айтса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечиради. Аллоҳ таоло гуноҳларни кечирганидан кейин нима бўлади? Ёмғир ёғади, барака бўлади, фарзандлар туғилади, боғу роғлар бўлади ва ҳоказо. Бу ҳақда Аллоҳ таолонинг ваъдаси бор. Ҳасан Басрий розияллоҳу анҳу ана шу оятни далил қилиб, келганларнинг ҳаммасига муолажани бир хил қилиб берганлар.
Имом Насафий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Биз буни тажрибада кўп синадик. Масалан, бефарзанд одамлар истиғфорни кўп айтганларида Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уларга фарзанд берди». Кўриниб турибдики, иншааллоҳ карим, истиғфор кўп яхшиликларга сабаб бўлар экан, кўп муаммоларга ечим бўлар экан – дардларга ҳам, камбағалликка ҳам, бефарзандликка ҳам, бошқа мушкулотларга ҳам. Уларнинг барчасининг муолажаси шу – истиғфорни вазифа қилиб олиб, кунига неча юз минг марта бўлса ҳам истиғфор айтишдир.
Истиғфорнинг энг қисқа лафзи
«Астағфируллоҳ»,
энг афзали ва энг машҳури «Астағфируллоҳал алийял аъзийм аллазий лаа илааҳа иллааҳу ва атуубу илайҳ».
Ҳазратимиз роҳимаҳуллоҳ Нақшбандия тариқатидан таълим бераётганларида шуни ўргатганлар. Биласизлар, нақшбандияда зикр махфий бўлади, у зот зикр айтишнинг истиғфор йўналишини ўргатар эканлар, тилни танглайга қўйиб, онг билан, тафаккур билан, тилни ҳаракатга келтирмасдан, бир нафасда 7 мартадан мана шу истиғфорни айтиб бошлашни ўргатар эдилар.
Қурби етганлар секин-секин машқ қилиб, тўққиз марта, ўн бир марта, ўн уч мартагача, яъни тоқ сонларда кўпайтириб бориши мумкин. У зот шу йўсинда истиғфор зикрининг таълимини берардилар. Аммо саййидул истиғфор, яъни истиғфорларнинг саййиди деб номланган энг машҳур, мукаммал истиғфор ҳам бор.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу истиғфорни ўргатганлари Имом Бухорийнинг ривоятларида ҳам келган. Бу дуонинг маъноси қуйидагича:
«Аллоҳим, Сен Роббимсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ, мени Сен яратгансан. Мен Сенинг бандангман.
Тоқатим етганича Сенга берган аҳдим ва ваъдамда тураман.
Қилган амалларимнинг ёмонлигидан Сендан паноҳ сўрайман. Менга берган неъматларингни эътироф этаман. Гуноҳларимни эътироф этаман. Мени кечиргин, чунки Ўзингдан бошқа гуноҳларни кечиргувчи йўқ».
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким ушбу саййидул истиғфорни ихлос билан, иймон билан кундузи айтиб, кечгача вафот этса, жаннат аҳлидан бўлади, кечаси айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннат аҳлидан бўлади», деганлар.
.
أَسْتَغْفِرُ اللهَ.
Ўқилиши: “Астағфируллоҳ”.
Маъноси: “Аллоҳдан (гуноҳларимни) кечиришини сўрайман!”
.
أَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ.
Ўқилиши: “Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ”.
.
Маъноси:
“Аллоҳдан кечирим сўрайман, Унга тавба қиламан!”
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кунда юз марта “астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ” деб айтганлар (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан зиёд истиғфор айтиб, тавба қиламан”, деганларини эшитганман” (Бухорий ва Аҳмад ривоят қилган).
أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيَّ الْقَيُّومَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ.
Ўқилиши: “Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайял қойюма ва атувбу илайҳ”.
Маъноси:
“Ундан Ўзга илоҳ бўлмаган, доим тирик, ҳар нарсанинг устида қоим турувчи Аллоҳга истиғфор айтаман ва тавба қиламан!”
Ривоят қилинишича, ким мана шу лафзлар билан истиғфор айтса, гарчи урушдан қочган бўлса ҳам, гуноҳлари к...ЕщёИстиғфорнинг айтилиши.....
.
أَسْتَغْفِرُ اللهَ.
Ўқилиши: “Астағфируллоҳ”.
Маъноси: “Аллоҳдан (гуноҳларимни) кечиришини сўрайман!”
.
أَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ.
Ўқилиши: “Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ”.
.
Маъноси:
“Аллоҳдан кечирим сўрайман, Унга тавба қиламан!”
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кунда юз марта “астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ” деб айтганлар (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан зиёд истиғфор айтиб, тавба қиламан”, деганларини эшитганман” (Бухорий ва Аҳмад ривоят қилган).
أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيَّ الْقَيُّومَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ.
Ўқилиши: “Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайял қойюма ва атувбу илайҳ”.
Маъноси:
“Ундан Ўзга илоҳ бўлмаган, доим тирик, ҳар нарсанинг устида қоим турувчи Аллоҳга истиғфор айтаман ва тавба қиламан!”
Ривоят қилинишича, ким мана шу лафзлар билан истиғфор айтса, гарчи урушдан қочган бўлса ҳам, гуноҳлари кечирилади (Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).
رَبِّ اغْفِرْ لِي وَتُبْ عَلَيَّ إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ.
Ўқилиши: “Роббиғфир лий ва туб ъалай, иннака антат тавваабур роҳийм”.
Маъноси:
“Парвардигорим, (гуноҳларимни) кечир, тавбамни қабул эт! Зеро, Сен тавбаларни қабул қилувчи, Меҳрибон Зотсан!”
Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир мажлисда шундай деб юз марта истиғфор айтганлар (Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).
سُبْحَانَكَ وَبِحَمْدِكَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ
.
Ўқилиши: “Субҳаанака ва биҳамдика астағфирука ва атувбу илайк”.
Маъноси:
“Ё Аллоҳ! Сен ҳар қандай нуқсондан Поксан, ҳамду санога фақат Ўзинг лойиқсан. Сенга истиғфор айтаман ва тавба қиламан!”
Оиша онамиздан ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳиссалом вафотларидан олдин мана шу дуони жуда кўп ўқиганлар (Муслим ривоят қилган).
سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ.
Ўқилиши: “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”.
“Ё Аллоҳ! Сен (барча айб-нуқсонлардан) Поксан. Сенга ҳамд айтаман. Сендан бошқа илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Сенга истиғфор айтаман ва тавба қиламан!”
Абу Саид розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким таҳорат қилиб, (сўнг) “субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”, деса, (айтган дуоси) бир саҳифага ёзилади ва унга муҳр урилади, қиёмат кунигача ўчирилмайди” (Ҳоким “Мустадрок”да, Насоий “Ас-сунанул кубро”да ва Табароний “Авсат”да ривоят қилган. Ҳоким ҳадис санади саҳиҳ, деган).
أَللَّهُمَّ مَغْفِرَتُكَ أَوْسَعُ مِنْ ذُنُوبِي وَرَحْمَتُكَ أَرْجَى عِنْدِي مِنْ عَمَلِي.
Ўқилиши: “Аллоҳумма, мағфиротука авсаъу мин зунувбий, ва роҳматука аржаа ъиндий мин ъамалий”.
Маъноси:
“Ё Аллоҳ! Сенинг мағфиратинг гуноҳларимдан кенгдир. Менинг наздимда, раҳматинг амалимдан умидлироқ”.
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: “Оҳ, гуноҳларим! Оҳ, гуноҳларим!” деб икки-уч бор...ЕщёМаъноси:
“Ё Аллоҳ! Сен (барча айб-нуқсонлардан) Поксан. Сенга ҳамд айтаман. Сендан бошқа илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Сенга истиғфор айтаман ва тавба қиламан!”
Абу Саид розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким таҳорат қилиб, (сўнг) “субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”, деса, (айтган дуоси) бир саҳифага ёзилади ва унга муҳр урилади, қиёмат кунигача ўчирилмайди” (Ҳоким “Мустадрок”да, Насоий “Ас-сунанул кубро”да ва Табароний “Авсат”да ривоят қилган. Ҳоким ҳадис санади саҳиҳ, деган).
أَللَّهُمَّ مَغْفِرَتُكَ أَوْسَعُ مِنْ ذُنُوبِي وَرَحْمَتُكَ أَرْجَى عِنْدِي مِنْ عَمَلِي.
Ўқилиши: “Аллоҳумма, мағфиротука авсаъу мин зунувбий, ва роҳматука аржаа ъиндий мин ъамалий”.
Маъноси:
“Ё Аллоҳ! Сенинг мағфиратинг гуноҳларимдан кенгдир. Менинг наздимда, раҳматинг амалимдан умидлироқ”.
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: “Оҳ, гуноҳларим! Оҳ, гуноҳларим!” деб икки-уч бор нола чекди. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳалиги кишига мана шу истиғфорни ўргатдилар (Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилган).
اللَّهُمَّ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي ظُلْمًا كَثِيرًا وَلاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ فَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِنْدِكَ وَارْحَمْنِي إِنَّك أَنْتَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ.
Ўқилиши: “Аллоҳумма, инний золамту нафсий зулман касийро, ва лаа яғфируз-зунувба иллаа ант, фағфир лий мағфиротам-мин ъиндик, варҳамний, иннака антал ғофуврур-роҳийм”.
Маъноси:
“Ё Аллоҳ! Мен ўзимга жуда кўп зулм қилиб қўйдим! Барча гуноҳларни Ёлғиз Ўзинг кечирасан! Шундай экан, раҳматинг-ла мени кечир, ҳолимга раҳм айла! Зеро, Сен гуноҳларни кечирувчи раҳмли Зотсан!”
Ривоят қилинишича, бир куни Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келиб: “Намозда ўқишим учун менга бир дуони ўргатинг!” деб сўради. Шунда Расули акрам алайҳиссалом Абу Бакрга мана шу дуони ўргатганлар (Бухорий ривоят қилган).
“Истиғфорнинг 40 хосияти” китобидан”
Гуноҳларингиз кечирилишини, солиҳ амалларингиз кўпайишини ва юксак даражаларга эришишни хоҳлайсизми? Соғ-саломат, хотиржам бўлиш, қалб ҳаловатига етишишни истайсизми? Солиҳ фарзандлар, ҳалол мол-давлат ва кенг ризқни-чи? Ким ҳам истамайди?.. Унда кўп истиғфор айтишни одат қилинг. Зеро, бу Аллоҳ таолонинг буйруғи: “Раббингиздан мағфират (кечирим) сўранг, сўнгра Унга тавба қилинг, шунда (У) сизларни маълум муддат (ажалларингиз охири)гача чиройли баҳра билан баҳраманд қилур...” (Ҳуд, 3). Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тавсия этадилар: “Ким истиғфорни чинакамига, доимий айтса, Аллоҳ унга ҳар бир торликдан чиқишни, ҳар бир ғамдан қутулишни насиб қилади. Уни ўйламаган жойидан ризқлантиради” (Абу Довуд ривояти).
Истиғфор айтиш ҳамма вақт жоиз, гуноҳ ишлар қилинганида, вожиб бўлади. Солиҳ амаллардан сўнг мустаҳаб саналади. Масалан, намоздан кейин уч маротаба айтиладиган истиғфор каби.
Истиғфор айтишнинг бир неча турлари бўлиб, энг улуғи “Саййидул истиғфор” дуоси...ЕщёЗикрларнинг улуғи
Гуноҳларингиз кечирилишини, солиҳ амалларингиз кўпайишини ва юксак даражаларга эришишни хоҳлайсизми? Соғ-саломат, хотиржам бўлиш, қалб ҳаловатига етишишни истайсизми? Солиҳ фарзандлар, ҳалол мол-давлат ва кенг ризқни-чи? Ким ҳам истамайди?.. Унда кўп истиғфор айтишни одат қилинг. Зеро, бу Аллоҳ таолонинг буйруғи: “Раббингиздан мағфират (кечирим) сўранг, сўнгра Унга тавба қилинг, шунда (У) сизларни маълум муддат (ажалларингиз охири)гача чиройли баҳра билан баҳраманд қилур...” (Ҳуд, 3). Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тавсия этадилар: “Ким истиғфорни чинакамига, доимий айтса, Аллоҳ унга ҳар бир торликдан чиқишни, ҳар бир ғамдан қутулишни насиб қилади. Уни ўйламаган жойидан ризқлантиради” (Абу Довуд ривояти).
Истиғфор айтиш ҳамма вақт жоиз, гуноҳ ишлар қилинганида, вожиб бўлади. Солиҳ амаллардан сўнг мустаҳаб саналади. Масалан, намоздан кейин уч маротаба айтиладиган истиғфор каби.
Истиғфор айтишнинг бир неча турлари бўлиб, энг улуғи “Саййидул истиғфор” дуосидир. Шаддод ибн Авсдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Истиғфорнинг саййиди “Аллоҳумма, анта Роббий. Ла илаҳа илла анта. Холақтаний ва ана ъабдук. Ва ана ъала аҳдика ва ваъдика, мастатоът. Аъузу бика мин шарри ма сонаът. Абуу лака биниъматика ъалайя ва абуу би занбий. Фағфирлий, фаиннаҳу ла яғфируз зунуба илла ант”, демоғингдир. Ким уни ишонч билан наҳорда айтса-ю, ўша куни кеч киришидан олдин ўлса, жаннат аҳлидан бўлади. Ким уни ишонч билан тунда айтса-ю, ўша кечаси тонг отишидан олдин ўлса, жаннат аҳлидан бўлади”, дедилар».
Ушбу дуонинг маъноси бундай: “Ё Аллоҳ, Сен Раббимсан! Сендан ўзга илоҳ йўқ. Мени яратдинг ва мен Сенинг бандангман. Қодир бўлганимча Сенга берган аҳдимда ва ваъдамда турибман. Сендан қилмишларимнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Менга берган неъматингни эътироф қиламан. Гуноҳларимни ҳам тан оламан. Мени мағфират қил. Албатта, Сендан ўзга гуноҳларни мағфират қилгучи йўқ”.
Истиғфор марғуб амал бўлиб, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) маъсум бўлсалар ҳам, доим айтганлар.
Ибн Умардан ривоят қилинган ҳадисда: «Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир мажлисда юз марта “Роббиғфирлий ва туб ъалаййа иннака антат Таввабур Роҳийм”,деб айтганларини санадик», дейилади.
Истиғфор барча мўминлар, хоссатан, аёллар кўп айтиши лозим бўлган ишлардандир. Чунки бир ривоятда:
«Набийнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аёлларга:
“Эй аёллар жамоаси, садақа беринг ва истиғфор айтишни кўпайтиринг. Чунки дўзах аҳлининг кўпчилиги аёллар эканини кўрдим”, деганлари айтилган.
Шунда бир оқила аёл: “Нима учун дўзах аҳлининг кўпи биз аёллардан бўлади?” деб сўради.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Лаънатни кўп айтасизлар ва эрларингизга кўп ношукрлик қиласизлар. Мен сизлардан кўра ақл ва динда ноқис бўлатуриб, ақллилар устидан ғолиб келувчиларни кўрмадим”, деб жавоб берганлар.
Ҳалиги аёл: “Ақл...ЕщёИстиғфор айтиш учун киши гуноҳ қилган бўлиши шарт эмас.

Ҳалиги аёл: “Ақли ва дини ноқис деганингиз нима?” деб сўраганида,
У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
“Икки аёлнинг гувоҳлиги бир эркак гувоҳлигига тенг бўлиши ақли ноқислигидир. Ҳайз ва нифос қони кўрганида намоз ўқимаслиги дини ноқислигидир”, деб айтдилар».
Истиғфорнинг фойдалари: шайтонни қувади, Аллоҳ розилигига етказади, ғам-ташвиш, меҳрсизлик, шафқатсизликни кетказади, хурсандчилик келтиради, юзни нурли этади, ризқни кенгайтиради, бандани Аллоҳнинг муҳаббатига етиштиради, У зотга яқин қилади, қалбни поклайди. Истиғфор ёмонликлардан тўсади, қалбга хотиржамлик, қаноат бахш қилади, вақтга барака киришига сабаб бўлади.
Абу Айюб Ансорийдан ривоят қилинади:
«Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларини тўсиб чиқиб:
«Менга жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзаҳдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг», деди.
«Аллоҳга ибодат қиласан. Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайсан. Намозни адо қиласан. Закотни берасан. Силаи раҳм қиласан», дедилар».
Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлда уловларига миниб борар эдилар. Бир киши йўлни тўсиб чиқиб, у зотнинг уловлари жиловидан ушлаб, тўхтатди ва юқоридаги саволни берди.
Бу ғалати иш эди. Одатда кишилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бундай муомала қилишмас эди. Аммо бу одам ғайриоддий тасарруф қилди.
Бошқа бир ривоятда айтилишича: «Шунда у ердаги қавм: «Унга нима бўлди? Унга нима бўлди?» дейишди».
Унга нима бўлди? Нима учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларини тўсиб чиқади?
Унга нима бўлди? Нима учун Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уловлари жиловидан тута...Ещё"ЖАННАТГА ЯҚИНЛАШИНГ ВА ДЎЗАХДАН УЗОҚЛАШИНГ"
Абу Айюб Ансорийдан ривоят қилинади:
«Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларини тўсиб чиқиб:
«Менга жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзаҳдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг», деди.
«Аллоҳга ибодат қиласан. Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайсан. Намозни адо қиласан. Закотни берасан. Силаи раҳм қиласан», дедилар».
Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлда уловларига миниб борар эдилар. Бир киши йўлни тўсиб чиқиб, у зотнинг уловлари жиловидан ушлаб, тўхтатди ва юқоридаги саволни берди.
Бу ғалати иш эди. Одатда кишилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бундай муомала қилишмас эди. Аммо бу одам ғайриоддий тасарруф қилди.
Бошқа бир ривоятда айтилишича: «Шунда у ердаги қавм: «Унга нима бўлди? Унга нима бўлди?» дейишди».
Унга нима бўлди? Нима учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларини тўсиб чиқади?
Унга нима бўлди? Нима учун Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уловлари жиловидан тутади?
Унга нима бўлди? Нима учун бундай катта саволни сўрайди?
Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалиги кишининг қилмишидан ҳам, саволидан ҳам ажабланмадилар. Ўзларини камтарона тутдилар ва сўровчининг саволига бирдан жавоб бердилар.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг камтарликлари. Хоҳлаган аъробий ҳам йўлларини тўсиб, савол беравергани.
2. Жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган нарсалар ҳақида сўраш мумкинлиги.
3. Аллоҳга ибодат қилиш, яъни Унинг буюрганларини адо этиш, қайтарганларидан қайтиш, ҳар бир амалини Аллоҳ таолонинг розилигини ният қилиб бажариш бандани жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган омил экани.
4. Аллоҳ таолога ҳеч нарсани ширк келтирмаслик жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган омил экани.
5. Намозни тўла-тўкис адо қилиш жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амаллардан экани.
6. Закот бериш жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амаллардан экани.
7. Силаи раҳм жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амаллардан экани.
«Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:. بِرُّ الْوَالِدَيْنِ يَزِيدُ فِي الْعُمُرِ وَالْكَذِبُ يَنْقُصُ الرِّزْقَ وَالدُّعَاءُ يَرُدُّ الْبَلاَءَ. رَوَاهُ أَبُو الشَّيْخِ الأَصْبَهَانِيُّ فِي الْفَوَائِدِ.
“Ота-онага яхшилик қилиш умрни узайтиради, ёлғон (гап) ризқни камайтиради, дуо балони қайтаради”
(Абу Шайх Исфаҳоний “Фавоид”да ривоят қилган).
Ёлғон гапириш мўминга мутлақо ёт нарса, балки мунофиқ сифатидир. Ёлғончилик, кўзбўямачилик сабаб банда охирати барбод бўлади.
Киши кўпинча бирон манфаатга эришиш, фойда топиш ёки зарарни даф қилиш учун ёлғон гапиради. Бир қарашда, ёлғон билан мақсадига эришгандек туюлади. Аслида охиратини куйдиради, ризқидан баракани учиради. Зеро, ёлғончилик хиёнатдир. Хиёнат эса камбағалликни етаклаб келади.
Ёлғон билан ишини битириб, ошиғи “олчи” бўлиб юрганларни кўп учратамиз. Улар кўзимизга бой-бадавла...ЕщёАбу Хурайра розияллоху анху Росулуллох саллаллоху алайхи васалламдан ривоят килади :
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:. بِرُّ الْوَالِدَيْنِ يَزِيدُ فِي الْعُمُرِ وَالْكَذِبُ يَنْقُصُ الرِّزْقَ وَالدُّعَاءُ يَرُدُّ الْبَلاَءَ. رَوَاهُ أَبُو الشَّيْخِ الأَصْبَهَانِيُّ فِي الْفَوَائِدِ.
“Ота-онага яхшилик қилиш умрни узайтиради, ёлғон (гап) ризқни камайтиради, дуо балони қайтаради”
(Абу Шайх Исфаҳоний “Фавоид”да ривоят қилган).
Ёлғон гапириш мўминга мутлақо ёт нарса, балки мунофиқ сифатидир. Ёлғончилик, кўзбўямачилик сабаб банда охирати барбод бўлади.
Киши кўпинча бирон манфаатга эришиш, фойда топиш ёки зарарни даф қилиш учун ёлғон гапиради. Бир қарашда, ёлғон билан мақсадига эришгандек туюлади. Аслида охиратини куйдиради, ризқидан баракани учиради. Зеро, ёлғончилик хиёнатдир. Хиёнат эса камбағалликни етаклаб келади.
Ёлғон билан ишини битириб, ошиғи “олчи” бўлиб юрганларни кўп учратамиз. Улар кўзимизга бой-бадавлат, мазмунли ҳаёт кечираётгандек бўлиб кўриниши мумкин. Аслини олганда турмушларида файз-барака йўқ. Уларнинг ҳолига ҳавас қилиб бўлмайди.
Ҳақиқий мўмин Аллоҳ таоло розилиги учун рост сўзлайди, ёлғондан тийилади. Натижада дунёю охиратда катта ютуқларга эришади.
"Ризқ калитлари Нажот келтирувчи дуолар" китобидан
ҲАРОМГА ҚЎЛ УРИШДАН ҚЎРҚИБ, ШУБҲАЛИ НАРСАЛАРДАН САҚЛАНИШ
Аллоҳ таоло бандаларига раҳм қилиб, ҳалолни ҳам, ҳаромни ҳам очиқ-ойдин ва батафсил баён қилиб қўйган.
У Зот Анъом сурасида марҳамат қилади:
"Ҳолбуки, У сизларга ҳаром қилган нарсаларини батафсил баён қилиб қўйган-ку!" (119-оят).
Мусулмон киши очиқ-ойдин ҳалолга ҳеч қандай тангликсиз, бемалол қўл ураверади, ундан манфаатланаверади, ҳузурланаверади. Аммо очиқ-ойдин ҳаромга зинҳор яқинлашмайди.
Биз ўрганаётган ҳадиси шарифда зикр қилинганидек, ҳалол ва ҳаромдан кейинги учинчи нарса ҳалол ёки ҳаромлиги шубҳали бўлган нарсалардир. Кўпчилик одамлар мазкур нарсаларни аниқлай олмайдилар. Шунинг учун ҳам улардан ниҳоятда эҳтиёт бўлиш зарур.
Шак-шубҳали нарсани қилиш ҳаромга зарийъа - васила бўлиб қолиши бор. Шунинг учун ҳам шакка солган нарсани тарк этиш ила саддуз зароиъни (яъни зарарга олиб бориши мумкин бўлган василани тўсишни) ишга солиш керак бўлади.
Бунга энг асосий далил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу рисолага асос бўлган "Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир. Албатта, ҳаром очиқ-ойдиндир", деган ҳадисларидир.
Уламоларимиз бу борада яна қуйидаги ҳадиси шарифни ҳам далил қилиб келтирадилар:
Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳнинг "Сени шакка солган нарсани қўйиб, шакка солмаган нарсага ўт", деганларини эшитдим".
Термизий, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.
"Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир" китобидан.
«Одамлар тўрт хил бўлади:
Сахий: дунёдаги насибасини охиратдаги насибаси учун туҳфа қилган одам.
Бахил: дунёдаги насибани ҳам, охиратдаги насибани ҳам улашмаган одам.
Исрофчи: дунё ва охиратдаги насибасини бу дунёнинг ўзида тамомлаган одам.
Тежамкор: дунёдаги насибасини ҳам, охиратдаги насибасини ҳам ўз ўрнига қўйган одам.
Агарда зулматда ҳоли қолсанг ва нафсинг гуноҳга чорласа, Аллоҳ сенга назар солишидан ҳаё қил. Ҳамда, зулматни яратган Зот мени кўради, деб айт.
Агар қалбинг ташналикни ҳис қилса, уни Қуръон билан суғор. Агар танҳоликни ҳис қилса, Раҳмон зикри ила машғул қил!
Бошланаётган барокатли кунимиз гўзал тиловатлар ила файзга тўлсин! Ҳайрли кун!
Амалсиз сўзда яхшилик йўқ.
Тақвосиз фиқҳда ҳам яхшилик йўқ.
Ниятсиз садақада ҳам яхшилик йўқ.
Саховатсиз мол-дунёда ҳам яхшилик йўқ.
Вафосиз дўстликда ҳам яхшилик йўқ.
Динсиз ҳаётда ҳам яхшилик йўқ.
ҲАР ТОНГ ИНСОНДАН САККИЗ НАРСА ТАЛАБ ҚИЛИНАДИ:
• Аллоҳ таоло фарз талаб қи...ЕщёБир ҳаким зот шундай деган экан:

• Аллоҳ таоло фарз талаб қилади;
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннат талаб қиладилар;
• Замон ўтишни талаб қилади;
• аҳли аёл ризқ талаб қилади;
• котиб фаришталар тилингдан чиққанини ёзиб боришни талаб қилади;
• шайтон гуноҳ талаб қилади;
• нафс шаҳват талаб қилади;
• ўлим фариштаси жонни талаб қилади
Имом Шофеъий
Юзта Аллоҳ йўлидаги жангчини уловларини олиб бериб миндирганнинг савобини
Юзта қул озод қилганнинг савобини қозонишни хохлайсизми?
- Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Кимики эрталаб (бомдод вақти) ва кечаси (асрдан кейин) юз марта Субҳаналлоҳ деса юз марта ҳаж қилгандек бўлипти. Ки'мики эрталаб ва кечқурун юз марта "Алҳамдулиллаҳ" деса Аллоҳ йўлида юзта мужоҳидни миндиргандек бўлипти. Кимики эрталаб ва кечқурун юз марта "Лаа илаҳа иллаллоҳ" деса бу Исмоил алайҳиссалом авлодидан бўлган юзта қулни озод қилгандек бўлипти. Кимики эрталаб ва кечқурун Аллоҳу Акбар деса бирорта одам бу одамнинг амалидан кўпроқ амал қила олмапти лекин буни айтганига ўхшаган, ёки бундан зиёда қилган одамлар бўлиши мумкин дедилар.
(Термизий ривояти, ҳасан)
Бу зикр сабабидан Ҳажни тарк қилса бўлар экан деган нарса тушунилмайди. Бу ерда савобнинг қанчалик даражади кўплик миқдори тушунтириляпти.
- Дунёдаги энг катта бой қанчалик тиришса ҳам бу амалларни...ЕщёЮз марта Ҳаж қилганнинг савобини
Юзта Аллоҳ йўлидаги жангчини уловларини олиб бериб миндирганнинг савобини
Юзта қул озод қилганнинг савобини қозонишни хохлайсизми?
- Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Кимики эрталаб (бомдод вақти) ва кечаси (асрдан кейин) юз марта Субҳаналлоҳ деса юз марта ҳаж қилгандек бўлипти. Ки'мики эрталаб ва кечқурун юз марта "Алҳамдулиллаҳ" деса Аллоҳ йўлида юзта мужоҳидни миндиргандек бўлипти. Кимики эрталаб ва кечқурун юз марта "Лаа илаҳа иллаллоҳ" деса бу Исмоил алайҳиссалом авлодидан бўлган юзта қулни озод қилгандек бўлипти. Кимики эрталаб ва кечқурун Аллоҳу Акбар деса бирорта одам бу одамнинг амалидан кўпроқ амал қила олмапти лекин буни айтганига ўхшаган, ёки бундан зиёда қилган одамлар бўлиши мумкин дедилар.
(Термизий ривояти, ҳасан)
Бу зикр сабабидан Ҳажни тарк қилса бўлар экан деган нарса тушунилмайди. Бу ерда савобнинг қанчалик даражади кўплик миқдори тушунтириляпти.
- Дунёдаги энг катта бой қанчалик тиришса ҳам бу амалларни аслини қила олмайди. Қайси бой кунига юз марта ҳаж, юзта қулни озод қилиш ва юзта жангчини таминлай олади. Роббимиз бизни жаҳаннамдан нажот топишлигимиз учун, жаннатда юксак даражаларга чиқишимизни хохлаганлиги учун ҳеч ким қила олмайдиган ишнинг савобларини осон амалларда бераяпти. Ҳадиснинг санади ҳам заиф эмас ҳасан ҳадис, фақат сизга амал қилиш қолди холос.
- Бу зикрларни бунчалик савоби кўплигини билганингиздан кейин агар сиз охиратга ишонувчи муслим бўлсангиз, тарк қилишлигингиз мумкин бўлмайди. Зикр қилишингизга ошиб кетса 10 дақиқа вақтингиз кетади.
Бу фойдаларни ўзингизда қолдирман яқинларингизга ҳам билдиринг.
МУҲАММАДУР РАСУЛУЛЛОҲ" .
Ғамлар келса бошимга,
Қайғу қўнса қошимга,
Ёшлар тўлса ошимга,
Ўзинг қўлла Ё Аллох,
Муҳаммадур Расулуллоҳ !
Сабримни буюк айла,
Енгмасин ағёр, хийла,
Бандам деб бошим сийла,
Ўзинг асра Ё Аллоҳ,
Муҳаммадур Расулуллоҳ !
Иймонимни синдирма,
Нокаслардан куйдирма,
Номардларни суйдурма,
Ўзинг асра Ё Аллоҳ ,
Муҳаммадур Расулуллоҳ !
"Дуруди тож" кўз нурим ,
"Ганжул арш" юрак қўрим,
"Саловат" сўнги йўлим,
Ўзинг қўлла Ё Аллоҳ ,
Муҳаммадур Расулуллоҳ !
"Дуру Муаззам" тилим,
"Мухри Нубувват" дилим,
Пойингда бўлай муслим,
Қабул қилгин Ё Аллоҳ ,
Муҳаммадур Расулуллоҳ !
"Лавҳи Бузург" хурматим,
Мушкулларим қисматим,
Қўллагувчи хикматим,
Ўзинг қўлла Ё Аллоҳ ,
Муҳаммадур Расулуллоҳ !
Вужудимни чиритма,
Сирот йўлим қуритма,
Жаннатимни сўлитма,
Раҳим қилгин Ё Аллоҳ ,
Муҳаммадур Расулуллоҳ !
Иймоним қил саломат,
Айла Расул шафоат,
Хабибим ўзинг фақат,
Рози бўлгин Ё Аллоҳ ,
Му...Ещё"ЎЗИНГ ҚЎЛЛА Ё АЛЛОҲ....
МУҲАММАДУР РАСУЛУЛЛОҲ" .
Ғамлар келса бошимга,
Қайғу қўнса қошимга,
Ёшлар тўлса ошимга,
Ўзинг қўлла Ё Аллох,
Муҳаммадур Расулуллоҳ !
Сабримни буюк айла,
Енгмасин ағёр, хийла,
Бандам деб бошим сийла,
Ўзинг асра Ё Аллоҳ,
Муҳаммадур Расулуллоҳ !
Иймонимни синдирма,
Нокаслардан куйдирма,
Номардларни суйдурма,
Ўзинг асра Ё Аллоҳ ,
Муҳаммадур Расулуллоҳ !
"Дуруди тож" кўз нурим ,
"Ганжул арш" юрак қўрим,
"Саловат" сўнги йўлим,
Ўзинг қўлла Ё Аллоҳ ,
Муҳаммадур Расулуллоҳ !
"Дуру Муаззам" тилим,
"Мухри Нубувват" дилим,
Пойингда бўлай муслим,
Қабул қилгин Ё Аллоҳ ,
Муҳаммадур Расулуллоҳ !
"Лавҳи Бузург" хурматим,
Мушкулларим қисматим,
Қўллагувчи хикматим,
Ўзинг қўлла Ё Аллоҳ ,
Муҳаммадур Расулуллоҳ !
Вужудимни чиритма,
Сирот йўлим қуритма,
Жаннатимни сўлитма,
Раҳим қилгин Ё Аллоҳ ,
Муҳаммадур Расулуллоҳ !
Иймоним қил саломат,
Айла Расул шафоат,
Хабибим ўзинг фақат,
Рози бўлгин Ё Аллоҳ ,
Муҳаммадур Расулуллоҳ !!!
..............Гул Баҳор..............
– 1. Қариндошлик алоқаларини кесганларнинг уйи.
(Бухорий)
– 2. Ота онасига итоат қилмагандарнинг, оқ бўлганларнинг уйи.
( Бухорий, Муслим)
– 3. Фоиз еганларнинг (кредитчи, банкчиларнинг) уйи.
( Бухорий)
– 4. Ичида ит сақланган уй.
( Бухорий, Муслим)
– 5. Аллоҳ зикр қилинмайдиган уй.
( Муслим, Аҳмад)
– 6. Ичида Саҳобалар сўкиладиган уй.
(Абу Довуд, Бухорий)
– 7. Расм, сурат, ҳайкал бўлган уй.
( Бухорий)
– 8. Мусиқа, қўшиқ қўйилган уй.
( Аҳмад)
– 9. Ароқ ичилган, қимор ўйналган уй.
( Табароний)
- Бу уйлардан фаришталар озорланиб қочадилар. Жин Шайтонлар эса бу ерни ўзларига макон қилиб бемалол истиқомат қиладилар.
Шайтонлар кўп бўлган ерда уруш жанжал, кўнгилсизлик, фисқ фасод кўп булади.