Ё талаба бўламан ёки умрим бозорда ўтади. Шунда хаёллар билан институт эшигидан кирдим. Туммонат одам хамма деворга илиб қўйилган натижаларга қараб ўзини ахтарарди. Мен эса секин секин юра бошлади. Қўрқардим чунки бу мен учун берилган охирги имконият эди. Мен ҳам хамма қатори девордаги жадвалдан ўзимни ахтара бошладим ха кўзларимга ёш келди мен ўқишга кирибман ХА МЕН ЎҚИШГА КИРИБМАН. Ичим тўлиб кетди. Дод деб йиғлаворардим лекин эркаклик ғурурим йўл қўймасди. Бир вақт кимдир мани сурворди четроқ туринг илтимос илтимос деганча бир қиз хаммани сура сура девордаги ёпиштириб қўйилган натижалар жадвалига интирлади. Илтимос ўтиб олай узр деганча бордида бир дақиқа ўтар ўтмас “Еес” деб қўлини чет эл фильмларидек харакатлантирдида Нози мен кирибман деб сакрай бошлади у қайрилганда уни кўрдиму батамом ақлдан оздим шунақанги чиройли қиз шўх қизладек куларди уртоқлари уни ўраб олган хаммаси вой Севар кирибсанде энди чиройли бўлиб ўқишга бораркансизде дерди. У бўлса хаёлот оламида сармас учиб юргандек хурсанд эди.Ўқишиммиз хам бошланди. Ўқиш пайтигача у қизни кўрмадим хар куни институт биносига келардим уни кўрармикинман деб лекин кўрмадим. Мана бугун биринчи дарсиммиз хамма бир бири билан танишар. Ким қаерда ўтиришини хал қилар эди. Мен хам улар билан танишиб охирги партага борииб ўтирдим. Дафтарларимни олиб партага қўйдим бир вақт синфга ўша мафтункор шўх қиз қириб келди. Уни кўрдиму унга михдек тикилиб қолдим. У бўлса хаммага салом бериб мен томонга келарди чунки хамма бир бири билан ўтириб бўш жой хам қолмаганди. Мени олдимга келдида ўтирсам майлими деди. Мен фақат бошимни қимирлатардим холос.Энди бирга ўқирканмизде деди. Мен бўлса унга тикилиб тураверадим. Кейин секин овозда менга яқинроқ келдида нима одам кўрмаганмисиз деб кулиб юборди. Мен тезда хаёлимни йиғиштирдимда ундан кўзимни олиб қочдим. Йўқ кўрмаганман дедим жиддий оҳангда. Вой бу қанақаси нахот ўрмондан келган бўлсангиз деди. Мазах қилманг мен сиздек мафтункор қизни кўрмаганман демоқчидим дедим. У хаа дедида сумкасини очиб дафтарларини олиб партага қўйди.Дарс давомида бир бириммизга зимдан қарардик. Охири чидай олмадим. Исмим Шохрух дедим. Қиз бўлса эътибор бермагандек ўтирарди. Унга қарадимда исмим Шохрух сизикичи дедим. Уфф на мунча мижғов боласиз эшиттим исмим Севара деди. Бай бай бай бай ўзизам захирмисан захар экансизу дедим. Ажаб бўпти за то фойдали захарман. Хм кўриниб турибди дедимда дераза томонга қайрилиб ўтирдим. Озгина вақт ўтгандан кейин Севар манга қардида ха бўпти бўлди хафа бўманг деди. Жим ўтиравердим деразага қараб вой вой вой гаплашмасангиз гаплашманг дедида у хам ўгирилиб олди. Ким менга айтяпсизми дедим. Ё ану кўчадаги хайкалга айтяпман деди иккаламмиз кулиб юбордим. Домламмиз иккиммизни турғиздида синфни тарк этинглар боядан бери хингир хингир қиласан икковинг деб бизни синфдан чиқариб юборди. Иккиммиз коридорда бир бириммизга қараб кулавердик. Шундан кейин хар куни биз бирга эдик. Қолмишига уйга бориб кечгача телефонда гаплашардик. Товба шунча гап қаердан келарди билмайман. Доим бир бириммизга хазил қилиб кулишиб юрардик. Бир бириммизга қаттиқ боғланиб қолгандик. Бир куни дарс пайтида коғозга катта қилиб Севар сени севаман деб ёзиб сумкасига билдирмай солиб қўйди. Самад деган курсдошим нимадир иш билан мени ташқарига чақирди. Чиқиб кетиб анчадан кейин хонага кирдим. Қарасам Севар йўқ қизладан сўрасам билмадик сумкасини олиб чиқиб кетди деди. Телефон қилсам кўтармади. Уйга бордим яна телефон қилдим йўқ кутармади. Хафа бўлдимикин деб ўйладим. Онам ўғлим овқатини еб ол дедила лекин қани энди томоғимдан бирор нима ўтса. Кечгача телефон қилдим кўтармади. Жахлим чиқа бошлади. Соат кечки 7 бўлди. Сумкамни очдимда китобларимни олдим дарс қиламан деб ўзимга ахд қилдим. Шунда сал ўзимни чалғитаман дедимда ўқий бошладим. Ўқиганларимни хеч бири миямга кирмасди. Бир вақт китобимни кейинги сахифасини очсам оқ қоғоз турибди. Орқасига нимадир ёзилган тезда ўқий бошладим. Жиннивой нега ўзимга шуни айтмадииз мен сизни институт кутубхонасида кутаман келиб ўзимга айтинг деб ёзилган экан. Соатга қарадим 7-10 бўлган экан. Тезда кўчага чиқдим такси тўхтатдим институтгача 10 минутлик йўл эди иккинчи қаватга кўтарилдим кутубхона томон югура бошладим. Етиб борсам кутубхонада хечким йўқ китоб билан тўла шкафлар орасидан уни қидира бошладим. Бир вақт қарасам Севар шкаф олдида китоб ўқиб турарди. Орқасидан бордимда уни қучоқладим. Қулоғига сени севаман дедим. У қайрилдида мени бўйнимдан қучоқлади. Сиз тошбақа энасиз шунақаям қийинмиди ўша китобингизни ўқиш деди. Мен бўлса уни махкам қучоқладимда лабларидан ўпа бошладим...сизга баҳт тилаб қолувчи "IBROKHIM"
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7