ТОНГ ХАЙРЛИ БУ'ЛСИН, ЮРАГИДАН ЗАВК, НУРЛАРИ ТАРАЛИБ ТУРУВЧИ АЗИЗЛАРИМ! ОМОНАТ ДУНЁДА ОМОНМИСИЗ! " >>>>>>>>>
Алҳамдулиллаҳ!
Уйқудан сўнг кўзларимизни очган, бутун борлиқни қоронғуликдан сўнг нурга тўлдирган Аллоҳга ҳамд ва шукрлар бўлсин.!
Азизлар.... ҳар тонгни ғаниматлигини, ҳар куннинг бетакрорлигини англаб, қадрига етайлик..
Бир-биримизга меҳр-оқибатли бўлиб, ширин сўз ва табассумимизни аямайлик......
Зеро, самимийлик яхшиликнинг, тирикликнинг дебочасидир..
Юртимиз тинчлиги, осмонимиз мовийлиги, қуёшимиз зиёси давомий бўлсин..
Аллоҳ ушбу осойишта ва фараҳбахш тонг суруридан қалбимизга нур, хонадонларимизга файз, дастурхонимизга тўкинлик, ишларимизга омад ва дилларимизга қувонч ато этсин..!!
Янги бошланган хафтангиз ҳайрли ва барокатли бўлиб, хафтанинг охирига к,адар тилаганингиздан ҳам зиёда ўтсин!
_________________
Етти осмон юқорисидаги Зот сиз эшикларни қоқиб чиқаётганингизни кўриб туради.
Бирма - бир инсонлар эшигини тақиллатиб чиқаётганингиз Унга маълумдир.
- Бу эшикда омадингиз келмайди
- нариги эшикда обрўйингиз тушади
- кегинги эшикда ҳўрлашади
- яна бошқасида уятга қоласиз,...!
- буниси ноқулай аҳволга солаётган
- наригиниси пастга ураётган
- бошқаси макр қилаётган
- Ҳўанавиниси бўлса, юзингизга эшигини дўқ уриб ёпаётган ваҳаказоларнинг барини кўриииб туради.
• Ўшаларни қўйиб, Унинг эшигини чертишингизга интизор бўлиб туради.
• Унгагина юзланишингизни кутади.
Эй, бечоралигидан, заифлигидан, ожиз қолаётганидан азият чекаётган киши!
Ҳали ҳамон қоқилябсизми?
Яна оёққа туриб, сўнг қайта қулаб тушябсизми? Кўзларингизга ёшлар олябсизми?
Ортиқ босимларни кўтара олмаябсизми?
Сизни қийнаётган муаммолардан қутилиш чорасини топа олмаябсизми?
Тавба қилган ҳолингизда, надомат қилган ҳолингизда, гуноҳларингиз туфайли ҳижолат чеккан ҳолингизда Унинг эшигини чертиб кўринг!
У сизни -
«Агар сенга жафо қилишган бўлса, мен сени вафодорингман, агар сенга алам еткизган бўлсалар, Мен сенинг табибингман.
Мени зиёрат қилсанг, ҳамиша топурсан.
Марҳабо эй бандам!
Марҳабо эй тавба қилучи бандам!
Марҳабо эй суюкли бандам!» дея кутиб олади.
Ва яна - «Менгагина ибодат қилишинг учун, Менга суянишинг учун, Мендангина сўрашинг учун яратдим.
Нима учун Мени унутиб қўясан?
Нега Мендан узоқлашасан эй бандам?
Нега қўрқасан?
Нега тушкунликка тушасан?
Нега маҳзун бўласан?
Нима учун қодир бўлган Зотни қўйиб, қодир эмаслардан сўрайсан?» дейди гўё!
«Бандам, Мени изла албатта топасан.
Агар Мени топсанг, демак ҳамма нарсани топибсан.
Агар Мени йўқотсанг, демак барча нарсани йўқотибсан.
Мен сенга барча нарсадан суюклироқман»
/Ҳадис қудсий/
Муҳаммад Ротиб Набулсий.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9
Абдулла турмуш ўртоғи Нодирага қўнғироқ қилиб, тезда тараддудланиб, ташқарига чиқиб туришни тайинлади.
Нодиранинг
“Қаёққа кетамиз?” деган саволи бўғзида қолди.
Шошилганча йўлда тушинтиришини айтиб, гўшакни илди.
Абдулла кўп куттирмади. Нодира машинанинг орқа ўриндиғига ўтирар экан, ўриндиқда турган иккита елим халта тўла турфа мева-чева ва бошқа бозорликларни кўриб ҳайрон бўлди.
- Дадаси, тинчликми? Бунча харажатлар билан қаёққа кетяпмиз?
- Тинчлик хотин, тинчлик. Онамнинг озроқ мазалари қочибди. Кеча кечки пайт касалхонага олиб боришибди, укам телефон қилганди.
- Аҳволлари яхши эканми ишқилиб?
- Ҳа яхши дейишяптику.
Абдулланинг онаси мана саккиз йилдирки жигар хасталиги билан оғрийди.
Даволатмаган, кўрсатмаган докторлари қолмади.
Икки ўғил ва бир қизи тинмай онасининг атрофида парвона. Фарзандлари онаси учун бор будини сарфлашгада тайёр.
Эр-хотин шифохона йўлагидан шошилганча юриб борар экан, энг аввал Абдул...Ещё"ОЛМАЛАР"......
Абдулла турмуш ўртоғи Нодирага қўнғироқ қилиб, тезда тараддудланиб, ташқарига чиқиб туришни тайинлади.
Нодиранинг
“Қаёққа кетамиз?” деган саволи бўғзида қолди.
Шошилганча йўлда тушинтиришини айтиб, гўшакни илди.
Абдулла кўп куттирмади. Нодира машинанинг орқа ўриндиғига ўтирар экан, ўриндиқда турган иккита елим халта тўла турфа мева-чева ва бошқа бозорликларни кўриб ҳайрон бўлди.
- Дадаси, тинчликми? Бунча харажатлар билан қаёққа кетяпмиз?
- Тинчлик хотин, тинчлик. Онамнинг озроқ мазалари қочибди. Кеча кечки пайт касалхонага олиб боришибди, укам телефон қилганди.
- Аҳволлари яхши эканми ишқилиб?
- Ҳа яхши дейишяптику.
Абдулланинг онаси мана саккиз йилдирки жигар хасталиги билан оғрийди.
Даволатмаган, кўрсатмаган докторлари қолмади.
Икки ўғил ва бир қизи тинмай онасининг атрофида парвона. Фарзандлари онаси учун бор будини сарфлашгада тайёр.
Эр-хотин шифохона йўлагидан шошилганча юриб борар экан, энг аввал Абдулланинг синглиси дуч келишди.
Синглиси бечора тинмай кўз ёш қилаверганидан кўзлари қизариб кетган, гапирганида ҳоли йўқ эди.
- Тинчликми Саида, нега бунча йиғлайсан-а?
- Онамиз яна бетоб бўлибдиларда ахир, ака.
- Ўзлари яхши эканларми?
- Ҳа, ҳозир анча яхши.
- Унда нега йиғлайсан?
- Ҳа энди, юрагим сиқиляптида. Онажонимсиз бу ҳаётни тасаввур ҳам қила олмайман-да.
- Ҳар хил беъмани гапларни қўсангчи. Биз бор эканмиз, онамизнинг касал бўлишига йўл қўймаймиз. Ўзи қайси палатада ётибдилар?
- Ўн тўртинчи палатада, чапдан тўртинчи эшик.
- Ҳа яхши.
Абдулла бир икки юмшоқ гаплар билан синглисининг кўнглини овутган киши бўлди-ю, ўзи ҳам ичидан узилди.
Юраги қаттиқ сиқилди. "Ишқилиб онамга ҳеч нима қилмасинда ё Парвардигор" дея ўзича дуо қилдида, синглиси кўрсатган палата томон юриб кетди.
- Ассалому алайкум онажон.
- Вой, келинглар болажонларим - онаси ўрнидан туриб уларга пешво чиқмоқчи бўлди.
- Ўзингизни уринтирмангизчи онажон. Бемалол ётаверинг. – Абдулла ўзи энгашиб кўришди.
Икки кишилик палатада онаси билан бирга унга тенгдош яна бир онахон ётарди. Келганларни кўриб у ҳам ўрнидан қўзғалмоқ бўлди. Онахоннинг турмоқчи бўлаётганини пайқаган Абдулла тараддудланиб қолди.
Ўтириб дуо қилишди, соғлик-саломатлик тиланди.
Бир-бирларидан ҳол-аҳвол сўралди.
- Укам кўринмайдими онажон? – Абдулла аста сўради.
- Шу ерда эди. Менимча бош шифокорнинг олдига кириб кетган бўлса керак.
- Ҳа шунаками? Мен ҳам тез кирай унда, - дедида бош шифокорнинг ҳузурига ошиқди.
Ростдан ҳам укаси ўша ерда экан.
- Ассалому алайкум ўртоқ доктор, мумкинми?
- Келинг ука, кираверинг!
- Ассалому алайкум ака, келдингизми? - укаси Абдулла билан паст овозда саломлашди.
- Ҳа келдим. Нима гап доктор? Онамизнинг аҳволлари яхшими?
- Шукр, аҳволлари анча дуруст. Лекин жигарни тез-тез шифокорга кўрсатиб туриш керак. Вақтида керакли муолажалар олиб турилса, у қадар жиддий касаллик эмас бу.
- Ҳа унда яхши.
- Ҳозирча муолажа учун зарур бўлган дори-дармонлар рўйхатини укангизга ёзиб бердим. Шу дориларни ичиб, уколларни вақтида олсалар Худо хоҳласа бир ҳафтада кўрмагандай бўлиб кетадилар.
Шифокорнинг гапла...Ещё- Ассалому алайкум хола. Хижолат бўлиб, туриб ўтирманг. Биз бирровга.
Ўтириб дуо қилишди, соғлик-саломатлик тиланди.
Бир-бирларидан ҳол-аҳвол сўралди.
- Укам кўринмайдими онажон? – Абдулла аста сўради.
- Шу ерда эди. Менимча бош шифокорнинг олдига кириб кетган бўлса керак.
- Ҳа шунаками? Мен ҳам тез кирай унда, - дедида бош шифокорнинг ҳузурига ошиқди.
Ростдан ҳам укаси ўша ерда экан.
- Ассалому алайкум ўртоқ доктор, мумкинми?
- Келинг ука, кираверинг!
- Ассалому алайкум ака, келдингизми? - укаси Абдулла билан паст овозда саломлашди.
- Ҳа келдим. Нима гап доктор? Онамизнинг аҳволлари яхшими?
- Шукр, аҳволлари анча дуруст. Лекин жигарни тез-тез шифокорга кўрсатиб туриш керак. Вақтида керакли муолажалар олиб турилса, у қадар жиддий касаллик эмас бу.
- Ҳа унда яхши.
- Ҳозирча муолажа учун зарур бўлган дори-дармонлар рўйхатини укангизга ёзиб бердим. Шу дориларни ичиб, уколларни вақтида олсалар Худо хоҳласа бир ҳафтада кўрмагандай бўлиб кетадилар.
Шифокорнинг гаплари ака-укаларни хотиржам қилди. Кайфиятлари анча кўтарилган ҳолда ташқарига чиқдилар.
- Ука, қани дориларни рўйхатини менга бер-чи?
- Нима қиласиз уни?
Рўйхат катта эмас, ўзим ҳозир ташқаридаги дорихонадан олиб келаман.
- Қўйсангчи, бер менга дедим.
- Доим шундай қиласиз ака. Бир сафар ўзим ҳам олиб берай ахир.
- Эҳ ука, укагинам-ей, сен мана неча йилдирки онамнинг кўнглига қарайсан.
Нима ейман десалар олиб берасан. Аёлинг бўлса шириндан шакар овқатларни қилиб, атрофида гирди-капалак бўлса. Шунга яраша ҳеч йўқса дори-дармонларни мен олиб берай.
- Қизиқсизда ака, бу бизнинг вазифамизку. Нима олиб келган бўлсам, ўзимиз ҳам, фарзандларимиз ҳам тенг баҳам кўрябмизку ахир. Келинг шу сафар ўзим олиб кела қолай дориларни.
- Бер дедим буёққа, - жаҳл қилиб, қошларини чимирди Абдулла. Акасининг важоҳатидан қўрқиб кетган укаси истамайгина дорилар рўйхатини узатди.
Абдулла ёзилгани бўйича дориларнинг ҳаммасини олиб, яна онаси ётган палатга қайтди......
- Оқибатхон, фарзандларингиз бирам меҳрибонки, бири қўйиб, бири кўнглингизга қарайдия, кўз тегмасин. Менинг ҳам фарзандларим шундай, жуда меҳрибон. Тез-тез касалхонага ётганим сабаб хижолат бўлиб, бу сафар атай ўзим уларга индамадим. Сизнинг ўғлингиз каби менинг ҳам катта ўғлим алоҳида яшайди.
Агар у эшитиб қолса-ку ёнимга жой солдириб, ётиб олади-да, - Ойниса хола ўғилларини мақтай кетди.
- Ҳа, нимасини айтасиз, фарзандларнинг борига шукр, мингдан минг розиман булардан.
Абдулла бироз онахонларнинг суҳбатини олдида, чарчаб қолмасинлар деган ниятда, уйга қайтиши кераклигини айтиб, хайрлашмоқчи бўлди.
Абдулла яна келишини айтиб, йўлакка чиқиш учун эшик дастасини ушлаган вақтда, онасининг хонадоши Ойниса хола уни тўхтатди.
- Абдуллажон болам, сиздан бир илтимос. Телефонингиз орқали катта ўғлим Жасурбекка қўнғироқ қилиб кўрсангиз. Шу кунларда негадир олма егим келяпти. Агар вақти...ЕщёОнаси билан суҳбатлашиб ўтирганда, онасининг хонадоши Ойниса хола сўз қотиб қолди.
- Оқибатхон, фарзандларингиз бирам меҳрибонки, бири қўйиб, бири кўнглингизга қарайдия, кўз тегмасин. Менинг ҳам фарзандларим шундай, жуда меҳрибон. Тез-тез касалхонага ётганим сабаб хижолат бўлиб, бу сафар атай ўзим уларга индамадим. Сизнинг ўғлингиз каби менинг ҳам катта ўғлим алоҳида яшайди.
Агар у эшитиб қолса-ку ёнимга жой солдириб, ётиб олади-да, - Ойниса хола ўғилларини мақтай кетди.
- Ҳа, нимасини айтасиз, фарзандларнинг борига шукр, мингдан минг розиман булардан.
Абдулла бироз онахонларнинг суҳбатини олдида, чарчаб қолмасинлар деган ниятда, уйга қайтиши кераклигини айтиб, хайрлашмоқчи бўлди.
Абдулла яна келишини айтиб, йўлакка чиқиш учун эшик дастасини ушлаган вақтда, онасининг хонадоши Ойниса хола уни тўхтатди.
- Абдуллажон болам, сиздан бир илтимос. Телефонингиз орқали катта ўғлим Жасурбекка қўнғироқ қилиб кўрсангиз. Шу кунларда негадир олма егим келяпти. Агар вақти бўлса, касалхонага ташлаб кетсин, онангиз билан бир олмахўрлик қилайлик.
- Хўп бўладида холажон, - Абдулла чўнтагини пайпаслаб, телефонини машинасида қолдиргани эслади.
- Эҳ аттанг, телефоним машинада қолибди-да, рақамларини айтинг, мана шу коғозга ёзиб олай, машинага чиқиб қўнғирок қиламан, - дея киссасидан кичкина ташриф коғози ва ручка олди.
Онахоннинг айтган рақамни ёзиб, улар билан хайрлашиб ташқарига чикди.
Синглиси ҳам унга эргашди. Абдулла йулда кетгунча, синглисини уришиб кетди.
- Синглим, ҳадеб унақа йиғлайверма. Кўрдинг, онамиз соппа-соғ эканлар. Шифокор билан ҳам гаплашиб чиқдик, ҳар доимгидек бир ҳафтада тузалиб, уйга қайтар эканлар.
Кейин яна бир нарса, сен кўргани келаман деб ўзингни кўп уринтирма. Ўзимиз ҳабар олиб турамиз. Сен болаларинга қара. Хўжайинингга мендан салом айтиб қўй.
Абдулла синглиси билан овора бўлиб, онасининг хонадоши Ойниса холанинг илтимосини унитиб қўйди. Кечки якин, хотини эслатиб қолди.
- Дадаси, Ойниса холани ўғлига телефон қилиб қўйдингизми?
- Ҳай эсим қурсин-а. Яхши эслатдинг. Ҳозир телефон қиламан, бояги қоғозни киссамдан олиб келчи.
- Хўп, ҳозир.
Абдулла ёзилган рақам бўйича қўнғирок қилди. Бир икки чақирувдан кейин гўшакдан эркак кишининг овози келди.
- Аъло, ассалому алайкум.
- Ваалайкум ассалом, эшитаман. Ким бу?
- Узр, сиз Жасур акамисиз?
- Ҳа шундай, сиз кимсиз?
- Мен онангизнинг касалхонадаги хонадоши Оқибатхон аянинг катта ўғли Абдулла бўламан.
- Тушунмадим, яна қанақа касалхона?
- Узр, хабарингиз йўқмиди? Онангиз касалхонада эканлар. – Абдулла Жасурнинг онасининг бетоблигидан бехабар эканлигидан ҳайрон бўлди
- Хўш, нима қилибди шунга, тинчликми?
- Тинчлик, тинчлик. Хуллас онангиз бетоб бўлиб қолибдилар, жигар серрози дейишди чамамда.
- Йўқ, шунга, - Абдулла бироз тутилди, - ҳали онамизни кўргани борганимда, сизнинг рақамингизни бериб,
“Ўғлимга айтинг, шу кунларла олма егим келяпти” дегандилар.
Шуни айтмоқчи бўлиб қўнғироқ қилгандим.
- Олма? Уфф шу онамдан тинчлик йўғ-ей, энди олма егилари келиб қолибдими?
- Абдулла Жасурнинг онаси ҳақида айтаётган гаплари эшитиб ўзини тутиб туролмади, асабийлашиб ўтириб қолди.
– Ука, сизнинг ишингиз бўлмасин. Онам ўзи шунақалар. Ўттиз йилдан бери шу эркаликларини кўтариб келамиз.
- Ундай деманг ака...
- Онамизнинг дийдиёларини эшитавериб, пишиб кетганмиз-да. Ҳеч қиси йўқ, бир-икки кун кўрпа-тўшак қилиб ётадиларда, кейин яна ўзларига келиб қоладилар. Насиб қилса кўргани ўтарман, раҳмат сизга хабар берганингиз учун. - Жасур гапни чала қилганча гўшакни илиб қўйди.
Абдулла нафратини яшира олмади.
- Эссиз онахон. Бу ўғил тушмагур биттагина олмани эркакликка йўйдия, номард.
- Ҳа дада...Ещё- Ҳа, бунақа касалликлари борлигидан хабарим бор, нима эди?

- Ҳа дадаси тинчликми? Авзоингиз бузиқ?
- Эй хотин, бу дунёда ҳар хил одамлар бўлар эканда. Ўз онасини оддий эхтиёжлари ҳам малол келадиган ўғилларни кўриб ичим узилади-да.
Кечаси билан Абдулланинг кўзига уйқу келмади.
“Шундай номард ўғиллар ҳам бўладими ҳеч замонда, бундайларни ер кўтариб юрганига ҳайронман.”
Эртанги кун ҳам шу хаёллар билан ўтди. Тушликкача аранг чидади.
Онасини кўриб келиш баҳонасида, бозорга тушиб, сара олмалардан олди. "Юмшоққина ейдида" деб ёнига икки кило мандарин ҳам қўшиб қўйди.
- Арзимаган уч-тўрт сўм харажат кимни ўлдирибди.
Оналар учун миллонлар сарфласак оз.
Ўғли олиб бермаса, мана мен олиб бераман......
Фақат қандай қилиб берсам экан, ҳа айтганча,
- йўл-йўлакай ўзига-ўзи гапириб кетаётган Абдулла миясига келган ажойиб фикрдан қувониб кетди.
- Жасур акамнинг бироз ишлари чиқиб қолибди, эрталаб менга қўнғироқ қилиб, мана шу нарсаларни олиб бориб беришимни илтимос қилди, бўшаши билан ўзи ҳам келар экан дейман.
Абдулла энг аввало шифокор ҳузурига кирди ва онасининг аҳволи ҳакида суриштирди.
Шифокордан онасининг анча яхшилигини эшитиб кўнгли хотиржам бўлди. Шифокор ҳузуридан чиқиб онасининг хонаси томон юрди.
- Ассалому алайкум онажон, - дедида ёнидаги кроват бўшлигидан ҳайрон бўлди.
- Ваалайкум ассалом. Келдингми болам, келақол, ўтир.
- Онажон Ойниса хола қанилар?
- Бугун тонгда у кишига жавоб беришди. Уйидагилари келиб, олиб кетишди.
- Ҳа унда яхши. Тузалиблар-да демак?
- Билмасам, очиғи дабдурустдан жавоб беришганига ўзим ҳам тушунмай қолдим.
- Яхши бўлиб қолгандирларда, - Абдулла, кечаги ўғлининг гапларини онасига айтгиси ҳам келмади.
Она-бола ярим соатча суҳбатлашиб ўтирдилар. Абдулла энди кетиши, ишига бориши кераклигини айтиб, онаси билан хайрлашди......
Шифохона остонасида бир зум туриб қолди.
“Ойниса хола тузалиб қолдимикан?
Жуда олма егиси келганди бечорани, кечаги ўғлининг гапидан кейин, уйга борганда ҳам сўраган нарсаларини олиб беришига кўзим етмайди. Ўзим олиб борсаммикан, баҳонада соғлиқларидан ҳам хабар олиб келаман” - деди ўзига ўзи Абдулла.
Соатига каради. Учдан ўтиб қолибди.
Кун ҳам кеч бўлиш арафасида.
Ишхонасига қўнғирок қилиб, бугун бора олмаслигини айтиб, касалхона ҳамширасидан Ойниса холанинг манзилини олдида, ўша ёққа жўнади.
Ойниса хола яшайдиган уўча жуда тор бўлганлиги боис, қўшни маҳаллага машинасини қўйиб, у ёғига пиёда боришни лозим топди.
Абдулла қилаётган ишининг қанчалик катта савоблигини ўйлаб, кунгли тўлиб, икки қўлидаги елим халталарда мева-чевалар билан маҳаллада пиёда кетиб борар эди.
Ойниса холанинг кўчасига бурилар э...ЕщёОнасининг тузалиб бораётганини билиб, кайфияти анча кўтарилган бўлсада, негадир кўнгил ғашлиги кетмади.
Шифохона остонасида бир зум туриб қолди.
“Ойниса хола тузалиб қолдимикан?
Жуда олма егиси келганди бечорани, кечаги ўғлининг гапидан кейин, уйга борганда ҳам сўраган нарсаларини олиб беришига кўзим етмайди. Ўзим олиб борсаммикан, баҳонада соғлиқларидан ҳам хабар олиб келаман” - деди ўзига ўзи Абдулла.
Соатига каради. Учдан ўтиб қолибди.
Кун ҳам кеч бўлиш арафасида.
Ишхонасига қўнғирок қилиб, бугун бора олмаслигини айтиб, касалхона ҳамширасидан Ойниса холанинг манзилини олдида, ўша ёққа жўнади.
Ойниса хола яшайдиган уўча жуда тор бўлганлиги боис, қўшни маҳаллага машинасини қўйиб, у ёғига пиёда боришни лозим топди.
Абдулла қилаётган ишининг қанчалик катта савоблигини ўйлаб, кунгли тўлиб, икки қўлидаги елим халталарда мева-чевалар билан маҳаллада пиёда кетиб борар эди.
Ойниса холанинг кўчасига бурилар экан, ғалати холатни гувохи бўлиб, тўхтаб қолди.
Айнан кўрсатилган манзилдаги хонадон ташқарисида тумонат одам йиғилган, ҳаммаси қора тўн кийиб олган эди.
Абдулланинг этлари сесканиб кетди.
Улар томон якинлашиб борар экан, қулоғига чалинган эркак кишининг мунгли додлашидан ичини кемираётган шубҳалар чин бўлиб чиққанини англади.
“Онажонимдан айрилиб қолдим, эҳ онажоним-а… Битта олманинг тенгини қилмаган мен ўғлингизни кечиринг, мен нотовонни кечиринг, онам-а...”
Йиғи овози бутун маҳаллани эгаллаган эди.
Абдулланинг қўлидаги елим халталар тушиб кетди.
Халталардаги олмалар кимгадир ризқ бўла олмаганидан афсус чекаётгандай ҳар томон думалаб кетдилар...
Икбол ЮСУФ.
____________________
Бехуда оккизманг куздан ёшини,
Миннат килманг кариганда еган ошини.
Эл олдида хам килманг азиз бошини,
Йиглатманг азизлар ОТА-ОНАНГИЗНИ.
Гудаклик чогингиз парвона булди,
Суюнсангиз улар хандона кулди.
Гар огриб колсангиз саргайиб сулди,
Кадрланг доимо ОТА-ОНАНГИЗНИ.
Уларсиз бу хаёт чулга ухшайди,
Атрофин намлаган кулга ухшайди.
Богдаги саргайган гулга ухшайди,
Сиз кадрланг ОТА-ОНАНГИЗНИ.
Йикилсангиз суягувчи тогингиздир,
Сиз мевасиз уларчи богингиздир.
Кун келиб каригувчи чогингиздир,
Кузларин намлатманг ОТА-ОНАНГИЗНИ.....
Топса бу'лар давлатни хам уйни хам
Дилга ёк,ар санамни хам куйни хам
Ота - она к,асрда гар турса хам
Лек мехирдек беролмайсиз хеч малхам
Ок,ибатни унутмангиз у'глонлар .
Тишлар чик,май турганида не единг
Тетапоя юрганингда ким эдинг
Хар нарсага бок,иб хайрон не дединг
У'к,итдилар билим олиб ку'п билдинг
Ок,ибатни унутмангиз у'глонлар .
Бир су'з ила гурзи тушар бошига
Бир мехрла лаззат кирар ошига
Тазимлар к,ил тогдек сабир тошига
Чак,ирса гар учиб боргин к,ошига
Ок,ибатни унутмангиз у'глонлар .
Уйим дейсиз жойим дейсиз к,увонар
У'тар бу'лсак кунгул ту'к, деб овунар
Болам дея соглигини совурар
К,у'рс бу'лсангиз у'з догида к,оврулар
Ок,ибатни унутмангиз у'глонлар .
Набирасин суюшини ку'расиз
Мевасидан магзи ширин билмайсиз
Аёл учун су'зни гулга у'райсиз
Ота она к,ачон холин су'райсиз
Ок,ибатни унутмангиз у'глонлар .
Зор зор йиглаб кутмасинлар йу'лин...Ещё"ОК,ИБАТНИ УНУТМАНГИЗ У'ГЛОНЛАР" .
Топса бу'лар давлатни хам уйни хам
Дилга ёк,ар санамни хам куйни хам
Ота - она к,асрда гар турса хам
Лек мехирдек беролмайсиз хеч малхам
Ок,ибатни унутмангиз у'глонлар .
Тишлар чик,май турганида не единг
Тетапоя юрганингда ким эдинг
Хар нарсага бок,иб хайрон не дединг
У'к,итдилар билим олиб ку'п билдинг
Ок,ибатни унутмангиз у'глонлар .
Бир су'з ила гурзи тушар бошига
Бир мехрла лаззат кирар ошига
Тазимлар к,ил тогдек сабир тошига
Чак,ирса гар учиб боргин к,ошига
Ок,ибатни унутмангиз у'глонлар .
Уйим дейсиз жойим дейсиз к,увонар
У'тар бу'лсак кунгул ту'к, деб овунар
Болам дея соглигини совурар
К,у'рс бу'лсангиз у'з догида к,оврулар
Ок,ибатни унутмангиз у'глонлар .
Набирасин суюшини ку'расиз
Мевасидан магзи ширин билмайсиз
Аёл учун су'зни гулга у'райсиз
Ота она к,ачон холин су'райсиз
Ок,ибатни унутмангиз у'глонлар .
Зор зор йиглаб кутмасинлар йу'лингиз
Йу'к,лаб туринг бу'ш бу'лса хам к,у'лингиз
Багри бутун бир оиладек ту'лингиз
Ок,ибатли фарзанд каби бу'лингиз
Ок,ибатни барпо к,илинг у'глонлар.
ОШИК, УЛ ФИДОИЙ . 2018 .09 .08.
Бошимга тош қилинг бардош, сабрни.
Фақат тупроғимга қўшманг жабрни.
Хеч бўлмаса қабримда тинчгина ётай.
Мен ўлсам йиғламанг, кўтарманг фарёд.
Биламан кўзда ёш, дилингизда шод.
Розиман унутинг, қилманг йилда ёд.
Хеч бўлмаса қабримда тинчгина ётай.
Мен ўлсам хеч кимга айтманг азамни.
Сўраса озгина йўқ денг мазамни.
Сўндирманг энг сўнгги кўнгил сазамни.
Хеч бўлмаса қабримда тинчгина ётай.
Мен ўлсам байтларим қолсин беқаров.
Бир қалам йиғласин, байтга беяров.
Ва лек сиз руҳимдан ўйнаманг гаров.
Ҳеч бўлмаса қабримда тинчгина ётай.
Мен ўлсам бир одам қолади бахтсиз.
Балки исмим айтар бевафо, аҳдсиз.
Бева деб ранжитманг, юрманг изма-из.
Хеч бўлмаса қабримда тинчгина ётай.
Мен ўлсам тугамас дунёда ғийбат.
Аламлар қолади, азоблар қат-қат.
Сиз зўрсиз, лек болам хўрламанг фақат.
Ҳеч қурса қабримда тинчгина ётай.
Мен ўлсам Боламнинг борми мадори.
У жонсиз яшайди, мен дилда зори.
Боламни овутинг, бўлманг озори.
Ҳеч қурса қабримда тинчгина ётай....ЕщёМен ўлсам чуқурроқ ковланг қабрни.
Бошимга тош қилинг бардош, сабрни.
Фақат тупроғимга қўшманг жабрни.
Хеч бўлмаса қабримда тинчгина ётай.
Мен ўлсам йиғламанг, кўтарманг фарёд.
Биламан кўзда ёш, дилингизда шод.
Розиман унутинг, қилманг йилда ёд.
Хеч бўлмаса қабримда тинчгина ётай.
Мен ўлсам хеч кимга айтманг азамни.
Сўраса озгина йўқ денг мазамни.
Сўндирманг энг сўнгги кўнгил сазамни.
Хеч бўлмаса қабримда тинчгина ётай.
Мен ўлсам байтларим қолсин беқаров.
Бир қалам йиғласин, байтга беяров.
Ва лек сиз руҳимдан ўйнаманг гаров.
Ҳеч бўлмаса қабримда тинчгина ётай.
Мен ўлсам бир одам қолади бахтсиз.
Балки исмим айтар бевафо, аҳдсиз.
Бева деб ранжитманг, юрманг изма-из.
Хеч бўлмаса қабримда тинчгина ётай.
Мен ўлсам тугамас дунёда ғийбат.
Аламлар қолади, азоблар қат-қат.
Сиз зўрсиз, лек болам хўрламанг фақат.
Ҳеч қурса қабримда тинчгина ётай.
Мен ўлсам Боламнинг борми мадори.
У жонсиз яшайди, мен дилда зори.
Боламни овутинг, бўлманг озори.
Ҳеч қурса қабримда тинчгина ётай.
Мен ўлсам ялпизлар сойга айтади.
Сой йиғлаб йўқлигим ойга айтади.
Ой билар ҚАЛБИ ПОРА қайтади.
Бир фурсат қабримда тинчгина ётай.
Мен ўлсам чуқурроқ ковланг қабрни .
Бошимга тош қилинг бардош,сабрни.
Фақат тупроғимга қўшманг жабрни.
Ҳеч қурса қабримда тинчгина ётай...
Муаллиф
Икки қишлоқ ўртасида чуқур жарлик бор эди.
Қишлоқлар аҳолиси жарлик устига осма кўприк қуришди.
Унинг икки ёнидаги арқонлар тутқич вазифасини бажарарди.
Одамлар бу кўприк устидан юришга шунчалик уста бўлиб кетишдики, ҳаттоки болалар ҳам тутқичларни ушламасдан кўприк устидан югуриб ўтишарди.
Лекин бир куни тутқич-арқонлар йўқолиб қолди.
Эрталаб одамлар кўприк олдига келишди, аммо ҳеч ким унинг устидан ўтишга журъат қилолмади.
Арқонлар борлигида уларга суянса бўларди, аммо уларсиз кўприк устидан одам ўта олмайдигандек эди.
Хулоса: Ота-оналаримиз билан ҳам шундай бўлади.
Улар тириклигида бизга уларсиз ҳам кунимиз ўтадигандек туюлади, аммо уларни йўқотишимиз билан ҳаёт бирданига жуда қийиндек туюла бошлайди.
Ок сутинг окламай, балким коралаб.
Кексайган дилингни кийнаб,яралаб.
Хеч нарса бермасдан, борингни талаб,
Мен сени дунёга ютказдим Она.
Чакирсанг бормадим вактим йýк дедим?
Сен хали ёш дедим, кýнглим тýк дедим?
Аслида мен нодон, аклим йýк эдим.
Мен сени дунёга ютказдим Она.
Бошимга иш тушса пойларинг ýпдим.
Омадим келди сýнг ташладим,кетдим.
Жуда кеч,жуда кеч кадрингга етдим.
Мен сени дунёга ютказдим Она.
Хеч кимим бошимни силамас сендек.
Бахтимни жон тутиб, тиламас сендек.
Багритош бормикан дунёда мендек.
Мен сени дунёга ютказдим Она.
Кай санам ишкида,ёндим юз ýлиб.
Ёрим деб кýчадан келдим минг тýлиб.
Сенга не илиндим,айт ýглинг бýлиб.
Мен сени дунёга ютказдим Она.
Сенга шеър битмадим битганларим кýп.
Бир сени кутмадим, кутганларим кýп.
Бугун гам бирталай, дардларим тýп-тýп.
Мен сени дунёга ютказдим Она.
(автор ноъмалум)