Испания чемпионати 18-туридан ўрин олган «Реал» - «Сельта» учрашувида майдон эгалари зафар қучишди.
Учрашув биринчи бўлими кўплаб ҳавфли вазиятларга бой бўлганига қарамай, томонлар гол кирита олишмади.
Ҳисобни иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида Бензема очди. Голдан рухланган мадридликлар олдинга яна интилишди.
Иккинчи бўлимнинг қолган қисми ҳам Карло Анчелотти шогирдлари устунлигида ўтди, бироқ қолган голлар бўлим якунида киритилди. Аввалига 82 дақиқада, кейинчалик, 90 дақиқада Роналду рақиб дарвозабонини ранжитишга муваффақ бўлди.
Мазкур дублдан сўнг Роналду чемпионатдаги голлари сонини 20тага етказди ва тўпурарлар баҳсида биринчи ўринга кўтарилиб олди.
Испания чемпионати
18-тур
Реал Мадрид – Сельта 3:0 (0:0)
Голлар: 1:0 – 67 Бензема, 2:0 – 82 Роналду, 3:0 – 90 Роналду.
Реал Мадрид – Диего Лопес, Карвахаль, Пепе, Рамос, Марсело, Алонсо (Ильярраменди, 46), Модрич, Иско (Хесе, 62), Ди Мария (Бэйл, 64), Роналду, Бензема.
Сельта – Йоэль, Мальо, Кабраль, Костас, Хони Кастро, Оубинья, Фернандес (Нолито, 69), А.Лопес (Крон-Дели, 60), Рафинья, Шарлес (Мина, 77), Орельяна.
Огоҳлантиришлар: А.Лопес (34), Фернандес (43).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1