“Реал” клуби президенти Флорентино Перес ва жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳамкорликни давом эттирмасликка келишиб олишди. Бу ҳақда Испаниянинг Sport.es нашри хабар бермоқда.
Ўртадаги келишувга кўра Моуриньо “қаймоқранглилар”ни 2013 йил 30 июнида тарк этади. Шартнома муддатидан олдин бекор қилинаётгани учун португал мутахассиси 10 миллион евро компенсация олади. Унинг ҳозирги шартномаси 2016 йилгача амал қилиши керак эди.
Моуриньонинг мавсум охирида “Реал”дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар 2012 йил декабрида пайдо бўлганди. Бироқ кейинроқ португалнинг ўзи бу маълумотларни рад қилганди. Шуни қайд этиб ўтамизки, бу шартнома икки томонлама эмас, фақат “Реал” томонидан бекор қилинганида клуб Моуриньога 20 миллион евро тўлаши керак эди.
Бироқ Моуриньо бошчилигида жамоа кўрсатаётгани натижалар клуб президентини сўнгги чораларни кўришга ундамоқда. Нашр берган хабарга кўра, бу воқеалардаги сўнгги ролни португалияликнинг ҳаракатлари ўйнаган. Жумладан Пересга Моуриньонинг “Олтин тўп” топшириш маросимига ишини рўкач қилиб бормагани ёқмаган. Мураббий ўшанда иш билан шуғулланмай, ўғлининг машғулотларини кузатганди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев