ХАЙРЛИ ТОНГ! БУГУНГИ КУНИМИЗНИ ХАДЯ ЭТГАН ОЛЛОХИМГА ХАМДУ САНО! БЕРГАН УМРИГА, РИЗК,ИГА, НЕЪМАТЛАРИГА ШУКУР!
ОМОНАТ ДУНЁДА ОМОНМИСИЗ АЗИЗИМ! " >>>>>>>>
______ " Х И Д О Я Т " _______
"ЖОНИМ ФИДО СИЗГА Ё РАСУЛОЛЛОХ".....
Жаннат сари интилган тақводорлар дуоларидан"
"رَبَّنَا إِنَّنَا آمَنَّا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ"
[ال عمران 16]
Дуонинг ўқилиши:
"Роббанаа иннанаа ааманнаа, фағфирланаа зунуубанаа, вақинаа азаабан наар".
Дуонинг изоҳли таржимаси:
Парвардигоро, биз сенга иймон келтирдик, пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашдик. Бизнинг қилган гуноҳларимизни Ўзинг кечир ва бизни дўзах азобидан Ўзинг сақла!
Изоҳ: оятдан тақводор инсонлар мазкур дуони такрорлаб, доим Аллоҳга илтижо қилиб юришлари айтилган.
АЛЛОҲНИ ЭСЛАШ________
Инсон сиқилган пайтида қалбида нимани ўйлаб юрган бўлса, ўша ташқарига чиқади.
Инсоннинг асосий бошқариб турадиган нарса – унинг қалби.
Шунинг учун ҳам инсоннинг қалбига тўғри тушунча, тўғри илм-маърифат кирадиган бўлса, ундан кейинги амалларнинг ҳаммаси тўғри бўлиб чиқаверади.
_______ Юнус алайҳиссалом балиқнинг қорнига тушиб қолганларида биринчи навбатда нима қилганларига бир назар солинг.
У зот балиқнинг қорнига тушганида биринчи навбатда Аллоҳ таолони эслаб:
“Сендан бошқа маъбуд йўқ! Мен зулм қилувчилардан бўлдим”, яъни “ҳаммасига ўзим сабабчиман, мен ўзимга ўзим зулм қилдим”, дедилар ва Аллоҳ таоло у зотга нажот берди.
Биз ҳам мусибатга тушганимизда худди Юнус алайҳиссаломдек биринчи навбатда Аллоҳни эслашимиз керак. Ана шунда Аллоҳ таоло бизга ҳам нажот беради.
© Шайх Содиқ Самарқандий ҳафизаҳуллоҳ
ВАҲБ ИБН МУНАББИҲНИНГ НАСИҲАТИ_________
Абу Аббос Аздий Аздлик бир шайхдан ривоят қилади:
Бир киши Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳималлоҳнинг ҳузурларига келиб:
“Менга бир нарсанинг таълимини берингки, Аллоҳ у билан мени манфаатлантирсин”, деди.
Шунда Ваҳб ибн Мунаббиҳ:
“Ўлимни кўп ёдга ол ва орзу-ҳавасни камайтир, учинчиси ҳам бор, агар унга эриша олсанг, энг олис мақсадингга ҳам эришасан ва ибодатда ҳам муваффақият қозонасан”, деди.
Ҳалиги киши:
“У нима?”, деб сўради.
Ваҳб ибн Мунаббиҳ:
“У таваккул”, деб жавоб берди.
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БОРАКАТУХУ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деб марҳамат қилади:
“Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг (саодатга етишингизга) ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди” (Тавба, 128).
Бу ояти каримада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асосий сифатларидан бир нечаси зикр қилинмоқда. Жумладан:
“Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган”, яъни, бошқа ёқдан келмаган, осмондан тушмаган, балки ўзингиздан бўлган бир киши Пайғамбар бўлиб келди.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзлари бир ҳадиси шарифда шундай деб марҳамат қиладилар: “Менинг зоту насабимга жоҳилият одатлари аралашмаган. Ота-боболаримнинг ҳаммаси айнан исломдаги никоҳ қоидаларига мувофиқ равишда мени дунёга келишимга сабабчи бўлганлар”. Бағавийнинг “Маолимут-танзил” тафсири.
“Сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган”, яъни, у Пайғамбар сизнинг машаққат чекишингизни, қийинчиликда қолишингизни му...Ещё"Нақадар меҳрибонсиз, эй Расулуллоҳ"!
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деб марҳамат қилади:
“Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг (саодатга етишингизга) ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди” (Тавба, 128).
Бу ояти каримада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асосий сифатларидан бир нечаси зикр қилинмоқда. Жумладан:
“Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган”, яъни, бошқа ёқдан келмаган, осмондан тушмаган, балки ўзингиздан бўлган бир киши Пайғамбар бўлиб келди.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзлари бир ҳадиси шарифда шундай деб марҳамат қиладилар: “Менинг зоту насабимга жоҳилият одатлари аралашмаган. Ота-боболаримнинг ҳаммаси айнан исломдаги никоҳ қоидаларига мувофиқ равишда мени дунёга келишимга сабабчи бўлганлар”. Бағавийнинг “Маолимут-танзил” тафсири.
“Сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган”, яъни, у Пайғамбар сизнинг машаққат чекишингизни, қийинчиликда қолишингизни мутлақо истамайди. Доимо сизга енгиллик, осонлик бўлишини хоҳлайди.
“Сизнинг (саодатга етишингизга) ташна”, яъни, бу Пайғамбар сизнинг икки дунё саодатига эришишингизга ташна. Шунинг учун ҳаракат қилади.
“Мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди”.
Дунё тарихида У зот соллаллоҳу алайҳи васалламдек кишиларга марҳаматли, меҳрибон инсон бўлган эмас.
У зотнинг умматларининг саодат топишига ташна бўлишларининг асосий сабаби мўминларга меҳрибон ва шафқатли бўлганликлари учундир.
Умматларига қиёмат куни енгиллик бўлишини хоҳлашлари.
Пайғамбар алайҳиссалом: “Қиёмат куни бўлганда ҳамма одамлар жунбушга келиб, аралаш-қуралаш бўлиб кетади” деб, кейин ўша одамларнинг бирма-бир ҳамма Пайғамбарларнинг олдига ёрдам сўраб боришларини, уларнинг ҳеч бирлари ёрдам бера олмасликларини зикр қилдилар ва: “Охири менинг олдимга келишади. Мен эса шафоатга ҳақли эканимни айтаман.
Роббимдан шафоатга изн сўрайман. Менга изн берилади. Кейин менга ҳамдларни илҳом қилинади. Ўша ҳамдлар билан Роббимга ҳамд айтаман ва У зотга сажда қилиб йиқиламан. Шунда менга: “Эй Муҳаммад, бошингни кўтар, истаганингни гапир, сени эшитилади, хоҳлаганингни сўра, сенга берилади, шафоатни сўра, шафоатга изн берилади” дейилади. Мен эса: “Умматим, умматим” дейман”, дедилар. Бухорий ва Муслим ривояти.
Ўша куни бошқа Пайғамбарлар: “Эй Аллоҳим, шафоатни унга бер, шафоатни унга бер” деб дуо қилишар экан.
Бир яҳудий бола Набий алайҳиссаломга хизмат қилиб юрарди. Бир куни ўша бола касал бўлиб қолди. Уни кўргани Пайғамбаримизнинг ўзлари бордилар. Бош тарафига ўтириб, унга: “Исломни қабул қил” дедилар. Шунда ҳалиги бола ёнида турган отасига қаради. Отаси эса унга: “Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қил” деди. Пайғамбар алайҳиссалом боланинг олдидан чиқаётганларида: “Уни дўзахдан қутқарган Аллоҳга ҳамд бўлсин”дедилар. Бухорий ривояти.
Пайғамбар алайҳисалом у болани ўзларининг хизматкорлари бўлгани учунгина зиёрат қилмадилар, балки, бутун инсониятнинг ҳидоят топишини истаганлари учун ҳам зиёрат қилдилар.
Умматларига ибодат пайтида машаққат бўлишини истамасликлари.
Илк бора намоз 50 вақт фарз қилинганда, у зот алайҳиссалом Мусо алайҳиссалом билан маслаҳат қилдилар. Шунда Мусо алайҳиссалом у кишига: “Роббингизга қайтиб бориб, енгиллатишини сўранг. Умматингиз бунга тоқат қила олмайди. Чунки, Бани Исроил ҳам бунга тоқат қила олмага...ЕщёҲамма одамларнинг ҳидоятга эришишини хоҳлашлари.
Бир яҳудий бола Набий алайҳиссаломга хизмат қилиб юрарди. Бир куни ўша бола касал бўлиб қолди. Уни кўргани Пайғамбаримизнинг ўзлари бордилар. Бош тарафига ўтириб, унга: “Исломни қабул қил” дедилар. Шунда ҳалиги бола ёнида турган отасига қаради. Отаси эса унга: “Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қил” деди. Пайғамбар алайҳиссалом боланинг олдидан чиқаётганларида: “Уни дўзахдан қутқарган Аллоҳга ҳамд бўлсин”дедилар. Бухорий ривояти.
Пайғамбар алайҳисалом у болани ўзларининг хизматкорлари бўлгани учунгина зиёрат қилмадилар, балки, бутун инсониятнинг ҳидоят топишини истаганлари учун ҳам зиёрат қилдилар.
Умматларига ибодат пайтида машаққат бўлишини истамасликлари.
Илк бора намоз 50 вақт фарз қилинганда, у зот алайҳиссалом Мусо алайҳиссалом билан маслаҳат қилдилар. Шунда Мусо алайҳиссалом у кишига: “Роббингизга қайтиб бориб, енгиллатишини сўранг. Умматингиз бунга тоқат қила олмайди. Чунки, Бани Исроил ҳам бунга тоқат қила олмаган” дедилар.
Шундан сўнг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббиларининг олдига қатнай-қантай, намознинг 5 вақтга қисқаришига эришдилар.
Бир куни Пайғамбар алайҳиссалом таҳажжуд намозига атайин кеч чиқдилар. Ҳатто туннинг ҳаммаси ўтиб кетиб, масжиддагилар ухлаб қолишди. Кейин масжидга чиқиб, намоз ўқидилар ва: “Агар умматимга машаққат бўлиб қолишидан қўрқмаганимда, таҳажжудни ўз вақтида ўқир эдим”дедилар. Муслим ривояти.
Пайғамбар алайҳиссалом Рамазон ойи бошланиши билан кечаси нафл намоз ўқий бошладилар. Одамлар ҳам у зотга эргашиб намоз ўқишди. Учинчи ёки тўртинчи кечада намоз ўқимадилар. Эртаси куни бомдодни ўқиб бўлгач, одамларга юзландилар ва: “Мен ушбу нафл ибодат сизларга фарз бўлиб қолиб, кейин сизлар уни адо этишга ожизлик қилиб қолишингиздан қўрқдим” дедилар. Муттафақун алайҳ.
Пайғамбар алайҳиссалом бир куни “Эй инсонлар, Аллоҳ сизларга ҳажни фарз қилди. Шундай экан, ҳаж қилинглар!” дедилар. Шунда бир киши: “Ҳар йилими, эй Расулуллоҳ?” деб сўради. Пайғамбар алайҳиссалом сукут қилдилар. Ҳалиги одам саволини уч марта такрорлади. Охири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Агар “Ҳа” десам, фарз бўлиб қоларди. Сизларнинг эса, унга кучингиз етмасди. Мен сизларни тинч қўйган нарсада сизлар ҳам мени тинч қўйинглар. Чунки, сизлардан аввалгилар ўзларининг кўп савол беришлари ва пайғамбарларига хилоф қилишлари сабабли ҳалокатга учрашган. Агар сизларга бирор нарсани буюрсам, кучингиз етганича уни қилинглар. Сизларни бирор нарсадан қайтарсам, сизлар ҳам ўша нарсани тарк қилинглар”. Муслим ривояти.
Бир ҳадиси шарифда у зот шундай деганлар: “Мен намозга турар эканман, уни чўзиб ўқимоқчи бўламан. Аммо гўдакларнинг йиғисини эшитиб, уларнинг онасига машаққат қилиб қўйишни ёқтирмай намозни енгилроқ ўқийман”. Бухорий ривояти.
ўша пайтда Пайғамбаримизга иқтидо қилиб саҳобаи киромларнинг ортларида саҳобия аёллар ҳам намоз ўқишар эди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом гўдаклар йиғлаганда, уларнинг сафдаги оналарига машаққат бўлиб қолмасин, деб намозни енгилроқ қилиб ўқир эканлар. Зеро, намоз чўзилса, боласи йиғлаётган аёлга малоллик, машаққат етади.
Ёшларга меҳрибонликлари.
Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳу қуйидаги воқеани гапириб берадилар: “Биз Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келдик. Ҳаммамиз ёшимиз тенгдош йигитлар эдик. У зотнинг ҳузурларида йигирма кун турдик. Пайғамбар алайҳиссалом меҳрибон ва хушмуомала эдилар. У зот биз ҳақимизда “Аҳлини соғиниб қолишди” деб ўйладилар. Биздан қолдириб келган аҳлимиз ҳақида сўрадилар. Биз у зотга қолдири...ЕщёАёлларга меҳрибонликлари.
Бир ҳадиси шарифда у зот шундай деганлар: “Мен намозга турар эканман, уни чўзиб ўқимоқчи бўламан. Аммо гўдакларнинг йиғисини эшитиб, уларнинг онасига машаққат қилиб қўйишни ёқтирмай намозни енгилроқ ўқийман”. Бухорий ривояти.
ўша пайтда Пайғамбаримизга иқтидо қилиб саҳобаи киромларнинг ортларида саҳобия аёллар ҳам намоз ўқишар эди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом гўдаклар йиғлаганда, уларнинг сафдаги оналарига машаққат бўлиб қолмасин, деб намозни енгилроқ қилиб ўқир эканлар. Зеро, намоз чўзилса, боласи йиғлаётган аёлга малоллик, машаққат етади.
Ёшларга меҳрибонликлари.
Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳу қуйидаги воқеани гапириб берадилар: “Биз Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келдик. Ҳаммамиз ёшимиз тенгдош йигитлар эдик. У зотнинг ҳузурларида йигирма кун турдик. Пайғамбар алайҳиссалом меҳрибон ва хушмуомала эдилар. У зот биз ҳақимизда “Аҳлини соғиниб қолишди” деб ўйладилар. Биздан қолдириб келган аҳлимиз ҳақида сўрадилар. Биз у зотга қолдириб келган аҳлимиз ҳақида сўзлаб бердик. Шунда у зот алайҳиссалом: “Аҳлингизга қайтинглар. Уларнинг орасида туринглар. Уларга мендан ўрганганларингизни ўргатинглар. Мен сизларга буюрган нарсаларни уларга ҳам буюринглар” дедилар. Муттафақун алайҳ.
Пайғамбар алайҳиссалом нафақат умматларига, балки, бутун инсониятга шафқатли, меҳрибон ва ғамхўр эдилар.
Аллоҳ таоло :
“Биз сени фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик” (Анбиё, 107).
Аллоҳ таоло Пайғамбаримизни Пайғамбар этиб юборишидан мақсади–фақат у зотнинг оламларга раҳмат бўлишларидир. Ҳақиқатан ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган дин, Қуръон, таълимотлар барча оламларга раҳмат-шафқатдир. Жамодот ва наботот оламига ҳам, ҳайвонот ва инсонлар оламига ҳам, яна бошқа оламлар бўлса, уларга ҳам раҳматдир. Ҳам бу дунёнинг раҳмат-шафқати, ҳам у дунёнинг раҳмат-шафқатидир.
Юқорида келтирганларимиз денгиздан бир томчи, холос.
Эй Аллоҳим, севикли Пайғамбаримизга ҳамда у кишининг оила аъзолари ва барча саҳобаларига чексиз саловот ва саломларингни юбор. Омин!
--- “Тушимда ажойиб нарсаларни кўрдим...
Умматимнинг бирини АЗОБ фаришталари келиб тутдилар...
Олган ТАҲОРАТлари келиб, уни бу қийин аҳволдан қутқарди...
Бир одам кўрдим, қабри уни сиқарди...
Ўқиган НАМОЗлари келиб уни қабр азобидан қутқарди...
Бирини ШАЙТОНлар безовта қилмоқда эди...
Айтган ЗИКРлари келиб, уни шайтондан холос қилди..
Биттасини эса чанқоқдан МАЖОЛИ қолмаганди... Тутган "РЎЗАСИ" келиб уни сувсизликдан қутқарди !
Бирига ЗУЛМАТ* ёпишганди...
Қилган "ҲАЖ" амали келиб уни қоронғиликдан қутқарди...
Биттасига ўлим фариштаси келганди...
Ота~онасига қилган яхшиликлари келиб, ўлимини КЕЧИКТИРДИ...
Яна бир одамни мусулмонлар билан гаплаштиришмаётганди... Силаи~ раҳм келиб, унга ШАФОАТ* қилди...
Бир кишига Пайғамбарларнинг ёнига боришга йўл
бермаётгандилар...
Олган ҒУСЛИ* уни ~ менинг ёнимга олиб келди...
Бир мўминга қилган садақаси келиб, ОТАШдан парда бўлди...
Бирини забонийлар жаҳаннамга олиб кетаётг...ЕщёРАСУЛУЛЛОҲ ﷺ ЖАНОБИМИЗНИНГ ТУШЛАРИ...

Бирини забонийлар жаҳаннамга олиб кетаётганда, қилган АМРИ~МАЪРУФИ ва наҳи~ мункари келиб қутқарди !
Бир мусулмон жаҳаннамга ташланганди...
АЛЛОҲ қўрқуви билан тўккан КЎЗ ЁШлари келиб уни қутқарди !
Бирига <<АМАЛ ДАФТАРИ>> дафтари ЧАП тарафдан берилаётганда АЛЛОХ қурқуви келиб, дафтарини ўнгга олди !
Савоблари гуноҳларидан енгил келган бир "УММАТИМГА" ўзидан аввал ўлган фарзандлари келиб, САВОБларини оғирлаштирди....
Жаҳаннамнинг олдида қўрқувдан ТИТРАБ турган бир одамни ёнига АЛЛОХ Таолога бўлган ҳусни занни (ҳамма нарсада ЯХШИ ТАРАФИНИ* кўриш) етиб келгач, титроғи тўхтади !
СИРОТдан ТАШВИШЛАР* билан ўтган бир УММАТИМ Жаннатга келганида дарвозалари ёпиқ эди...
Ўшанда АЙТГАН КАЛИМАИ ШАҲОДАТЛАРИ~ келиб, уни Жаннатга киритди” !!!
(Табароний, Ҳаким Термизий)
AЛЛОҲУММА СОЛЛИ 'АЛА САЙЙИДИНА МУҲАММАДИН НАБИЙЙИЛ УММИЙИ ВА 'АЛА АЛИҲИ ВА СОҲБИХИ ВА САЛЛИМ.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳим! Мен Сендан фақирликдан, камликдан ва хорликдан паноҳ сўрайман. Мен Сендан зулм қилишдан ва зулмга қолишдан паноҳ сўрайман», дер эдилар».
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдаги дуода ҳам бир неча нохуш нарсалардан Аллоҳ таолодан паноҳ тилаш бор.
1. Фақирлик.
«Фақирлик» сўзи аслида «фақр», яъни умуртқа поғонасининг синишидан олинган. Бундай мусибатга учраган одам қўлидан ҳеч нарса келмай, ўзгаларга муҳтож бўлиб, қимирлай олмай ётиб қолади. Фақирлик ҳам шунга ўхшаш, кишига муҳтожлик келтиради.
2. Камлик.
Яъни яхшилик ва хайр-бараканинг озлиги. Бу ҳам муҳтожликнинг аломати ва инсон бошига тушган кулфат бўлади.
3. Хорлик.
Кишининг бошқалар олдида ҳақорат қилиниши хорлик бўлади. Бошқалар одам ўрнида кўрмаган, ҳурмат қилмаган ва у билан ҳисоблашмаган одам хор бўлади. Бу ҳам ҳар бир киши учун катта мусибат бўлади.
4. Зулм қилиш.
Бу ишни қилган одам золим бўлади. Золимнинг кимлиги ва оқибати қандай бўлишини ҳ...Ещё________ Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳим! Мен Сендан фақирликдан, камликдан ва хорликдан паноҳ сўрайман. Мен Сендан зулм қилишдан ва зулмга қолишдан паноҳ сўрайман», дер эдилар».
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдаги дуода ҳам бир неча нохуш нарсалардан Аллоҳ таолодан паноҳ тилаш бор.
1. Фақирлик.
«Фақирлик» сўзи аслида «фақр», яъни умуртқа поғонасининг синишидан олинган. Бундай мусибатга учраган одам қўлидан ҳеч нарса келмай, ўзгаларга муҳтож бўлиб, қимирлай олмай ётиб қолади. Фақирлик ҳам шунга ўхшаш, кишига муҳтожлик келтиради.
2. Камлик.
Яъни яхшилик ва хайр-бараканинг озлиги. Бу ҳам муҳтожликнинг аломати ва инсон бошига тушган кулфат бўлади.
3. Хорлик.
Кишининг бошқалар олдида ҳақорат қилиниши хорлик бўлади. Бошқалар одам ўрнида кўрмаган, ҳурмат қилмаган ва у билан ҳисоблашмаган одам хор бўлади. Бу ҳам ҳар бир киши учун катта мусибат бўлади.
4. Зулм қилиш.
Бу ишни қилган одам золим бўлади. Золимнинг кимлиги ва оқибати қандай бўлишини ҳамма яхши билади.
5. Зулмга қолиш.
Бунга дучор бўлган одам «мазлум» дейилади. Бу ҳолат ҳам ҳеч кимга муносиб кўрилмайдиган нарсалардан.
Уламолар: «Ушбу дуолардан мурод, умматга таълим беришдир», деганлар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
(Одоблар ҳазинаси китобидан)
Кўнглимнинг тубига дард чўкди ғалат,
Ҳеч кимга айтолмай оғриндим неча.
Гоҳида қураман тонггача суҳбат,
Ҳабибим, мен Сизни соғинган кеча.
Гўёки термулиб юзларингизга,
Коинот жо бўлган кўзларингизга,
Эргашиб кетаман изларингизга,
Ҳабибим, мен Сизни соғинган кеча.
Юракда ёнади юлдуздек олов,
Соғинч-гул япроғин ўлдирган қиров.
Мен туйган ҳисларни тушунмас биров,
Ҳабибим, мен Сизни соғинган кеча.
Чорасиз дард чеккан бетоблар каби,
Абу Бакр сезган хитоблар каби,
Ўламан Уҳудда асҳоблар каби,
Ҳабибим, мен Сизни соғинган кеча.
Аллоҳга аёндир кимда нима бор,
Мен Сизга кўнглидан жой берган Ансор.
Саодат Асрига кетаман такрор
Ҳабибим, мен Сизни соғинган кеча.
Шеър асли соғинчда битилган нома,
Одамлар не дерлар этишиб шаъма.
Ҳолимни англайди Абу Усома,
Ҳабибим, мен Сизни соғинган кеча.
Охират висолдир, якуний ечим,
Интиқ шу кунларни кутаяпман жим.
Дийдорга мушарраф этсинда Роббим,
Ҳаби...Ещё________ Ҳабибимиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаллам ва аҳли умматга саловату саломларимиз бўлсин...
Кўнглимнинг тубига дард чўкди ғалат,
Ҳеч кимга айтолмай оғриндим неча.
Гоҳида қураман тонггача суҳбат,
Ҳабибим, мен Сизни соғинган кеча.
Гўёки термулиб юзларингизга,
Коинот жо бўлган кўзларингизга,
Эргашиб кетаман изларингизга,
Ҳабибим, мен Сизни соғинган кеча.
Юракда ёнади юлдуздек олов,
Соғинч-гул япроғин ўлдирган қиров.
Мен туйган ҳисларни тушунмас биров,
Ҳабибим, мен Сизни соғинган кеча.
Чорасиз дард чеккан бетоблар каби,
Абу Бакр сезган хитоблар каби,
Ўламан Уҳудда асҳоблар каби,
Ҳабибим, мен Сизни соғинган кеча.
Аллоҳга аёндир кимда нима бор,
Мен Сизга кўнглидан жой берган Ансор.
Саодат Асрига кетаман такрор
Ҳабибим, мен Сизни соғинган кеча.
Шеър асли соғинчда битилган нома,
Одамлар не дерлар этишиб шаъма.
Ҳолимни англайди Абу Усома,
Ҳабибим, мен Сизни соғинган кеча.
Охират висолдир, якуний ечим,
Интиқ шу кунларни кутаяпман жим.
Дийдорга мушарраф этсинда Роббим,
Ҳабибим, мен Сизни соғинган кеча.
Эргашиб кетаман изларингизга...
12.10.2018
#UmmuAmina
.... ~ Киёмат кунида ахли солихлардан бу'лган у'гил фарзандга:
_ "Жаннатга кир!" деб айтилади.
Ва у Жаннатга киради.
.... ~ Хаётлигида эзгу амаллар килган солиха кизга хам Жаннат эшиклари очилади.
У эса:
____ "Йу'к Аллох, ота~онам Жаннатга кирмагунча, мен у'зим уларсиз киришликка хаё киламан",~дейди
Шунда Аллохи таоло у кизга икром ку'рсатиб, кизнинг ота~онасини гунохларидан у'тиб, уларни Жаннат ахли бу'лганликларини мархамат к,илади.
.... ~ К,изларни, к,из фарзандларни шундай мехрибон ва шафоатгу'й килиб яратган Аллох таъолога чексиз хамду санолар бу'лсин!
______
____________
_ /// Оилада киз чак,алок дунёга келганда, бундан хурсанд бу'лган ота~оналарни Худойим даражотларини янада баланд килсин !!!
Инша Аллох !!!
____ /// Мусулмонлардан ҳеч бир кишини кичик билиб таҳқирламанглар. Чунки, мусулмонларнинг кичиги~
Аллоҳ таоло ҳузурида каттадир.
............ ...Ещё/// Расулуллох ( Саллоллоху та ъала алайхи васаллам) айтдилар;

............ ~ ............. ~ (Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу).
Пайғамбаримиз (САВ)га бир тўн ҳадя қилинганди, уни Оиша онамиз олиб қўйгандилар.
Бир куни бир тиланчи У зотни эшикларини тақиллатиб бирор нима садақа қилишлигини сўради. У зоти бобарокот:
-Эй Оиша! Ўша тўнимни унга берайлик! - дедилар. Ва у тиланчига бердилар.
Тиланчи у тўнни бозорга олиб бориб баралла:
-Эй одамлар! Расулуллоҳнинг тўнини ким олади? - дея бақира бошлади.
Шу вақт бир кўзи ожиз киши буни эшитиб, ўзини бир қулига:
-Сен бориб, Расулуллоҳнинг муборак тўнларини қанча қиммат бўлса ҳам сотиб ол! - деди.
-Агар улгуриб сотиб олиб келсанг Аллоҳнинг важҳи учун озодсан!
Ўша қул биринчи бўлиб тўни муборакни сотиб олиб, кўр мавлосига олиб келиб озод бўлди.
Кўр Тўни муборакни қўлларига олиб:
-Эй Роббим... Расулуллоҳнинг ҳурмати билан, ва яна қўллларимдаги у зотнинг тўни муборакларини ҳурмати ила мени кўзимни қайтар, бу қоронғулик дунёдан озод қил! - дея дуо қилганди Аллоҳнинг изни ила кўзи кўра бошлади.
Хурсанд бўлган ҳолда тўни муборакни Расулуллоҳ (сав)нинг ол...ЕщёТИЛАНЧИ ВА ТЎН

Хурсанд бўлган ҳолда тўни муборакни Расулуллоҳ (сав)нинг олдиларига кўтариб олиб бориб:
-Эй Аллоҳнинг Расули, бу мендан сизга ҳадя, буни қабул қилинг, - деб бўлиб ўтган воқеъаларни айтиб берди.
У Зоти бобарокот кулдилар, ҳатто муборак тишлари ҳам кўриниб кетди.
-Эй, Ойша! Бу тўнни кўринг, бир камбағални бой қилиб, бир қулни озод қилиб, бир кўрни бўлса кўзини қайтариб яна ўзимизга қайтиб келди! - деган эканлар...
Юракка соғинчнинг тиғи санчилар.
Қутлуғ сафар олдида турган ҳожилар.
Мендан САЛОМ етказинг Расулоллоҳга.
Саодат шаҳрига етса қадамлар.
МАККАнинг ҳидлари уфурган дамлар.
Набийнинг юртига борган одамлар.
Мендан салом етказинг Расулоллоҳга.
Мийқотда покланиб эҳром кийсангиз.
Кўкдаги фаришта мисол юрсангиз.
ОМОНАТ гапимни эслаб қўйсангиз.
Мендан салом етказинг Расулоллоҳга.
Мино водийсида бедор кечада.
Дуолар, тавбалар қабул кечада.
Ҳар битта гўшада, ҳар бир кўчада.
Мендан САЛОМ етказинг Расулоллоҳга.
Қадам ташласангиз Арофат томон.
Набийнинг ваъзлари келгани замон.
Жоним ФИДО бўлсин, беҳад эҳтиром.
Мендан салом етказинг Расулоллоҳга.
Муздалифада терсангиз тошлар.
Сизга ҳавасмандман, кўзимда ёшлар.
Бизни НУР томонга қайси йўл бошлар.
Мендан салом етказинг Расулоллоҳга.
Тавоф этсангиз ул Каъбатуллоҳни.
Жамолини тилаб буюк АЛЛОҲни.
Ҳурмати учун шу Каломуллоҳни.
Мендан салом етказинг Расулоллоҳга.
Мадина, шубҳасиз, Нурафшон шаҳар.
Ҳатто тушларимда ўзига ...ЕщёЮзимни ювмоқда дурдай томчилар.
Юракка соғинчнинг тиғи санчилар.
Қутлуғ сафар олдида турган ҳожилар.
Мендан САЛОМ етказинг Расулоллоҳга.
Саодат шаҳрига етса қадамлар.
МАККАнинг ҳидлари уфурган дамлар.
Набийнинг юртига борган одамлар.
Мендан салом етказинг Расулоллоҳга.
Мийқотда покланиб эҳром кийсангиз.
Кўкдаги фаришта мисол юрсангиз.
ОМОНАТ гапимни эслаб қўйсангиз.
Мендан салом етказинг Расулоллоҳга.
Мино водийсида бедор кечада.
Дуолар, тавбалар қабул кечада.
Ҳар битта гўшада, ҳар бир кўчада.
Мендан САЛОМ етказинг Расулоллоҳга.
Қадам ташласангиз Арофат томон.
Набийнинг ваъзлари келгани замон.
Жоним ФИДО бўлсин, беҳад эҳтиром.
Мендан салом етказинг Расулоллоҳга.
Муздалифада терсангиз тошлар.
Сизга ҳавасмандман, кўзимда ёшлар.
Бизни НУР томонга қайси йўл бошлар.
Мендан салом етказинг Расулоллоҳга.
Тавоф этсангиз ул Каъбатуллоҳни.
Жамолини тилаб буюк АЛЛОҲни.
Ҳурмати учун шу Каломуллоҳни.
Мендан салом етказинг Расулоллоҳга.
Мадина, шубҳасиз, Нурафшон шаҳар.
Ҳатто тушларимда ўзига тортар.
У ерда НАБИЙнинг ўзлари ётар.
Мендан салом етказинг Расулоллоҳга.
Набийнинг излари тушган кўчалар.
Минг бор зиёратга арзир қанчалар.
Ўша кўчаларда юрган, ҳожилар.
Мендан САЛОМ етказинг Расулоллоҳга.
Қисматда не бўлса барига кўндим.
Ҳажнинг орзусила яшайди кўнглим.
Мен шу ОРЗУ билан топсамда ўлим.
Мендан салом етказинг Расулоллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам ...)