пайтида кўплаб футболчилар
ижара асосида янги жамоалар билан
шартнома имзолашди. Biz сизларга
ижарачилардан тузилган рейтингни
сизнинг ҳукмингизга тақдим этамиз
5. Алваро Негредо. «Манчестер Сити» -
«Валенсия»
«Сити»нинг учинчи ҳужумчиси
ҳисобаланадиган Негредо ўз она юртига
қайтишга қарор қилди. Кўршапалаклар уни
ижарага олдилар. Алваро «шаҳарликлар»
сафида ўтган мавсумни ёмон ўтказмади.
48 та ўйинда 23 та гол урди. Бироқ шунга
қарамай испаниялик жамоанинг асосий
ҳужумчиси эмас эди. Боиси «Манчестер
сити»да Агуеро ва Жеколар бор эди. Шу
сабаб у «кўршапалаклар» таркибига
ўтишга рози бўлган бўлса ажаб эмас.
Эслатиб ўтамиз Негредо Испания
чемпионатида 209 ўйин ўтказиб, 102 та
голга муаллифлик қилган.
4. Френк Лемпард. «Ню Йорк Сити» -
«Манчестер Сити»
«Челси» тарихидаги энг яхши тўпурар
ҳисобланадиган Лемпард ёзда
шартномаси тугаганидан сўнг, АҚШнинг
«Ню Йорк Сити» жамоаси билан шартнома
имзолаган эди. Бироқ кутилмаганда Ню-
Йоркликлар уни Америкада мавсум
бошлангуна қадар «Манчестер Сити»га
ижарага бериб юборишди. Бу хабар
«аристократлар» мухлисларини шок
ҳолатига тушириб қўйди. Кўпчилик
Френкнинг собиқ жамоасига қарши
ўйинда қандай ҳаракат қилишига
қизиқмоқда. Лемпард Лондонликлар
сафида 211 та гол урганлигини алоҳида
таъкидлаб ўтиш жоиз.
3. Хавер Эрнандес. “Чичарито”. «Манчестер
Юнайтед» - «Реал Мадрид»
«Юнайтед»нинг захирасида ўтиравериб
чарчаган мексикалик Чичарито «Реал»га
ижара асосида ўтиб кетди. Эрнандес
«қизил иблислар» сафидаги дебйтут
мавсумини муваффақиятли ўтказган эди.
Бироқ кейинги мавсумларда Ван Перси,
Руни, Уелбекклар билан рақобатда устун
кела олмай, кўпинча захирадан майдонга
тушадиган футболчига айланди қолди.
Мексикалик ҳужумчи Манчестерда ўтказган
4 мавсуми мобайнида 59 та гол
киритишни уддасидан чиққан. «Реал»да у
Бензема билан рақобатлашишига тўғри
келади. Кўрамиз у французни захирага
ўтирғизиб, асосий таркиб ўйинчисига
айлана олармикан?
2. Фернандо Торрес. «Челси» - «Милан»
Торрес не не умидлар билан «Челси»га
сотиб олинган эди. Бироқ испаниялик
ҳужумчи умидларни оқлай олмади. У 4 йил
мобайнида Премер лигада 110 ўйинда
атиги 20 та гол киритди. Бу ҳужумчилар
учун жуда ҳам уятли натижадир.
«Аристократлар» сафида ўзини кўрсата
олмаган футболчи ёзда «Милан»га ижарага
берилди. Торрес «россонерлар» таркибида
ўзини кўрсата олармикан? У 30 ёшни
қарши олганини ҳисобга олсак, бу осон
бўлмайди. Бироқ «El Nino» ҳалиям ТОП
ҳужумчи эканлигини исботлаш учун бор
куч ғайратини ишга солиши табиий.
1. Радамел Фалкао. «Монако» - «Манчестер
Юнайтед»
Фалкаони ўз сафига қўшиб олиш учун
бутун ёз давомида «Реал», «Ювентус»,
«Челси» каби жамоалар ҳаракат қилишди.
Бироқ трансфер ойнасининг сўнгги кунида,
кутилмаганда уни «Манчестер Юнайтед»
жамоаси илиб кетди. «Қизил иблислар»
уни сотиб олиб ўтирмай, ижарага ола
қолишди. Радамел 6 ой мобайнида
жароҳат туфайли футболдан четда қолган
эди. Сафга қайтиши билан яна голлар ура
бошлади. У Князлик клубида 17 учрашувда
11 гол урган эди. Колумбиялик ҳужумчига
Англияда осон бўлмаслиги аниқ. Боис у
ерда Руни ва Ван Перси каби гигант
ҳужумчилар билан рақобатлашишига
тўғри келади. Лекин Фалкао ўзи тўп сурган
барча жамоаларга тезда киришиб
кетганлигини ҳам инобатга олиш лозим.
(MAKC)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев