Иймонингизни СЎРОҚ қилинг ..!..
~ 90 дақиқа Озодбекнинг концертини МАЗЗА қилиб эшитсангиз-у, бир киши ёнингизда 9 дақиқа ҚУРЪОН тиловат қилса бу сизга малол келаётган бўлса -> иймонингизни сўроқ қилинг...!
~ Райҳоннинг концертига 50 минг сўм тўлаб тушсангиз-у, бир ночор кишига АЛЛОҲ учун 5 минг сўмни қизғонаётган бўлсангиз -> иймонингизни сўроқ қилинг...!
~ Кечаси соат 1 да 90 дақиқа завқ билан футбол томоша қилсангиз-у, 90 сония ТАҲАЖЖУД намозини ўқиб қўйишга оғринсангиз -> иймонингизни сўроқ қилинг..!
~ Сизга илмий-ирфоний КИТОБ ўқишдан кўра, қулоғингизга наушник тақиб телефонингиздаги қўшиқни эшитиш ОСОН бўлса -> иймонингизни сўроқ қилинг...!
~ Ҳозир буларни ўқиб қаерида ХАТО қилдийкин деб хато қидирсангиз-у, ўзингиздаги хатони кўрмаётган бўлсангиз -> иймонингизни сўроқ қилинг...!
~ Ўзингизга ўхшаган бир ГУНОҲКОР банда фейсбокда кўнгил, иймон ҳақида бир нарса деса-ю, ўша жойни сунъий жанжал майдонига айлантираётган бўлсангиз -> иймонингизни сўроқ қилинг..!
~ Қарғалар ўлимтик устида тўпланишгандай фейсбокдаги “НОБОПРОҚ” сўз устида тўпланишаверманглар...
... Зеро, Пайғамбаримиз (у зотга салом ва саловотим бўлсин..!) ~ “Умматим бир хатонинг устида жам бўлмайди..” деганлар...
... Иймонингизни СЎРОҚ қилинг!...
©Шукур Жаббор
Дуода эсланг ...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев