Хамма хар ёққа
қочибди. Қарашса, бир одам том бошида
ўтирганмиш. Сув тўпиғига келиб
қолган . . .
Ёнига бир қайиқ келиб тўхтабди.
“Қайиққа чиқ“, дейишса, бош чайқабди.
“Мен умр бўйи тоат-ибодат қилганман.
Тангри панохида асрайди!“.
Сув белига чиққанда яна бир қайиқ келиб
тўхтабди. “Қайиқка чиқсанг-чи“, дейишса
бош чайқабди.
“Мен умр бўйи тоат-ибодат қилганман.
Тангри панохида асрайди!“.
Охири сув томогига чиқибди. Тағин бир
қайиқ сузиб кепти.
“Хой барака топгур, қайиқка чиқ, чўкиб
кетасан!“ дейишса бош чайқабди.
“Мен умр буйи тоат-ибодат қилганман.
Тангри панохида асрайди!“.
Қайиқ нари кетиши билан “ғулқ“ этиб,
чўкиб кетибди. У дунёга бориб, Оллохга
нолибди.
“Мен умр бўйи тоат-ибодат қилдим,
яратган Эгам! Сен эса менинг жонимга
оро кирмадинг . . .!“.
“Эй, ғофил банда!“- дебди Тангри. -
Жонингни асраш учун бир эмас, уч марта
қайиқ юбордимку, тағин нима хақин
қолди?!“.
Албатта, тоат-ибодат қилиш керак. Аммо
Оллох одамга ақл-фаросат деган
неъматни фақат ибодат қилиш учун
берган эмас . .
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев