нима?
Адашдиз бу гумон еди
" Гумон иси "
Эрта саҳардан турган аёл
ярим тунда кириб келган эрининг кеча кийган
кийимларини ювиб қўйишга
чоғланди. Мовий ранг, енги калта
кўйлакни оларкан,
димоғига аёллар атирининг
иси урилди. «Шанель». Атирнинг номи аёлнинг
шуурида ярқ этиб юз
кўрсатди. Ўзи очган «Гўзаллик
салони»га
келувчи аёл-қизларнинг
баъзилари мана шу атирдан сепиб келишади. Кўнглига
келган шубҳага
ишонқирамай, аёл кўйлакни яна бир-
икки ҳидлаб кўрди.
Йўқ, адашмапти. Ифорнинг
бу даражада ўрнашиб қолиши учун хиёнатдан
бошқа сабаб топа олмаган
Одина чидаб туролмади. Эри
Анварнинг қошига бориб,
уни уйғотмоқчи, оиласини
ким-кимларга алишиб юрганини сўраб, кўнглини
кемира бошлаган
гумонларига жавоб олмоқчи бўлди.
Лекин негадир бунга
ботина олмади. Кўйлакни
эрининг бурнига яқин келтириб қўйди-да, бориб
эшик кесакисига суянганча
кузата бошлади. Димоғига кирган
ёқимли ифорданми
ёки ички бир сезги сабабми,
Анвар кўзларини очди. Олдида турган кўйлакни
кўриб, атрофга олазарак кўз
югуртирди. Қаерда ётганини аниқлаб
олди шекилли,
бошини ёстиқдан кўтарди.
- Кўйлагим бу ерда нима қиляпти? Шкафга илиб
қўйгандим-ку?
Аёл кифтини учириб жавоб берди:
- Тўғри. Шкафдан олдим.
Лекин мен ҳам тушунмай
қолдим нега бу ерга келиб қолганини. Балки ундан
таралаётган атир сизни яна сархуш
қилгиси келиб
қолгандир. А, нима дедингиз,
да-да-си?!
Унинг «дадаси» сўзига урғу бериб гапиришида «Ҳеч
бўлмаса фарзандингизни ўйласангиз
бўларди. Хиёнат
қилишга қандай юзингиз
чидади?» деган маъно бор
эди. Буни Анвар сезиб, ўзини оқлай бошлади.
- Кесатма менга. Аввал сабабини
билиш керак.
Ундан кейин жанжал
қилавер, асосинг бўлса,
албатта. - Нима, бу асос сизга етарли
эмасми? - Қанақа асос? Шу битта
кўйлакдан аёллар атирининг
ҳиди келганими?
- Ҳа-да.
- Бошқа аёлларга ўхшаб эрингни хиёнат устида ушлаб олсанг
ёки уйингдан
бегона аёлнинг кийими
чиқиб қолса, нима қилган
бўлардинг?
- Шукур қилардим, — кесатди аёл. — Ўша аёлни олиб
келиб, мени қувиб
юбормаганингиз учун
шукур қилардим.
- Унда шукур қилавер.
Арзимаган атир учун шунча ваҳимами, онаси? — Анвар хотинини
тинчлантириш
учун бироз паст гапирди.
- Арзимаган эмас-да. Фалон
доллар туради бир идиши.
Айтинг, ким у?! - Фалон доллар туришини мен ҳам
биламан…
- Ана, ана, — эрининг
оғзидан гапини илиб кетди
Одина. — Ҳали сотиб олиб
бергандирсиз ҳам, а? - Уф-ф! — Анвар ўтириб олди-да,
ёстиқни ғижимлаб
қучоғига босди. — Қанақа
хотинсан-а? Нега гапимни
охиригача эшитишни
истамайсан? - Мана, қулоғим сизда, — аёл
кўрсаткич бармоғи билан
солинчагига уриб қўйди. —
Тўқинг қани
баҳоналарингизни, қайси
бири ишонарли чиқаркин? - Э, бор-е, сенга гапириб барака
топаманми?! Барибир,
ўзингникидан қолмайсан.
- Сиз ҳам ўз билганингиздан
қолмаяпсиз. Кузатяпман,
анчадан бери бефарқ бўлиб қолгансиз. Нима қиласиз
бировларнинг сарқитини?
Агар миллион долларлик
атир сепса ҳам ўшанақа-да.
- Ким ўшанақа?
- Мен қаёқдан билай кимлигини. Билганимда сочини
битта-битта
юлардим.
- Сен менга ишонмаяпсанми?!
- Аввал ишонардим, энди эса
йўқ. - Кеча бир ҳамкасбимизнинг
туғилган куни эди…
- Ўша ҳамкасбим аёл эди,
деманг фақат.
- Ростини айтаман-да. Ҳа, аёл
киши эди. - Бўлди, менга бошқа изоҳ керак
эмас. — Аёл ортиқ
тортишиб ўтиришга ўзида
куч тополмади. Кўзига
қуйилиб келган ёшга эрк
бериб, бор аламини тўкиб солди. — Нарсаларингизни олинг-да,
ўша
бузуқингизникига бориб
яшайверинг. Оиласи
шаънини ўйламаган эркак
эркакми?! - Нима?! — ўрнидан сапчиб туриб
кетган Анвар
қўлидаги ёстиқни хотинига
отмоққа хезланди. — Нима
дединг? Яна бир қайтар!
- Эшитганингиз. - Ҳали менга уйдан чиқиб кет
дейдиган бўлдингми? Бу
уйда мен ўзи кимман?!
- Унда мен кетайинми? Икки
бола билан кўчага чиқиб
кетишимни ҳам эп кўрсангиз, кетаман. Садқаи эркак кетинг-е!
Анвар жаҳл билан ёстиқни
хотинига отди. Одина ўзини
панага олиб, зарбадан
қутулиб қолгач, болалари
ётган хонага кириб кетди. Кетиш учун нарсаларини
йиғиштиришга тушган эди
ташқаридан машинанинг ўт
олдирилган овози эшитилди.
Кейин дарвоза очилиб,
машина чиқиб кетди. Аёл ушлаб турган кийимларни
яна жойига ташлади. Сўнг
ўтириб, қизи ухлаб ётган
каравот четига пешанасини
тираганча унсиз йиғлашга
тушди. «Нега? Нима учун?..» Бу саволларига орадан бир
ҳафта ўтди ҳамки, жавоб
тополмади. Жазирамада
қолган майсадай қовжираб
бораётган қалбига малҳам
бўлолмаган аёл бугун болалар «Дадам қаерда? Нега
уйга келмаяпти?» дея
саволга тутишганида тилини
тишлаб, бағри дили эзилиб
кетди. Уларга нима десин?
«Отанг шунақа одам экан. Уйдан қувиб солдим. Парво
қилманглар, қайтиб келади»,
дейдими? Қайтиб
келармикин? Бу тилгина
куйгурни бир лаҳзагина
тийганида ёки эрининг ўша ёлғонларини эшитиб, унга
ишониб қўяқолганида
болалари бунчалик ичикиб
турмас эди. Мана энди нима
қилади?
- Дадангиз бугун келади. Узоққа кетган эди. Бугун
ўзим чақириб оламан, —
деди Одина болаларига. —
Хўпми? Ҳозир боғчага
боришимиз керак.
Одина фарзандларини боғчага қўйгач, ишхонаси
томон шошилди. Ҳозир
боради-да, қизларга
топшириқ бериб, ўзи эрини
қидиради. «Йўқ, бормайман.
Қилар ишни қилиб, яна ўзи кетган бўлса. Мен ортидан
«уйга қайтинг», деб
боришим керакми?! Йўқ, ҳеч
қачон!» — ички бир куч уни
аҳдидан қайтарди.
«Гўзаллик салони»га борса, шогирдлари ҳам, иш
ўрганишга келаётган қизлар
ҳам шу ерда экан. Улар
аллақачон мижозларга
хизмат кўрсатишни бошлаб
юборишибди. Одина ҳам иш кийимини эгнига илиб
чиқаётган эди, кўчасига
эрининг машинаси келиб
тўхтади. Аёлнинг юраги
ҳаприқиб кетди. Болаларига
берган ваъдасининг устидан энди чиқа олади. «Ақли
кирибди, Худога шукур!»
Аёлнинг қувончи узоққа
чўзилмади. Машинадан
«Мени кўриб қўй!» дегандек
бир аёл тушди. Ёйиб олган сочини кино
қаҳрамонларидек бир
силкиб орқага ташлаб олди-
да, салон сари юра бошлади.
Гўзал қадди-қомат, унга
ярашиб турган либос, пардоз сабаб бир ҳуснига ўн
ҳусн қўшилган бу хилқатни
кўриб салон хизматчисию
мижозларигача ҳавас билан
қараб туришарди.
- Опа, бўш келманг, — шивирлади шогирдларидан
бири Одинанинг кўзларидаги
қаҳр учқунларини кўриб, —
биз ҳам сиз билан.
- Почча жинни бўлганми? —
деди уларни маъқуллашга иккиланган иккинчи
шогирди. — Сизни
куйдириш учун келган.
Мана шу сўзлар Одинани
аҳдидан қайтарди. Бўлмаса,
бу гўзалликни лаҳзалар ичида оёқ ости қилиб, эрига
«Мана шуми ишонганинг?»
демоқчи эди.
- Ишларингизни
қилаверинглар, — деди-да,
уни мижоз сифатида кутиб олишга чоғланди. Шу пайт
Анвар машинасини юргазиб,
бу ерни тарк этди.
- Мен педикюр қилдирмоқчи
эдим, — деди мижоз Одинага
беписандлик билан қараб. Одинанинг димоғига
атирнинг ўткир, аммо
ёқимли ҳиди урилди.
«Шанель». Бу ўша! —
ўйлади Одина. — Бошқа
бўлиши мумкин эмас». - Марҳамат, — қўллари мушт
бўлиб тугилиб қолган Одина
ўзини тутиб, бўш
ўриндиққа ишора қилди.
- Ўзингиз қилсангиз демоқчи
эдим. Ҳарқалай бу ишларнинг устаси бўлиб
кетгансиз.
- Қизларимизнинг ҳаммаси
ҳам уста. Ким қилиши эса
мижозларимизнинг танлови.
- Танловда адашмадим деб ўйлайман.
Мижозининг «Қара, кимсан
— оёқларимни
парваришлайдиган бир
хизматчисан, холос»
дегандек киноясини англаб етса-да, Одина сир бой
бермай жавоб қайтарди.
- Мен ҳам шундай деб
ўйлайман.
Одина ишга киришди.
Мижозининг эса аччиқ саволлари давом этаверди:
- Нега хомушсиз? Ёлғизлик
ёмон эканми?
- Буни сиз тез-тез ҳис қилиб
турсангиз керак? — саволга
савол билан жавоб қайтарди Одина. - Бунинг барҳам топганига
бир ҳафта бўлди.
- Эшитиб хурсанд бўлишни
ҳам, хафа бўлишни ҳам
билмай қолдим. - Нега? Сабабини
билсам бўладими?
- Дунёдаги ёлғиз аёлларнинг
биттаси бўлса ҳам бугун
бахтли. Лекин ёлғон бахт
тирноққа ўхшайди. Уни қанча
парвариш қилиб, пардоз берманг ва у сизга
қанчалар кўрк
бағишламасин, бир кун
келиб, кесиб ташланади.
- Ўрнидан янгиси ўсиб чиқади.
- Бу ҳеч қачон чинакам бахтни ҳис қилдира
олмайди.
- Тўғри, — мижоз қош
кериб, мийиғида кулиб қўйди. —
Қўлдан бой
берилган бахтни нимага ўхшатасиз унда?
- Бахт агар ҳақиқий бўлса, у
ҳеч қачон бой берилмайди.
- Келинг, очиқчасига гаплашамиз. —
Мижоз энди
ошкора ҳужумга шайлангандек ўтирган
ҳолида қоматини тик тутди.
— Сизники ҳақиқий бахт
эмас экан-да. Кетиб қолди- ку.
- Йўқ, аслида сизники
ҳақиқий эмас. - Қўлларингиз қалтирай
бошлади. Бу мағлубиятни
тан олмасликдан, шекилли?
Ҳақиқатдан ҳам Одинанинг
бармоқлари титрай
бошлаган эди. У бир лаҳза тин олиб, деди:
- Сизнинг эса борлиғингиз
титраяпти. Эрим бугун ёнин гизда
бўлгани билан кейин
чалик кетиб қолишидан
хавотирдасиз. У киши мен дан кечиши мумкиндир
балки, лекин
фарзандларидан кечадиган ота
эмас. Мен буни жуда
яхши биламан.
- Балки адашаётгандирсиз? - Вақт — олий ҳакам.
- Ҳеч қачон қайтмаса-чи?
- Ушлаб қололмайсиз. - Нимага
асосланиб
гапираяпсиз бу гапларни?
- Сизнинг гўзаллигингиз унинг кўнглида шубҳа
туғдириши тайин. Гумон
оралаган жойдан эса бахт оёғини
тортади.
- Шу гапингизга ўзингиз неча
фоиз ишонасиз? Одина жим бўлиб қолди.
Агар «юз фоиз ишонаман»
деса, ўзининг айни дамдаги
бахтсизлигини рақибасининг
олдида сездириб қўяди.
«Ишонмайман» деса, ўз фикрига қарши чиқади.
- Юз фоиз, — деди ниҳоят.
- Бахт ҳақиқий бўлса, у сизни
ташлаб кетмаслиги
керак, тўғрими? Сизнинг
фикрингиз шундай эмасми? Одина қад ростлади. У
ишини тамомлаб бўлган эди.
- Сиз ғолибсиз, — деди мижозига
кўзларига ёш
қалқиб. — Энди бу ерга
қайтиб келманг. Эримга ҳам айтинг. Бахтли бўлинглар.
Одина ўзини шахсий
хонасига урди. Эшикни ёпгач, ўкириб
йиғлаб
юборди.
Йиғлаганидан кўнгли бироз бўшаб, енгил тортганида
хонасига ўша мижози кириб
келди. - Сизга яна нима керак? —
зарда билан сўради Одина.
- Сизга бир гапни айтгани
келгандим аслида. Мен Анвар ака билан бирга
ишлайман. Тўғри, бошимда эрим йўқ.
Аммо фаҳш
йўлига кирган аёл эмасман.
Ўша куни ҳамкасбларим
менга атир совға қилишган эди. Дугоналарим «Бу атир
биз учун ҳам орзу» деб ўзларига
сепиб
олишаётганди. Шу пайт
Гулоро деган ҳамкасбим ҳа
зиллашиб Анвар акага сепиб юборди. Бор гап шу эди.
- Сизни шу гапларни айтиш учун
олиб келди, — деб
ўйлайинми? — кесатди ҳали
ўзига келолмаган Одина.
- Ўйламанг, ишонинг. Мен ҳам сизга ўхшаб эримдан
гумон қилаверганимдан, ажрашиб
кетганмиз.
Ёлғизлик нималигини,
бевалик юки қанчалар
оғирлигини биламан. Бу чиройим, кийинишим
шунчаки ўзимни овутиш учун.
Аслида бағрим қон
бўлиб яшаяпман. Бева аёлга
отиладиган туҳмат тошлари,
илмоқли гаплар, таъналар қанчалар азоб эканини сиз
ҳис қилолмайсиз. Буни сизга
тиламайман ҳам. Менинг
руҳан суянадиган кишим
йўқ. Анвар аканинг
хомушлигини кўриб, сўраганимда, бўлган воқеани
айтиб берди. Аслида ои лангизни
бузиб юбормоқчи
бўлгани атир иси эмас, гумон
исидир. Ундан ўзингизни
халос қилинг. Йўқса, ҳақиқий бахт ҳам сизни
ташлаб кетади. Мижоз шундай деб
ортига
қайтди. Эшик олдига
етганида ўгирилиб деди:
- Анвар ака кечқурун уйига қайтади. Яна ўқлоғ кўтариб
чиқманг олдига, янга.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев