Профессионал футболчилар ҳам
олийгоҳларда ўқишга улгурган, дипломли
бўлган. Баъзилар ҳали ҳам имкон топиб,
таҳсил олишади. Бугун эътиборингизга ана
шундай билимдон, айрим дипломли
футболчиларни ҳавола қилмоқчимиз.
Шака Хислоп (Тринидад ва Табаго)
Фаолиятини тугатган Хислоп футболчилик
фаолияти мобайнида жуда яхши
дарвозабонлардан бири бўлган. Кўплаб
кучли клублар сафида тўп сурган. Хислоп
Американинг Вашингтон олий ўқув
юртини тамомлаган ҳолда машинасозлик
борасида муҳандис дипломига эга
бўлганлигини айтиш даркор. Шака бир
вақтлар НАСАда ишлашга ҳам улгурган.
Умуман олганда, муҳандислик борасида
Хислопни етарлича тажрибага эга, дейиш
мумкин.
Глен Жонсон (Англия)
“Ливерпуль” клуби ҳимоячиси Глен
Жонсонни ҳам олий тоифали
футболчилардан бири дейиш мумкин.
Чунки Жонсон очиқ университетларнинг
махсус дастурида математик дипломини
қўлга киритган. У ҳисоб-китоб ишларини
қойилмақом тарзда бажаради. Унинг яқин
жамоадошларининг фикрига кўра, Жонсон
узоқ сафарларга чиққан пайтларида
самолётдаги инсонларнинг сарф-
харажатлари, у шаҳардан бунисига бориб
келиш учун кетадиган вақтларни
ҳисоблашни ёқтиради экан. Қолаверса,
меҳмонхона хонасида ётиб олиб, турли
ҳисоб-китоб ишларини бажаришни канда
қилмаслигини айтиб ўтишган.
Маруан Шамах (Марокаш)
Ҳозирда “Кристал Пэлас” шарафини ҳимоя
қилаётган марокашлик тўпурар ҳужумчи
Маруан Шамах ҳисобчи сифатида
университетнинг дипломига эга. У ҳам
худди Жонсон сингари хисоб-китоб
ишларини қойиллатади. Шамах ўзи ҳақида
шундай деганди: “Мен кўп вақтимни
ўқишларга сарфлаганман, имтиҳонларни
доимо аъло баҳоларга топширганман.
Шулар ортидан эса ҳисобчи дипломига эга
бўлганман. Футболдан кетганимдан сўнг
дипломим орқали бирор-бир ишга
жойлашишга ҳаракат қиламан”.
Шамахнинг келажакни ўйлаб қилган
ишини таҳсинга лойиқ дейиш мумкин.
Хуан Мата (Испания)
Мата ҳозирда ҳам футбол билан
биргаликда университетда ўқишини
давом эттирмоқда. Ҳозирда у маркетинг
ва спорт илми борасида таҳсил олмоқда.
Унинг тоғаси банкда маркетинг соҳасида
фаолият кўрсатади. Айнан тоғасининг
ишига бўлган қизиқиши туфайли,
маркетинг мутахассислиги бўйича таҳсил
олишга қарор қилган. Айтишларига
қараганда, Мата фаолиятидан сўнг шу
соҳада ўзини синаб кўрмоқчи бўлиб
турибди. Қолаверса, журналистикани ҳам
Мата яхши ўзлаштирган. Унинг бир нечта
материаллари газеталарда чоп
этилганлигини таъкидлаб ўтиш лозим.
Недум Оноуха (Англия)
Сарсон-сардаргонлик билан клубларини
алмаштириб юрадиган англиялик Недум
Онуоха унча-мунчасидан кучли билимга эга
футболчи ҳисобланади. “Манчестер Сити”
клубига қайтган ҳимоячи бизнес ва
технологиялар борасида таҳсил олган
ҳамда дипломга эга бўлган навбатдаги
футболчи ҳисобланади. Аммо, Оноуха олий
ўқув юртини тўлиқ ўқий олмаган. Шунга
қарамай, дипломни сиртки ўқишлар
ёрдамида қўлга киритган. Недум футболга
бўлган меҳри туфайли ўқишни ташлаб
юборган. Бироқ қўлидаги дипломи унга
келажакда асқотиб қолишига шубҳа
қилмаса ҳам бўлади.
Рамон Вега (Швейцария)
Ўз вақтида “Тоттенхем” сафида Англия
Лига кубогида ғалаба қозонган Рамон Вега
Цюрихдаги бизнес мактабининг банк
менежменти факультетини тугатган.
Ҳозирда ушбу собиқ футболчи омади
чопган ишбилармонлардан биридир.
Бундан ташқари, Лондонда ўзининг
молиявий компаниясини ташкил
қилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш
лозим.
Бундай футболчилар кўпчиликни ташкил
қилади.
Сокретас, Роналдо сингари афсонавий
ўйинчилар ҳам турли университетларни
тамомлаган ва улар ҳам дипломли
ўйинчилар ҳисобланишади
jamshid)))
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев