Унутдим мен йиғлашни,
кулганим йўк одамлар.
Ким дўст ким душман хануз,
билганим йўк одамлар.
Хаёт тегирмон тоши,
эзиб турар елкамдан.
Душманим кулмасин деб,
ўлганим йўқ одамлар.
Кимлар шодон гул тутар,
ким тош отар бошимга.
Шунча ситам каммиди,
ёлғизгина бошимга.
Кўриб бу савдоларни,
койил денг бардошимга.
Келиб кўринг қошимга,
ўлганим йўқ одамлар.
Сизга хамдард бўлай деб,
сиз кулсангиз кулай деб.
Ўлсам сиз учун ўлай деб,
ўлганим йўқ одамлар.
Бошим омон, таним соғ,
ғийбатлардан кўнглим доғ.
Куйдим беармон бироқ,
ўлганим йўқ одамлар.
Бир девона боламан,
девонадир кўнглим хам.
Бир девона боламан,
қўрқитолмас ўлим хам.
Ўлим нима бир туйғу,
юмилса бас кўзларим.
Факат ўксик дилимни,
ўкситмангиз дўстларим.
Кимлар шодон гул тутар,
ким тош отар бошимга.
Шунча ситам каммиди,
ёлгизгина бошимга.
Кўриб бу савдоларни,
койил денг бардошимга.
келиб кўринг қошимга,
ўлганим йўқ одамлар....
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев