УЧДИ КЕТАР УМР, ЁЛГ'ОНЧИ ТУШДЕК
ЭЙ АХЛИ ШАЙТОНЛАР, ОЗРОК, ТИНЧ К,У'ЙИНГ
САЧРАГАН ОК,ИБАТ К,ОНИМГА ТУ'ЙИНГ.
КИМКИ БЕОК,ИБАТ, ОЛЛОХ ЮЗ БУРСИН
СИЗГА К,ОЛГАН КУНИМ К,УРСИН......
АЖАБ САВДОЛИ БУ ДУНЁ,
ЮРАК ЧИДАБ УРИБ ТУРСИН.
БЕРАР У'ЗИ, ОЛАР У'ЗИ,
СИЗГА К,ОЛГАН КУНИМ К,УРСИН!" >>>>>>>>>
"ХИЁНАТ" (2 так,дир)
_________
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК! ОМОНАТ ДУНЁДА ОМОНМИСИЗ АЗИЗИМ!
Агар кийинчиликлар к,уршовида к,олган бу'лсангиз,
Кимдур Сизни хафа к,илаётган бу'лса,
Хаёт синовлари Сизни к,ийнаб юбораётган бу'лса,
Хафа бу'лманг АЗИЗИМ!!!
Хурсанд бу'линг.....
Меваларни яхшилаб сик,сангиз, ширин шарбат чик,аркан,
Агар инсон сик,илса, унинг К,АЛБ ойнаси номоён бу'ларкан,
Тунлари жойнамоз устида, ОЛЛОХга ширин НОЛА к,иларкан, чеккан АЗОБлари, ГУНОХларига КАФФОРОТ бу'ларкан.
Инсон АЗОБ чекканда
ОЛЛОХИМ" дея, х,ар гал эсга оларкан.
ОЛЛОХдан умид к,илиб ДУОлари тинмасакан.
ОЛЛОХ Мендан РОЗИ бу'лса су'раганим берар дея, НАМОЗга эгиларкан.
АЗИЗЛАРИМ!,
Буюк РОББИМИЗ шундай чиройли амалларимизни ичимиздан сик,иб чикариш учун, Бизларни синар экан.
Яна к,увонингки,
ОЛЛОХ ТАЪОЛЛО, к,айси бир бандасини ДУО к,илишини ёк,тирса, нолали овозларини эшитгиси келган бу'лса, у'ша бандасига к,ийинчиликни бериб к,у'яркан.
Саховатли, Мархамати кенг, Рахимдил Роббимизнинг, бизга берган азобларида хам, Азоби аччик, бу'лсада, ортидан келган яхшликлари, чексиз экан.
Биргина синов ортида Сиз учун минглаб ЯХШИЛИКлар ётаркан.
Дардимизни ту'ккани САЖДАдан ку'ра оромбахш жойни топмайсиз,
РОББИМИЗ бизни чиройли амалларимизни сик,иб чикармай туриб,
Чиройли АМАЛЛАРда бардавом бу'линг.
У'ТАЁТГАН КУНИМИЗ ХАЙРЛИ БУ'ЛСИН!
ХАР БИР КУНИМИЗ ИБОДАТЛАРНИНГ ЭНГ ГУ'ЗАЛИНИ, РОББИМИЗГА ЭНГ СЕВИМЛИ БУ'ЛГАНИНИ, САВОБИ ЭНГ УЛУГ'ИНИ К,ИЛИШЛИГИМИЗНИ БАРЧАМИЗГА НАСИБ ЭТСИН!
_________________
"БУНЧА БАРДОШЛИСАН АЁЛ"....
Мудом г'ийбатингни қилдилар, жимсан.
Дилсиз, ожиза деб билдилар, жимсан.
Сени йиғлатиб, сўнг кулдилар, кимсан?
Бунча бардошлисан, кучлисан Аёл.
Қучиб қувондилар, ишқин айтдилар.
Гўё қизғондилар рашкин айтдилар.
Кейин унутдилар, сўздан қайтдилар.
Бунча хокисорсан, мунглисан Аёл.
Рузғор деб яшадинг пардоздан йирок.
Юзингда табассум, кўнглингда фироқ.
Қирққа хам етмасдан ох, сочингда ок.
Бунча беминнатсан, бесассан Аёл.
Ёрга боринг бердинг, билди билмади.
Боланг хам улғайиб қарзин қилмади.
Ғам тўла бағринг, эх, кимлар тилмади.
Бунча меҳрибонсан, меҳрсан Аёл…
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9
Шу куни кечаси билан ёмғир тинмади.
Дераза панжарасига тақиллаб урилаётган томчиларнинг товушидан уйғониб кетдим.
Аслида, кузни ҳам, ёмғирни ҳам жуда яхши кўраман. Сарғайган япроқлар, осмондан дурдек тўкилаётган томчилар ўзгача кайфият бағишлайди менга. Аммо бу гал негадир юрагимга ҳадик оралади.
«Вой, тўйим куни ҳам шундай ёмғир ёғса-я...»
Танлаб қўйган оппоқ келинлик либосимнинг узун этакларига лой томчилари сачрашини, қуёш кулиб турмаса, кундуз куни шаҳар айланиб, суратларга туша олмаслигимиз — бахтли онларимизни тиниқ расмларда муҳрлай олмаслигимизни, ҳамма тўйга шоша-пиша келишию қўнишибгина ўтириши, об-ҳаво кайфиятимизга салбий таъсир қилишини ўйлаб, хаёлим минг бир кўчаларга кириб чиқди. Аксига олиб, эрталаб ҳам интиқ кутганим қуёш чиқмади.
Нонушта пайти ойим гап бошлаб қолди:
— Малика, қачон ишдан таътил оласан?
Тўйингга ҳам кам қолди. Ҳали шунча иш турибди. Куёвга сарпо қилиш керак, қуда холанинг ҳам сени бозорга олиб тушиш...Ещё"Тўйдан олдин топталган ишонч"....
Шу куни кечаси билан ёмғир тинмади.
Дераза панжарасига тақиллаб урилаётган томчиларнинг товушидан уйғониб кетдим.
Аслида, кузни ҳам, ёмғирни ҳам жуда яхши кўраман. Сарғайган япроқлар, осмондан дурдек тўкилаётган томчилар ўзгача кайфият бағишлайди менга. Аммо бу гал негадир юрагимга ҳадик оралади.
«Вой, тўйим куни ҳам шундай ёмғир ёғса-я...»
Танлаб қўйган оппоқ келинлик либосимнинг узун этакларига лой томчилари сачрашини, қуёш кулиб турмаса, кундуз куни шаҳар айланиб, суратларга туша олмаслигимиз — бахтли онларимизни тиниқ расмларда муҳрлай олмаслигимизни, ҳамма тўйга шоша-пиша келишию қўнишибгина ўтириши, об-ҳаво кайфиятимизга салбий таъсир қилишини ўйлаб, хаёлим минг бир кўчаларга кириб чиқди. Аксига олиб, эрталаб ҳам интиқ кутганим қуёш чиқмади.
Нонушта пайти ойим гап бошлаб қолди:
— Малика, қачон ишдан таътил оласан?
Тўйингга ҳам кам қолди. Ҳали шунча иш турибди. Куёвга сарпо қилиш керак, қуда холанинг ҳам сени бозорга олиб тушиш нияти бор.
Тикувчига топширган кийимларингни кийиб кўриб, тўғирланадиган жойларини айтиб кел.
— Шунинг учун ишдан қолишим шартми, ойи? Ёздан бери тўйга тайёргарлик кўраяпмиз, ҳалиям кўнглингиз тўлмадими? — дедим аразлаган кўйи.
Тўй олди ҳамма қизлардек инжиқ бўлиб қолгандим мен ҳам.
— Ия, ёздан бери ўзи ҳамма ишни сен чўзиб юрибсан. Чаққонлигинг қаерга йўқолган, билмайман? Ичинг қизимаганига ҳайронман. Айтганча, энг муҳими, келинлик уйингга парда тикишинг керак, — деб онам янги вазифани елкамга юклади.
— Шуни буюртма қила қолайлик — ялинганнамо қарадим у кишига.
— Вой, қайнонанг
«Қўлида дипломи билан ҳунари ҳам бор экан. Маҳалламизга келин бўлган Сарвинознинг пардасини кўрдим. Ростан, мақтаганларидек қўли гул экан қизингизнинг», деганди совчи бўлиб келганида. Энди ўзинг тикмасанг, уят бўлади, — дея таъкидлади.
Талабалигимда пойтахтда ўргангандим бу ҳунарни. Бироз қийин иш-у, аммо даромади яхши.
Шунинг орқасидан сепимнинг кам-кўстини тўғирладим.
Хуллас, ойим бугунинг ўзида иш орасида бозорга тушиб, мато танлашимни тайинлади.
Ўзим ҳам шу режа билан уйдан чиқдим.
Бугун душанба, анча қўлим бўшроқ бўлади. Тушликни хонамда қилиб, ўша вақти бозорга ўтиб келаман. Бироқ бу ёмғир тинай демасди...
Яна аёвсиз ёғарди.
Хонамда овқатланиб ўтирсам, қўнғироқ бўлди. Кимдир мени сўраб келибди. Вақтимни қизғанганимдан хонамга чиқариб юборишларини айтдим.
Эшикни очган қиз кўзимга иссиқ кўринди. Биздан тўрт-беш ёшлар кичик, мен билан бир мактабда ўқиган экан.
Саломлашди, кирди, ўтирди. Менда нима иши бор экан-а, шошиб турганимда бу ҳам келди-я, деган ўй ўтди хаёлимдан.
У эса дабдурустдан гап бошлади:
— Сирожга турмушга чиқаяпсизми?
Саволидан ҳайрон қолдим. Биринчидан, Сирож ундан катта, кейин бу қизнинг нима ...ЕщёҲақиқатда, бир йил ичида яқин ўртадаги турмушга чиққан қизларнинг пардасини ўзим тикканман.
Талабалигимда пойтахтда ўргангандим бу ҳунарни. Бироз қийин иш-у, аммо даромади яхши.
Шунинг орқасидан сепимнинг кам-кўстини тўғирладим.
Хуллас, ойим бугунинг ўзида иш орасида бозорга тушиб, мато танлашимни тайинлади.
Ўзим ҳам шу режа билан уйдан чиқдим.
Бугун душанба, анча қўлим бўшроқ бўлади. Тушликни хонамда қилиб, ўша вақти бозорга ўтиб келаман. Бироқ бу ёмғир тинай демасди...
Яна аёвсиз ёғарди.
Хонамда овқатланиб ўтирсам, қўнғироқ бўлди. Кимдир мени сўраб келибди. Вақтимни қизғанганимдан хонамга чиқариб юборишларини айтдим.
Эшикни очган қиз кўзимга иссиқ кўринди. Биздан тўрт-беш ёшлар кичик, мен билан бир мактабда ўқиган экан.
Саломлашди, кирди, ўтирди. Менда нима иши бор экан-а, шошиб турганимда бу ҳам келди-я, деган ўй ўтди хаёлимдан.
У эса дабдурустдан гап бошлади:
— Сирожга турмушга чиқаяпсизми?
Саволидан ҳайрон қолдим. Биринчидан, Сирож ундан катта, кейин бу қизнинг нима иши бор экан?
— Ҳа...
— Тўйингизни тўхтатинг. У менга уйланиши шарт ва мажбур. Сизга айтолмаяпти...
У дона-дона қилиб шундай деди. Осмондан ерни тешиб юборгудек бўлиб ёғаётган ёмғир доналаридек сўзлари юрагимни ўйди. Мен эса тутила-тутила зўрға жавоб қайтардим:
— Нима учун? Тушунмадим...
— Демак, ҳалиям сизга айтмапти-да бор гапни. У ёзда...
Тўғриси, унинг кейинги гаплари қулоғимга кирмади.
Ёз, ҳа, ўша биз унаштирилган август ойида, тоққа дам олгани чиққанида (аниқ дам олишга кетганди ўша санада, эсимда) Сирож унинг номусини топтапти.
Томоғимга нимадир тиқилди, овқат емас, қанақадир аламми, билмадим, нима?
Кўзимга ёш қуйилаётган бўлса-да, ўзимни зўрға қўлга олиб, унга қароримни айтдим:
— Тўйни тўхтаман, хавотирланманг. Фақат мени тинч қўйинглар.
У индамай хонадан қандай шахд билан кириб келган бўлса, шундай чиқиб кетди.
Мен эса турли ўйлар қуршовида қолдим.
Сирож билан орамизда бир ёш фарқ бор. У ҳам, мен ҳам пойтахтда ўқиган бўлсак-да, талабалигимизда унчалик қадрдонмасдик.
Барча талабалар таътилдан қайтаётган пайт поездда учрашиб қолсак, бир мактабда ўқиганимиз сабабидан салом-алик қилардик.
Иккимиз ҳам магистратура бир йилда тугатиб, туманимизга қайтиб, ишга жойлашдик.
Кейин иш юзасидан яна учрашиб, бир-икки бор гаплашиб қолдик. Бора-бора ўртамизда қандайдир ришталар пайдо бўлди.
Сирож ҳақиқатда яхши йигит эди.
Одоби, гап-сўзи жойида, яхши иши, ҳаётда интилиши бор.
Ёзда у менга совчи қўйди. Ота-оналаримиз иккимиз ҳам тенгимизни топганимиз учун дарров розилик беришди.
Аммо яқинда бувим оламдан ўтгани сабаб тўйни кузга қолдиришди. Сентябрда Сирож бир ойга малака ошириш учун пойтахтга жўнади.
Хуллас, октябрнинг охирида тўй қиладиган бўлдик.
Айни кунларда тўй мавсуми бўлгани учун олдиндан ресторанни банд ҳам қилиб қўйдик.
Энди оналаримизнинг истак-хоҳишларини амалга оширувчи бир-иккита ишлар қолганди, холос...
Менинг тақдиримга ачинибми, дунёнинг ишларидан тўйибми, осмон ҳам онамга қўшилиб кўз ёш тўкди.
Фақат мен ўзимни ҳеч нарса бўлмагандек тутишга ҳаракат қилардим. Кимлардир бир енгил қизнинг гапига учмаслигим, бахтим учун курашишим кераклигини, Сирождек йигит (!) бошқа ҳаётимда учрамаслиги мумкинлигини (учрамасин ҳам!) уқтирар, унинг опаси эса ҳаммасини аниқлаштирмоқчи, тўғирламоқчилигини (энди вақтни ким ҳам ортга қайтара оларди?) айтиб, олдимга келиб-кетди.
Мен эса ўзимни бепарводек тутардим.
Ахир қўлимдан нима ҳам келади.
Уввос солиб йиғласам, уят бўлмайдими?
Мен хато қилмаган бўлсам?!
Тўғри, бир йиллик туйғуларим, фотиҳам бўлгани, тўй орзусидаги умидларим завол топди.
Аммо бунга ким айбдор? Дейлик, Сирожнинг кечирим сўраши, кимларнингдир маслаҳати туфайли ҳам у билан тақдиримни боғладим.
Аммо ишхонамга бориб, менга шартини қўйган қиз (!) эртага уйимга бостириб кириб, ҳаётимни барбод қилмайдими?
Бўлмаган ишнинг бошидан бўлмагани яхши деб тўғри айт...ЕщёУч кунгача ёмғир тинмади.

Бўлмаган ишнинг бошидан бўлмагани яхши деб тўғри айтишган.
Тўйимиз белгиланган куни Сирож ўша қизга уйланди.
Эрталаб менга «SMS» жўнатибди:
«Мени кечир», деб.
Нима ҳам дердим?
Энди менинг кечиришим билан ҳеч нимани ўзгартириб бўлмайди. Орзуларимни барбод этган, ишончимни бир марта ўйламай босган қадами билан поймол қилган одамни кечиришни эмас, умуман хаёлларимдан, юрагимдан юлиб чиқариб ташлашни истайман.
Яна туриб-туриб, вақтида кўзим очилгани учун шукр қиламан.
Агар тақдирим у билан боғлангач, ҳаммаси аён бўлса (барибир ойни этак билан ёпиб бўлмайди), бошимни қайси деворга урардим.
Яна энг алам қиладигани, Сирож ёпиғлиқ қозонни ёпиғлигича қолдирмоқчи бўлган...
Бунга қандай журъат қилган, ҳайронман?..
Агар ўша қизни (мен уни ҳам оқламайман) ярим йўлда ташлаб кетганида, икки марта номардлик қилган бўларди. Чунки хатосини тўғирлашнинг бошқа имкони йўқ.
Англаганим, инсон ўзи учун тўғри қарор қабул қила олиши керак экан. Гап-сўзлар, аламлардан ҳоли равишда...
Шоира ВАФОЕВА ёзиб олди.
Кўз ёшинг арзимас йиғлама синглим,
Бир бевафо йигитни алдовларига.
У жавоб беради гунохига жим,
ОЛЛОХимнинг хар бир суровларига.
Факат сен ўзингни қийнама синглим,
Сен хали хаммадан бахтли бўласан.
Ок отли шахзода килади таъзим,
Мени айтди дерсан,мана кўрасан.
Юракдан астойдил ният қил синглим,
Чин дилдан сурасанг Оллох беради,
Фарзандлар кўрасан туйлар киласан,
Ортингдан бевафо йиглаб юради.
— Сиз ноҳақлик қиляпсиз… Бу катта англашилмовчилик.
Нега гапларимга ишонмайсиз? Ахир узр сўрадим-ку?! Онангиз кечирди-ку. Нега сиз бешафқатсиз? Сизни деб кўчада қолдим…
Ота-онам «Бизни шарманда қилдинг» деб уйга қўйишмади. Ҳозир опамникидаман. Поччам ҳам ҳар куни опам билан уриш қиляпти. Опам эса мени қандай кеткизишни билмаяпти. Хуллас, у ердан ҳам чиқиб кетишим керак.
Бола билан қаерга ҳам сиғаман? Қўлимда ҳунарим бўлмаса, дипломим бўлмаса, қандай катта қиламан уни?
Қанақа отасиз ўзи? Бир ой ўтмай синфдошингизга уйланиб олибсиз.
Аммо биламан, унда кўнглингиз йўқ. У билан ўзингизни бахтли ҳис қилолмайсиз.
Кечирсангиз нима бўлибди, ахир қизимиз бор-ку?! Кечирмаган тақдирингизда ҳам бизни уй-жойсиз қолдиришга ҳақингиз йўқ! Унинг ўгай отанинг қўлида азобланишини хоҳлаяпсизми?
— Сени кўришга кўзим йўқ. Ҳатто ўтган кунларни ўйласам ҳам, кўзим қонга тўлади. Кўзимга кўринма, йўқса, сени нимадир қилиб қўйишим аниқ. Мени тинч қўй!..
Кўчада қолишинггаям, хору-зо...Ещё"ХИЁНАТ".....

Кўчада қолишинггаям, хору-зор бўлишинггаям ўзинг айбдорсан! Ўзинг пиширган ош.
Сенга, аслида, булар ҳам кам. Сен ўзингникидан ташқари, менинг ва қизимизнинг ҳам бахтини увол қилдинг.
Юзимизга оёқ қўйдинг, иснод тамғасини босдинг. Мендан кўнглинг тўлмаётган бўлса, ёқмаётган бўлсам, нега тинчгина ажрашмадинг, ҳаром йўлга кирдинг?
Энг ачинарлиси, биз севишиб турмуш қургандик-ку?! Унаштирилганимизда худди осмонда парвоз қилаётгандай ҳис қилардим ўзимни.
Тўйдан кейин-ку бу дунёда мендан бахтлироқ инсон йўқ эди. Сени жуда қаттиқ севардим. Оилам учун, сен учун жонимни ҳам беришга тайёр эдим.
Бунинг устига сен жуда ширинсўз эдинг.
Ҳар томонлама сендан кўнглим тўларди. Сени учратгани учун, менга шундай аёл насиб қилгани учун Яратганга шукроналар қилардим. Уй ишларини чаққонлик билан елиб-югуриб, онамнинг кўнглидагидай бажарардинг.
Ота-онамнинг ҳам тезда кўнглини топдинг.
Сени лаҳза сайин соғиниб қолардим ва ишим тугашини сабрсизлик билан кутардим.
Оёғимни қўлимга олиб уйга югурардим. Ҳар доим кулиб қарши олардинг. Тасаввур қиляпсанми, мен қанчалар бахтиёр эдим?..
Ота-онам ҳам кимга бўлса мақтаниб, «келиндан ёлчидик», дейишарди. «Илоҳим, фарзандларимизнинг бахтига кўз тегмасин», деб дуо қилишарди.
Бу орада сен ҳомиладор бўлдинг.
Сени еру кўкка ишонмасдим. Бу хушхабардан ҳамма хурсанд. Фақат мен эмас, яқинларим ҳам сени авайларди.
Онам оғир иш қилдирмас, «Сиз ўзингизни авайланг, иш қочмас», дерди.
Вақти-соати келиб қизли бўлдик.
Исмини онам Нигора, деб қўйди. Эл-юртга дастурхон ёзиб, ош бердик, бешик тўй қилдик. Ўғил кўрмадим, деб ўкинмадим ҳам. Негаки қиз фарзанд ҳам бошқача бўларкан. Ота-онам укамни уйлантиришмоқчи бўлди. Бизга эса алоҳида уй олиб бериб, рўзғоримизни алоҳида қилиб қўйишди. Ота-онам оиламизга аралашмасди ҳам. Чунки бизнинг турмушимиздан кўнгли хотиржам эди.
Ўн беш кун ишда, ўн беш уйда бўлар эканман. Шунинг учун ҳам сизларнинг тинчингизни бузгим келмади.
Ўз уйингда яшаганингга нима етсин. Бунинг устига ойнинг ярмини уйда ўтказсам?.. Бу қароримни уйдагиларга айтдим. Ҳаммалари маслаҳатлашиб, уйда қизимиз билан ёлғиз қолиб кетмаслигинг учун бувимни кўчириб келишди.
Янги ишхонамга бориб, ишлай бошладим.
Ҳар ой ўн беш ўтгач, келиб-кетиб турдим.
Ўша йили ишимдан яхши даромад кўрдим.
Шу алфозда кунлар ўтаверди. Ҳар келганимда Нигоранинг улғаяётганини ҳис қилардим.
У катта бўлгани сайин сизларнинг олдингизда масъулиятим ортиб боратгандай сезардим. Кўпроқ ишлашга, пул топишга ҳаракат қилардим. Бу сафар ҳам одатдагидай уйга қайтдим. Сен очиқ юз билан кулиб:
— Хуш келдингиз, дадаси! Қизимиз билан сизни соғиндик, — деб кутиб олдинг.
— Хуш вақт бўлинг, онаси. Мен ҳам сизларни соғинганимдан келдимда, — деб юзингдан ўпиб қўйдим.
Эртаси куни ба...ЕщёШундай кунларнинг бирида ишхонамдан қўшни вилоятдаги филиалга вақтинча ишлашга юборадиган бўлишди.
Ўн беш кун ишда, ўн беш уйда бўлар эканман. Шунинг учун ҳам сизларнинг тинчингизни бузгим келмади.
Ўз уйингда яшаганингга нима етсин. Бунинг устига ойнинг ярмини уйда ўтказсам?.. Бу қароримни уйдагиларга айтдим. Ҳаммалари маслаҳатлашиб, уйда қизимиз билан ёлғиз қолиб кетмаслигинг учун бувимни кўчириб келишди.
Янги ишхонамга бориб, ишлай бошладим.
Ҳар ой ўн беш ўтгач, келиб-кетиб турдим.
Ўша йили ишимдан яхши даромад кўрдим.
Шу алфозда кунлар ўтаверди. Ҳар келганимда Нигоранинг улғаяётганини ҳис қилардим.
У катта бўлгани сайин сизларнинг олдингизда масъулиятим ортиб боратгандай сезардим. Кўпроқ ишлашга, пул топишга ҳаракат қилардим. Бу сафар ҳам одатдагидай уйга қайтдим. Сен очиқ юз билан кулиб:
— Хуш келдингиз, дадаси! Қизимиз билан сизни соғиндик, — деб кутиб олдинг.
— Хуш вақт бўлинг, онаси. Мен ҳам сизларни соғинганимдан келдимда, — деб юзингдан ўпиб қўйдим.
Эртаси куни баъзи ишларимни тугаллаш учун кўчага чиқдим.
Кўчада холаваччам Салимни учратиб қолдим. Ҳол-аҳвол сўрашгач, у иккиланиб:
— Бир гап айтаман. Аввал ўзингни қўлга олишга сўз бер, — деди.
— Тинчликми, оғайни?
— Буни айтишга тилим ҳам бормаяпти. Айтмасам, кўриб-билиб, сени иснодга ҳам қўйгим келмайди.
— Гапни бошладингми, охиригача айтда энди!..
— Қандай айтсам экан… Хотининг сенга хиёнат киляпти, — деди Салим гапининг охирини ичига ютиб.
Умуман ишонмадим.
Дунё кўзимга қоронғи кўринди.
Салимнинг ёқасидан бўғиб: «Сени ўлдираман! Сен хотинимга туҳмат қиляпсан!» — деб жаҳл отига миндим. У қўлимни силтаб ташлаб, ўшқирди:
— Мен сени ўйлаб, шундай дедим. Ишониш-ишонмаслик сенинг ишинг. Хотин сеники. Сен эса эркак кишисан. Хотинингнинг хурмача қилиқларини бутун маҳалла билади.
Бор, ишонмасанг, ўша севикли хотинчангдан сўра. Балки, ҳаммаси ёлғон дер, бўҳтон дер.
Аммо ҳеч ким сенга жасорат қилиб айтолмайди бу гапни. Ҳали менга раҳмат айтасан, кўзингни очганим учун!
Барибир, ишонмадим.
Кўз ўнгимдан бирга ўтказган шодумон лаҳзаларимиз ўта бошлади. Текшириб кўриб, поклигингни исботламоқчи бўлдим.
— Мени шошилинч ишга чақиришяпти, бугуноқ кетишим керак.
Бу сафар бир ойлардан кейин келаман, — дея қуюққина хайрлашиб «сафарга кетдим».
Сен яна мамнун кузатдинг. Қандай қилиб сезмаслигим мумкин?
Буни ақлимга сиғдиролмасдим.
Аслида, бу ҳийла эди.
Сенга "ишга кетдим", деб, обдан кузатмоқчи эдим.
Қоронғи тушгач, уйимиз олдига келиб яшириниб кутдим.
Не кўз билан кўрайки, ўша Салим айтган, мен танишга улгурган синфдошинг домимизга кириб кетди.
«Бизнинг уйга эмасдир, балки мен адашаётгандирман», деб қалт-қалт титрардим.
Сал вақт ўтиб уйга кирдим ва сени ўша собиқ муҳаббатингнинг оғушида кўрдим......
......... Буни душманимга ҳам раво кўрмайман.
Сенга ўхшаган аёл ҳеч кимга учрамасин!
Кўзим қонга тўлиб, ўзимни бошқаролмай қолдим. Жазманингни ўлгудай қилиб дўппосладим.
У бир амаллаб қочиб чиқди. Ишонган одамингнинг ҳолини кўрдингми? Сен учун нималарга қодирлигини билиб олдингми?
Шунча йил яшаб, сенга овозимни кўта...ЕщёКечга яқин ҳеч нарса бўлмагандай, уйга келдимда:
— Мени шошилинч ишга чақиришяпти, бугуноқ кетишим керак.
Бу сафар бир ойлардан кейин келаман, — дея қуюққина хайрлашиб «сафарга кетдим».
Сен яна мамнун кузатдинг. Қандай қилиб сезмаслигим мумкин?
Буни ақлимга сиғдиролмасдим.
Аслида, бу ҳийла эди.
Сенга "ишга кетдим", деб, обдан кузатмоқчи эдим.
Қоронғи тушгач, уйимиз олдига келиб яшириниб кутдим.
Не кўз билан кўрайки, ўша Салим айтган, мен танишга улгурган синфдошинг домимизга кириб кетди.
«Бизнинг уйга эмасдир, балки мен адашаётгандирман», деб қалт-қалт титрардим.
Сал вақт ўтиб уйга кирдим ва сени ўша собиқ муҳаббатингнинг оғушида кўрдим......
......... Буни душманимга ҳам раво кўрмайман.
Сенга ўхшаган аёл ҳеч кимга учрамасин!
Кўзим қонга тўлиб, ўзимни бошқаролмай қолдим. Жазманингни ўлгудай қилиб дўппосладим.
У бир амаллаб қочиб чиқди. Ишонган одамингнинг ҳолини кўрдингми? Сен учун нималарга қодирлигини билиб олдингми?
Шунча йил яшаб, сенга овозимни кўтариб гапирмагандим.
Сени жонимдан ҳам ортиқ кўрганман.
Ўша куни
«Мени кечиринг!», — дея оёғимга йиқилиб, ёлворганингга қарамай ўзимни ушлаб туролмадим.
Бувим:
«Жон болам, бировнинг боласини ўлдириб қўясан», — деб қўлларимга ёпишди.
Сўнг ота-онамни чақирдим.
— Мен ажрашаман. Бу аёл билан яшамайман. Менга хиёнат қилди, — дедим.
Уялмасдан уларнинг ҳам оёғига йиқилдинг. «Ойижон, дадажон, мени кечиринг. Айбдорман. Пушаймонман, хато қилдим, кечиринглар», — дея тилёғламачилик қилдинг.
Фақат менинг эмас, бутун оиламизнинг шаънига доғ туширдинг.
Менику одам ўрнида кўрмас экансан, ўзинг дунёга келтирган боламизни ўйламадингми ҳеч бўлмаса? Энди унинг эртаси нима бўлади? Ҳамма уни қўли билан кўрсатади. У эса сенинг гуноҳингни кўтариб яшайдими?
Ҳа, иккинчи оилам билан яшолмаяпман.
Лекин сен билан ҳам яшамайман, тушуняпсанми?
Асл юзингни энди кўряпман, афсус.....
Сен билан ўтказган умримга, вақтимга, туйғуларимга, бегуноҳ фарзандимга ачинаман. Сенга ишонганим, ғафлатда қолганим учун ҳеч қачон ўзимни кечирмайман. Уйдан ҳам, кечиришимдан ҳам умидингни уз! Қанчалик тез узоқлашсанг, шунча ўзингга яхши бўлади…
Муаллиф Моҳигул Диёрхўжаева.
Бу дунё шундай ажойиб экан.
Гоҳ билмай ташлаймиз ноўрин қадам,
Дунёда кўп экан, инсофсиз одам.
Демай мен, улардан ўчимни олдим,
Қарғамай уларни, Ҳудога солдим.
Кўнгилга қурсалар ғурбатдан боғлар,
Жилмайиб қўйишар сен чексанг оҳлар.
Кўрса сени зумдан ўзгариб қолар,
Билoлмадим улар неларни ҳоҳлар.
Аёвсиз йўллардан шунчалар толдим,
Қарғамай уларни, Ҳудога солдим.
Дўстингни қилиб ёв, қўяр қайраб гоҳ,
Заррача уларда инсоф йўқ э воҳ.
Юракни энг тубда қийнайди бир чўғ,
Кўриб сени хатто уйламас ногоҳ.
Қалби манқуртлардан орқада қолдим,
Қарғамай уларни, Ҳудога солдим.
Не бўлса ҳам лекин бор эрур Ҳудо,
Дардларни аритар, у қилар жудо.
Майли отинг бари тана тошларни,
Хеч тўкманг аммо юрак ёшларни.
Билмадим не учун ғийбатда ёндим,
Қарғамай уларни, Ҳудога солдим.
Бу дунё шундай бир текис эмас,
Бугун сени деса, эртага демас.
Ўйлаб бос эй дўстим, ҳар бир қадамни,
Ҳаёт сени ғамингни ҳамиша емас.
Қадрим билмаслардан шунчалар тондим,
Қарғама...ЕщёГулни гул эгар, тиканни тикан,
Бу дунё шундай ажойиб экан.
Гоҳ билмай ташлаймиз ноўрин қадам,
Дунёда кўп экан, инсофсиз одам.
Демай мен, улардан ўчимни олдим,
Қарғамай уларни, Ҳудога солдим.
Кўнгилга қурсалар ғурбатдан боғлар,
Жилмайиб қўйишар сен чексанг оҳлар.
Кўрса сени зумдан ўзгариб қолар,
Билoлмадим улар неларни ҳоҳлар.
Аёвсиз йўллардан шунчалар толдим,
Қарғамай уларни, Ҳудога солдим.
Дўстингни қилиб ёв, қўяр қайраб гоҳ,
Заррача уларда инсоф йўқ э воҳ.
Юракни энг тубда қийнайди бир чўғ,
Кўриб сени хатто уйламас ногоҳ.
Қалби манқуртлардан орқада қолдим,
Қарғамай уларни, Ҳудога солдим.
Не бўлса ҳам лекин бор эрур Ҳудо,
Дардларни аритар, у қилар жудо.
Майли отинг бари тана тошларни,
Хеч тўкманг аммо юрак ёшларни.
Билмадим не учун ғийбатда ёндим,
Қарғамай уларни, Ҳудога солдим.
Бу дунё шундай бир текис эмас,
Бугун сени деса, эртага демас.
Ўйлаб бос эй дўстим, ҳар бир қадамни,
Ҳаёт сени ғамингни ҳамиша емас.
Қадрим билмаслардан шунчалар тондим,
Қарғамай уларни, Ҳудога солдим.
Сизга ҳам бор аҳир Ҳудонинг куни,
Қилмишлар бошни ер унутманг шуни.
Гуноҳлар жавобсиз қолмагай билинг,
Эй дўстим, ҳамиша яхшилик қилинг.
Аммо ёлғон ўтда мен ёмон ёндим,
Қарғамай уларни, Ҳудога солдим.
Муаллифга рахмат
Узун дея тилим кесдилар,
Айтилмаган охларим к,олди.
Тилсиз дея су'рамас хечким,
Жим йг'лашдан ку'зларим толди.
Фалаж дея к,у'лим кесдилар,
Битилмаган байтларим к,олди.
У'ксик ку'нглим, яримта жоним,
Маъломатга бурканиб к,олди.
Яшаябман бугун жонсарак,
Вужудимда энди не к,олди.
Пойлашарлар ханжарла пойим,
Бисотимда г'урурим к,олди.
К,исмат атаб инсон зарбасин,
Так,дир дея ку'на бошлаймиз.
Йг'лама к,у'й у'ксима ку'нглим,
Кел иккимиз ёлг'из яшаймиз.